четверг, 22 августа 2019 г.

Қўрқув ҳақида

*Қўрқув ҳақида*

Бир яқин танишим сўраб қолди: "Сан нимадан қўрқасан?" Нимадир, деб жавоб бердим. Ҳозир ёдимда йўқ.

Умуман, мен эртадан, эртанги кунимдан қўрқаман! Бундан даҳшатли қўрқув бўлмаса керак. Чунки сиз эртага сизни нималар кутаётгани ҳақида аниқ тасаввурга эга эмассиз. Бу қўрқув бугунингиздан ишонч йўқлиги билан боғлиқ. Сизнинг бугунингиз шу даражада чалкашки, у эртангизни савол остига қўяди, уни туманлаштиради.

Нега эртамдан қўрқаман?! Бугунимга ва бугунгилар олиб бораётган ишларга, уларнинг келажагига ишонмайман. Эртага осмондан тош ёғиши мумкинлигидан қўрқмайман, ер ўз ўқидан чиқиб кетишидан қўрқмайман, зилзила бўлиб, ҳамма ер қаърига кириб кетиши мумкинлигидан қўрқмайман. Бу форс-мажор. Худо асрасин!

Мен кундалик турмушимиз икир-чикирларидан қўрқаман. Икир-чикирки, уларнинг бутун фаолияти ягона механизм сифатида тизимли ишлаши керак. Яъни тизим керак. Мен тизимсизликдан қўрқаман. Тизимсизлик шундаки, жамиятда барча саъй-ҳаракатлар ўзгармас тартиб-қоидалар эмас, балки кайфиятга қараб қурилади. Уйингизда ҳар куни чироқ бўлиши, бу - тизим.

ўлмаслиги - кайфият, бир соат бўлиши ҳам кайфият.

Шифокорнинг вазифаси беморни даволаш. Шифохонанинг вазифаси беморларни белгиланган шароитда даволаш. Тизим шунақа. Лекин шифокор беморни даволаш ўрнига касалхонанинг бир бурчагида 100 та парранда боқишга мажбур бўлса, бу - тизимсизлик. Бу қўрқув. Парранда боқиш тизимнинг талаби эмас, айримнинг кайфияти ва ақл ўлчовидаги мажбурий қарори. Қиламиз.

Ўқитувчи ўқитиши керак. Ўқувчи ўқиши керак. Мактаб ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларига шароит яратиши керак. Тизимсизлик шундаки, ўқитувчи ўқитмасликка, ўқувчи ўқимасликка мажбур. Унинг ўрнига нима иш қилиши (ҳаммага маълум), бу - аниқ. Тизимсизлик.

Ватан барчамизники. Ватанни ҳимоя қилиш ҳаммамизнинг ишимиз. Лекин биз ҳаммамиз Ватанни ҳимоя қилиш ва ватанпарварлик, деб ўз вазифаларимиз қолиб, бошқа ишларни қилишда кўрамиз. Ман яхши кадр бўлиб, оиламни нормаль шароитларда, давлатга боқиманда қилмасдан вояга етказишим, бу, аслида, ватанпарварлик.

Йўқ, биз бошқаларнинг ишини қилишга интиламиз. Қўшнимизга ҳаётига аралашамиз, огоҳликка чақирамиз, ўқитувчи "бошқа фикрда"ги ўқувчиларни аниқлайди, маҳалла оқсоқоли маҳаллани яхши қилиш ўрнига "ким ажрашди, ким ўғрилик қилади, кимнинг уйида шовқин чиқади, ким нотўғри хаёлда юради" - шуларни ҳужжатлаштириш билан шуғулланади. Ватан ва давлат... бошқа-бошқа нарсалар. Бу тизимсизлик.

Мен эртани кўришни хоҳламайман. Мен эртани ҳис қилишни хоҳлайман. Эртага тинчлик бўлади, эртага менинг уйимга биров бостириб келмайди. Тизим шунақа нарсаки, унинг бошида турганлар қанча ўзгармасин, тизим ўзгармайди. Америкада, Буюк Британияда, Японияда мингта ҳукумат алмашсин, жамиятда тизим ўзгармайди. Ўқувчи ўқишда, шифокор даволашда давом этади. Кайфият эмас, қонун ва тизим ҳукмрон жамиятда.

