ЎзА нинг хабар беришича Европадаги яна бир мамлакатда "сариқ нимчали" лар намойиши бошланмоқда. 👇👇👇
http://www.uza.uz/oz/world/yana-bir-mamlakatda-sari-nimchalilar-namoyishi-boshlanmo-da-10-12-2018?m=y&ELEMENT_CODE=yana-bir-mamlakatda-sari-nimchalilar-namoyishi-boshlanmo-da-10-12-2018&SECTION_CODE=world
Бу давлат Болқон яриморолида, бундан бир неча йил олдин Сербия таркибидан мустақил бўлиб чиққан Черногория (Montenegro) давлатидир.
Бу давлатда мухолифат раҳнамоларини озод қилишни талаб қилаётганлар “сариқ нимча” кийишди.
Намойиш мамлакатдаги “Демократик фронт” ҳаракатининг Facebookдаги саҳифасида бериб борилган. Намойишчилар кун ора Подгорицадаги суд ва парламент бинолари қаршисида тўпланишмоқда. Кеча кечқурун ташкилотчилар йиғилганларга “сариқ нимча”ларни тарқатган. Етакчилардан бири Андрий Мандич фикрича, сариқ нимчалар намойишчиларнинг мамлакатдаги вазиятга таъсир кўрсата олишини билдиради.
Эслатиб ўтаман: Черногория бир пайтлар Собиқ Югославия таркибида бўлган 6та иттифоқдош республикалардан биридир.
1991 йилда Собиқ Иттифоқ тарқаб кетиб, унинг таркибидаги 15 та иттифоқдош республика ўз мустақиллигини эълон қилгани ортидан Югославия таркибида бўлган иттифоқдош республикалар ҳам ўз мустақилликларини эълон қилдилар.
Аммо Собиқ Югославияда гегемон бўлган Сербия уларни тинч йўл билан мустақил бўлишларига йўл қўймади. Ўртада қирғинбарот уруш бошланди. Сербия армияси бир тарафда Хорватия билан, бир тарафда аҳолисининг катта қисмини мусулмонлар ташкил этадиган Босния ва Герцоговина билан уруш олиб борди. Ҳар икки тарафдан қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлди. Бу урушда энг кўп жабрни мусулмонлар чекдилар. Серб армиясининг қўмондонлари, Босниядаги серб жамоасининг дала командирлари мусулмонлар яшайдиган ҳудудларда этник тозалашлар олиб борганлар.
Ахийри бу урушга НАТО аралашди ва Сербияни ҳаводан бомбардимон қилиб попугини пасайтириб қўйди. Шунингдек НАТО Сербия олдига "*агар зудлик билан босиб олинган ҳудудларни ташлаб чиқмаса қуруқликдан ҳам ҳамла қилиши*" ҳақида таҳдидли шарт қўйди. Шундан кейин Сербия ўз қўшинларини орқага қайтарди ва минтақа тинчиди.
Ўшандан кейин мусулмон боснияликлар ва мусулмон хорватларни этник тозалаш ўтказиб қатлиом қилган бир қанча серб ҳарбийлари ва дала командирлари Евроиттифоқ талаби билан Сербия томонидан халқаро ташкилотларга топширилди ва улар *Гаага трибунали* томонидан суд қилиниб қамоққа тиқилди.
Ўшанда Сербия қўл остидан *Хорватия,
Босния ва Герцоговина,
Словерния ва
Македония*
мустақил бўлиб ажралиб чиқишди. Аммо Черногория Сербия билан иттифоқни сақлаб қолиб бир давлат бўлиб қолаверди.
*2006 йилда ниҳоят Черногория ҳам мустақиллик ҳақида референдум ўтказди ва аҳолининг катта қисмининг қўллови билан ўз мустақиллигини эълон қилди*.
Пойтахти *Подгорица* шаҳри.
Аҳолиси 700.000 киши.
Аҳоли жон бошига *Ялпи Ички Маҳсулоти 7 миллиард доллар* атрофида.
Аҳоли жон бошига тақсимлаганда 16000 доллар.
Комментариев нет:
Отправить комментарий