Мен эртага туман ҳокими ўзгарса, ҳаётим остин-устун бўлиб кетишидан қўрқаман. Мен эртага иш раҳбарим ўзгарса, ишимни йўқотишдан қўрқаман. Мен профессионал бўлишим мумкин, лекин "шеф"им профессионалликни эмас, балки кайфияти ва унга қўйган "пахтам"га қараб келажагимни белгилаб беради.

Тизим бор жойда Сиз йўқолиб кетмайсиз. Сиз қобилиятингизга, салоҳиятингизга ишонасиз. Кўчада қолмайсиз. Юрист бўла туриб, таксистлик қилмаймиз. Балки тизимда ҳалол кураша олишимиз мумкинлиги чуқур англаймиз. Тизимсизликдан қўрқаман, даҳшатга тушаман. Эртамдан ваҳима қиламан...

П.С. Ушбу мақола ББС сайтида, 2013 йил, 13 август куни берилган [мақоладан олинди](https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan/2013/08/130826_cy_uzwebistan_gulnara_and_uzbek_youths).
Муаллифи номаълум деб ёзишибди. Бу гаплар ўшанда кимдир томонидан ёзилиб, аноним тарқатилган бўлса ҳам, кўпчиликнинг кўнглидан ўтган гаплар эди.

Қоринг оч бўлса бозорга бор, тўқ бўлса мозорга

Хўш, шу десанглар доно халқимиз "оч бўлсанг бозорга бор, тўқ бўлсанг мозорга бор" деган ҳикматли гапни айтиб қўйибди. Бу гапнинг маъноси шу-ки "оОч бўлсанг бозорга бор, хилма-хил ноз-неъматларни кўриб кўзингни тўйдириб келасан. Тўқ бўлсанг мозорга бор, ҳеч ким бу дунёдан ҳеч нарса орқалаб кета олмаслигини, мозорда тўқ ҳам, оч ҳам ёнма-ён ётганини кўрасан ва ибрат оласан" деган маънода айтилган. Шундай экан, оч қолсангиз бозорга боринг, тўқ бўлсангиз мозорга.

Бугун мен ҳам оч кўзларимни тўйдириб, бир қувнатиб келай деб Ургут деҳқон бозорига бордим. Бу бозор деҳқон бозори дейилгани билан бу ерда ҳамма нарса бор.
Мени асосан бозордаги гўшт ва доллар нархи қизиқтирди.
Биринчи қассобларни айланиб чиқдим. Ану куни 1-2 та дўконда мол гўштини 40.000 сўм деб ёзиб қўйган эди ва улардан сўраганимда ёзиб қўйилган нархда гўшт сота олмамликларини, нарх ёзиб қўйиш бозор директори талаби билан қилинганини айтишган эди. Ўшанда бозор директорини ҳам топиб ёзиб қўйилган арзон нархлар ҳақида изоҳ сўраганимда у "мабодо фермерлар қассобларга арзон гўшт олиб келиб берса, қассоблар ўша гўштни ёзилган арзон нархда сотишади, бошқа пайтда бозор талабидан келиб чиқиб нарх белгилайверади, уёғи ўзини иши, биз аралашмаймиз" деган эди. Ўшанда ундан "ёзиб қўйилган нарх харидорни чалғитмайдими?" деб сўраганимда у "одамлар ҳаммасини кўриб ўтирибди ва 40.000 сўмга ҳеч қаерда гўшт йўқлигини яхши билишадику!" деб жавоб берган эди.
Бугун қарасам энди 1-2 дўконда эмас, ҳамма дўконларда "гўшт 40.000" деган ёзув илинган ва табийки бу нархда гўшт йўқ.
Шундай қилиб Ургутда энг арзон гўшт сигир гўшти, 45.000 сўм. Буқа гўшти 48.000-50.000 сўм сотилаяпти.

Кейин долларфурушларни олдига ўтдим. Бугун сотиб олиш 9350 сўм, сотиш 9450-9500 сўм экан. Агар, мабодо сотмоқчи бўлган долларингиз кўпроқ, масалан 1000 доллардан ошиқ бўлса, сотиб олиш 9400 сўмгача бўлаяпти. Кўпроқ миқдорда сотиш ҳам 9500-9550  сўмгача бўлаётган экан.
Шундан сўнг долларнинг банкларда неча пул олиб, неча пул сотишаётганини билиш учун Ургут шаҳридаги банклардан бирига қўнғироқ қилдим. Менга жавоб берган холимнинг айтишича Марказий банк доллар нархини эркин қўйиб юборгандан сўнг, ҳатто бир кунда уч мартагача курс ўзгараяпти. Бугун эрталаб шу банкда сотиб олиш 9400 сўм,  сотиш 9440 сўм бўлган экан. Соат 10ларда сотиб олишни 9350 сўмга туширишибди, сотишни эса 9450 сўмга оширишибди.

Қизиғи, одамларнинг айтишича турли буюмлар, кийим-кечак, халқ истеъмоли маҳсулотларини сотувчи тадбиркорлар ҳозир шу кеча-кундузда ўз маҳсулотининг нархини долларни 10.000 сўмдан ҳисоблаб белгилаётган экан. Масалан, хориждан 10 долларга келган нарсани 100.000,  5 долларга келган нарсани 50.000 сўм ҳисоблаб, сўнг тепасига ўз фойдаларини қўйиб сотишаётган экан. Нега бунақа десангиз. Бу страховка эмиш. Яъни бирданига доллар 10.000 сўмга чиқса ҳам улар шундай қилишса ҳеч нарса ютқазмас экан. Доллар ошмаса халқни шўрини баттар қуритиб фойдани сал кўпроқ қиларкан холос.
Тадбиркорлар хориждан олиб келиб сотаётган нарсасининг қийматини 1 долларни 10.000 сўмдан ҳисоблаб сотаётгани учун ҳам гувоҳларнинг сўзларига кўра бозордаги кийим-кечаклар ва бошқа истеъмол маҳсулотларининг нархи кескин ошган.

Қисқаси, мана шунақа гаплар. Бозорга бордим. Оч кўзимни тўйдириб сўнг ортга қайтдим. Гўштга пул йўқ, майдалай десам доллар йўқ, зато кўзим тўйди. 😀
Сизларга ҳам маслаҳатим шу, чўнтак қуриганда бориб бозор айланинг, бироз бўлса ҳам ошқозонни бўлмаса ҳам, кўзни қувнатиб келасиз.
Саломат бўлинглар!

среда, 21 августа 2019 г.

Уч кун умр кўрган ГКЧП ёки СССРнинг парчаланишини тезлаштирган исён

Ана энди каллани жойига олиб 1991 йил 19-21 август кунлари СССРда рўй берган ГКЧП пайтида Ўзбекистон

1991 йил 19 август. Ўша куни қўшнимиз ўғлини суннат тўйи қилаётган эди. Наҳор ош 20 августга белгиланган. Маҳалла аҳли 19 август куни кечки пайт сабзитўғрарга йиғилган эди.
Бир пайт кимдир "Ахборотни русчасини кўрдим, Горбачёвни мазаси бўлмабди. Бошқарув 8 кишидан иборат қўмитага ўтибди. Ҳозир Ахборотни ўзбекчаси бошланади, телевизорни ҳовлига олиб чиқайлик, нима гап бўлган эшитамиз" деб қолди. Шу билан телевизорни ҳовлига олиб чиқдик. Ахборот бошланди. Ану қоши қалин диктор ака камида икки соат қоғозга қараб ўқиди. Бошида гап "Горбачёвни соғлиги ёмонлашгани ва мамлакатни ортиқ бошқара олмаслигидан" бошланган бўлса, уёғи ҳамма соҳа бир-бир танқид қилинди.
Горбачёв бошлаган ислоҳотлар ҳолатни шу кўйга солгани ҳам гапирилди. Эсимда, ўшанда кўпчилик бўлиб ўтириб ГКЧПнинг халққа мурожатини 2 соатдан ортиқ эшитдик.
Мурожатни ўқиб тугатишганидан кейин ўзаро муҳокама бошланиб кетди. Кўпчиликнинг фикрига кўра Горбачёвни ишдан олиб ташлашган. Одамларнинг бундай фикрга келишига сабаб ГКЧП нинг икки соат ўқиб эшиттирилган мурожатида "Биз Горбачёвни Қримдаги ҳукумат дам олиш уйида қамаб қўйибмиз" деган гап йўқ эди.

Ҳаммасидан ҳам қизиқ воқеа эрталаб рўй берди. Эрталаб маҳалла магазинига кирсак кечагача ярмидан кўпи бўш турган пештахталар турли маҳсулотларга тўлдириб ташланган. Ҳамма ҳайрон.
Шу ерда кичик маълумот. СССР афғон урушидан чарчаб чиқар экан, мамлакатда маҳсулот тақчиллиги бошланди.
1989 йилда магазин пештахталаридан шакар ва кирсовун узилди. Шундан сўнг 1991 йилгача магазин пештахталари аста секинлик билан бўшаб бораверди.

ГКЧП ўз мурожатида турли соҳалардаги камчиликларни танқид қилар экан, айнан магазинларга маҳсулот етказиб берадиган Матлубот жамиятларини ҳам, уларга қарашли магазинларни ҳам қаттиқ танқид қилган эди.

Яна бир кичик маълумот: СССР пайтида тадбиркорлик деган нарса бўлмаган. Ишлаб чиқарилган ҳамма маҳсулот Матлубот жамиятларига топширилган ва улар орқали магазинларга чиқарилган. Саноат маҳсулотларини эҳтиёжингиздан ошиғини кўчада ҳам олиб юра олмас эдингиз. Ички ишларнинг "Социалистик мулк тажовузига қарши кураш бўлими"(рус.ОБХСС) дарров ушлаб, нарсангизни тортиб олиб, ишингизни судга оширар эди.
Масалан, кўчада 10-15 жуфт оёқ кийими ёки 4-5 рулон турли материалларни бемалол олиб юра олмас эдингиз, ОБХСС ходими дарров йўлингизни тўсиб ўша маҳсулотларни қаердан қаерга олиб бораётганингиз билан қизиқар. Довдираб жўяли жавоб бера олмасангиз ўша маҳсулотингиздан айрилиб, буни устига "чайқовчи" ва "олибсотар" сифатида судланиб жарима ҳам тўлар эдингиз.

ГКЧПнинг ўз мурожатида Матлубот жамиятларини танқид қилиб, "Маҳсулотларни магазинларга чиқармай,  омборхонадан чайқовчи ва олиб сотарларга чиқараётгани, эртани ўзидан бунга чек қўйиш учун жойларда ҳамма Матлубот жамиятлари ва магазинлар фаолияти текширилиши" ҳақида гапирган гапидан сўнг, Матлубот жамиятлари омборларда босиб ўтирган маҳсулотларини кечаси билар магазинларга чиқарган экан. Ўз навбатида магазинлар ҳам уларни пештахталарга чиқарган.

Ўша пайтда Ўзбекистон ССР презиленти Ислом Каримов Ҳиндистон сафарида эди. ГКЧП давлат тўнтариши уюштиргандан у ортга қайтли. Лекин, у айни масалада қандай йўл тутган, нималар деган, эслай олмайман. Эслай олганим Ҳиндистондан Тошкентга келиб тушган Каримовни Туркистон ҳарбий округи қшмондонлари кутиб олишган. Ўша пайтда улар ГКЧП га қўшилган Мудофа вазирига бўйсунишларини инобатга олсак, Ўзбекистон раҳбарияти Елцин ГКЧП га қарши ҳаракат бошлаганда ҳам ҳеч иш қила олмай ГКЧПнинг буйруқларини эшитиб иложсиз ўтиришган. Чунки, биз ҳали СССР таркибида эдик ва бошқарув Москванинг қўлида эди.
Аммо, соғлом фикрли кишилар, кўплаб зиёлилар ГКЧП нинг СССР ни сақлаб қолиш мақсадида уюштирган давлат тўнтаришига қарши чиқдилар. Аммо, бу чиқишлар намойиш кўринишида бўлмади ва тарқоқроқ ҳолда бўлди.
ГКЧП тугагандан сўнг иттифоқдош республикалар бирин-кетин ўз мустақилликларини эълон қила бошладилар. Улар орасида биз ҳам 1991 йил,  31 август куни ўз мустақиллигимизни эълон қилдик.
Бир нарсани тан олиш керак, мустақиллик бизга шундоққина инъом қилинди. Биз мустақиллик учун курашдик. Аммо, Москва "бор энди ҳамманг кунингни кўр" демай, қаттиқ ушлаганда биз мустақил бўлардик, фақат кейинроқ. Ўша пайтда Москва ўзи билан ўзи бўлиб қолди ва бошқа иттифоқдош республикалар қатори биз ҳам ўз мустақиллигимизни эълон қилиб юбордик.
Очиғи, мустақиллик учун кураш бўлмаган дедим. Йўқ бўлган. СССР нинг бошварув тузумига мухолиф ўлароқ майдонга чиққан зиёли юртдошларимиз мустақиллик учун курашдилар. Фақат раҳбарият 1991 йил,  19-21 асгустда бўлиб ўтган давлат тўнтаришигача ҳеч иш қилмаган. Москва нима деса хўп деб тураверган. Давлат тўетаришидан кейин мустақилликни эълон қилиб ҳукумат қаҳрамон бўлиб қолди. Аслида эса мустақил бўлишимиз учун курашганлар, мустақилликни кўпроқ ёқлаганлар бршқалар эди.
Саломат бўласизлар.

вторник, 20 августа 2019 г.

ГКЧП, бошқарувда коммунистик тузум таъсири ва МДҲ давлатларида раҳбарлик қилганлар


ГКЧП ва унинг собиқ иттифоқдош республикаларнинг кейинги тақдирига кўрсатган таъсири

Ушбу постда ГКЧПнинг собиқ иттифоқдош республикаларнинг кейинги тақдирига таъсири ва СССР тарқаб кетиши арафасидаги даврлардан бошлаб бугунги кунгача МДҲ га аъзо давлатларда президентлик қилган ва қилаётган шахсларнинг президентлик муддатлари ҳақида маълумотлар берилди.

1991 йил, 19-21 август кунлари бўлиб ўтган ГКЧП нафақат СССР тарқашини тезлаштирди, балки яна бир ишга сабаб бўлдики, ўша ишнинг жабрини собиқ Иттифоқ республикаларининг аҳолиси ҳанузгача тортмоқда.

Ҳаммамизга маълумки СССРда  социалистик тузум эди. Шунингдек Шарқий Европадаги Польша, Чехословакия, Венгрия, Руминия, Болгария, Югославия, Албания, Осиёдаги Монголия, Хитой, Вьетнам, Корея Халқ Демократик республикаси, Кариб ҳавзасидаги Куба булар СССР бошлиқ бўлган социалистик лагерга кирар эди. 1989-90 йилларда Шарқий Европадаги социалистик лагерларда социалистик тузумга қарши ҳаракатлар бўлиб ўтди ва юқорида номлари келтирилган мамлакатларда социалистик тузум ҳам, ўша тузум тепасида турган раҳбарлар ҳам ағдариб ташланди.
Масалан Руминиянинг охирги социалистик ҳукмдори Чаушескининг тақдири оғир кечган.
Европадаги социалистик тузумлар 1989-90 йилда ағдарилган бўлса, улардан фарқли ўлароқ Осиёдаги социалистик тузумлар ҳанузгача бир томонлама ўзгармай ярим капиталистик шаклда яшаб келаяпти.

СССРда эса 1991 йил, ГКЧПгача ҳар бир миллий республикада озодлик учун, истиқлол учун курашаётган инсонлар шаклланиб бўлган эди ва уларнинг аксариятида миллий озодлик учун ҳаракат қиладиган партияларгача тузилган эди. Ана шундай шароитда ГКЧП ҳодисаси ҳаммани бошини гангитиб қўйди. СССРни эгаси қолмади. Чунки ГКЧПда СССР мудофа вазири, Ички ишлар вазири, КГБ раҳбари, вице-президент, бош вазир ва ҳоказо СССРдаги асосий раҳбарият ва вазирлар иштирок этган эди. Ана шундай ҳолатда ГКЧП йўққа чиқарилгандан кейин барча вазирлик ва тузилмаларни тозалаш, янги вазирларни, бош вазир ва вице-президентни тайинлаш анча вақт олар эди. Шу туфайли ҳам мамлакат гангиб ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди ва шу фурсатдан фойдаланган коммунистик раҳбарлар СССРга қарши чиқиб миллий озодлик учун курашган мухолифатни бир четга суриб қўйиб республика мустақиллигини эълон қилдилар ва мустақил давлат раҳбари бўлиб яна ўзлари қолавердилар. Озодлик учун курашган мухолифат эса оғзини очиб қолаверди.
Нурсултон Назарбоев, Ислом Каримов, Сапармурат Ниязов, Аскар Акаев, Борис Елцин, Леонид Кравчук, Левон Тер-Петросян булар ҳаммаси ГКЧП гача Москвага садоқат билан хизмат қилган коммунистик раҳбарлар эди.
Шунингдек тахтга бироз кейин келган Эдуард Шеварднадзе, Лукашенко, Ҳайдар Алиев кабилар ҳам коммунистик тузумнинг садоқатли хизматкорлари эдилар.
Яъни, хулоса шуки ГКЧПнинг юз бериши иттифоқдош республикалар тахтига СССРга қарши чиққан мухолиф лидерлар эмас, балки Москвага садоқат билан хизмат қилган коммунистларнинг тахтга келишига сабаб бўлди.

Юқорида бу ишни аҳолига жабри ҳақида ёздим, бу жабр шундан иборат бўлдики, собиқ иттифоқдош республикаларда янгича қарашларга эга бўлган ва коммунистик тузумга тиш-тирноғи билан қарши бўлган одамлар эмас, балки собиқ коммунистик тузумнинг садоқатли хизматкорлари ҳокимиятга келганларидан кейин, мана ҳанузгача бу республикаларнинг аксариятида "демократик тузум" дейилгани билан, аслида ғирт коммунистик тузум сақланиб қолмоқда. Сайловлар номигагина ўтказилади. Раҳбарият мутлақ ҳокимиятга эга бўлади. Халққа хизмат қилиши лозим бўлган Суд, Прокуратура, ИИ, Хавфсизлик хизматлари фақат раҳбариятга хизмат қилади. Уларнинг айримларида ҳатто фуқароларнинг мамлакат ичида эркин ҳаракатланишига чекловлар  ва прописка тизими сақланиб қолганлари ҳам бор.

Умуман олганда бир пайтлар собиқ иттифоқдош республикаларда СССРга қарши чиққан мухолиф лидерлар бошқарувга келганда аҳвол қандай бўларди бу Худога аён, балки улар мамлакатни бошқара олмасликлари ва собиқ иттифоқдош республикалар ҳозирги даражага чиқмасликлари ҳам мумкин эди. Аммо, собиқ иттифоқдош республикаларда ҳокимият тепасида коммунистларнинг қолиши ҳам бошқарувда коммунистик бошқарув унсурлари сақланиб қолиб халққа қандайдир масалаларда азоб берди.

Энди Ўзбекистонга келадиган бўлсак, яқин йилларгача бошқарув қандай бўлганини ҳаммамиз кўрдик. Охирги 2-3 йилда аксарият соҳаларда ўзгариш бўлди. Қонунлар қайта кўриб чиқилаяпти. Одамларда эртанги кунга ишонч уйғонаяпти. Энг муҳими, ислоҳотлар ва турли муаммоларни ҳал қилиш жараёни қийинроқ кечаётган бўлса-да бошқарув вакиллари одамларни эшитишаяпти. Олдинда бизни яхши кунлар кутаяпти, Худо хоҳласа деб умид қилаверамиз.

Қўйида, собиқ Иттифоқ республикаларида раҳбар бўлган шахслар ҳақида қисқача маълумот келтираяпман.
Марҳамат, ким қачон, неча йил раҳбарлик қилган, танишинг.
Шуни эътиборинггизга ҳавола этаяпмиз.

1. Россия

Борис Николаевич Ельцин
(1931—2007)

1-муддат.
1991 йил, 10 июль – 1996 йил, 10 июль.
2-муддат.
1996 йил,  9 август – 1999 йил, 31 декабрь.

Владимир Владимирович Путин
(1952 йилда туғилган)

1-муддат.
2000 йил, 7 май – 2004 йил7 май.
2-муддат.
2004 йил, 7 май – 2008 йил, 7 май.

Дмитрий Анатольевич Медведев
(1965 йилда туғилган)

1-муддат.
2008 йил, 7 май – 2012 йил, 7 май.

Владимир Владимирович Путин

Конституция ўзгартирилиб, президентлик муддати 4 йилдан 6 йилга узайтирилгандан сўнг:
1-муддат.
2012 йил, 7 май – 2018 йил, 7 май.
2-муддат.
2018 йил, 7 май – 2024 йил, 7 май.

2. Украина

1. Леонид Макарович Кравчук

1991 йил, 5 декабрь – 1994 йил, 18 июль

2. Леонид Данилович Кучма

1-муддат.
1994 йил, 19 июль – 1999 йил,  14 ноябрь.
2-муддат.
1999 йил, 14 ноябрь – 2005 йил, 23 январь

3. Виктор Андреевич Ющенко

2005 йил, 23 январь – 2010 йил, 25 февраль

4. Виктор Фёдорович Янукович

2010 йил, 25 февраль – 2014 йил, 22 февраль

5. Александр Валентинович Турчинов  (вақтинчалик)

2014 йил, 23 февраль – 2014 йил, 7 июнь

6. Пётр Алексеевич Порошенко

7 июня 2014 йил, 7 июндан амалдаги президент

7. Зеленский 
Янги сайланган президент

3. Беларусь

Беларусда Президентлик бошқаруви илк марта сайлов орқали 1994 йилда жорий этилган. Унгача мамлакатни Олий Совет раиси Шушкевич бошқарган.

1. Александр Григорьевич Лукашенко

1954 йил, 30 августда туғилган
1-муддат.
1994 – 2001 йиллар.
2-муддат.
2001 – 2006 йиллар.
3-муддат.
2006 – 2010 йиллар.
4-муддат.
2010 – 2015 йиллар.
5-муддат
2015 – 2020 йилгача.

4. Грузия

1. Звиад Гамсахурдиа
(1939—1993)

1991 йил, 14 апрель –1993 йил, 31 декабрь

2. Эдуард Шеварднадзе
(1928—2014)

1995 йил, 25 ноябрь –2003йил, 23 ноябрь

3. Нино Бурджанадзе (вақтинчалик)

(1964 йилда туғилган)
2003 йил, 23 ноябрь –2004 йил, 25 январь

4. Михаил Саакашвили
(1967 йилда туғилган)

2004 йил, 25 январь –2007йил, 25 ноябрь

5. Нино Бурджанадзе (вақтинчалик)

2007 йил, 25 ноябрь –2008 йил, 20 январь

6. Михаил Саакашвили

2008 йил, 20 январь – 2013йил, 17 ноябрь

7. Георгий Маргвелашвили
(1969 туғилган)

2013 йил, 17 ноябрь –2018йил, 16 декабрь

8. Саломе Зурабишвили
(1952 йилда туғилган)

2018 йил, 16 декабрдан амалдаги президент.

5. Арманистон

1. Левон Тер-Петросян 

1991 йил, 16 октябрь -  1998 йил, 3 февраль

2. Роберт Кочарян

1998 йил, 9 апрель – 2008 йил, 9 апрель

3. Серж Саргсян

2008 йил, 9 апрель – 2018 йил, 9 апрель

4. Армен Саркисян

2018 йил, 9 апрель – 2025 йил,  9 апрель

6. Озарбайжон

1. Аяз Муталибов
(1938 йилда туғилган)

1991 йил, 30 август – 1992 йил, 6 март

2. Ягуб Мамедов
(вақтинчалик
1941 йилда туғилган)

1992 йил, 6 март – 1992 йил, 14 май

3. Иса Гамбар
(вақтинчалик, 1957 йилда туғилган)

1992 йил, 19 май – 1992 йил, 16 июнь

4. Абульфаз Эльчибей
(1938—2000)

1992 йил, 16 июнь – 1993 йил, 1 сентябрь

5. Ҳайдар Алиев
(1923—2003)

1993 йил, 3 октябрь – 2003 йил, 31 октябрь

6. Илҳом Алиев
(1961 йилда туғилган)

Амалдаги президент,
2003 йил, 31 октябрдан.

7. Қозоғистон

1. Нурсултон Назарбоев

Назарбоев Қозоғистон раҳбарлигига 1989 йил 22 июнда Қозоғистон компартиясининг 1-котиби сифатида тайинланиб келган.
Президентлик даври:
1990 йил, 24 апрель – 2019 йил, 20 март.

2. Қосим-Жўмарт Тоқаев

2019 йил, 20 мартдан, вақтинчалик  президент.

8. Туркманистон

Сапармурат Атаевич Ниязов Туркманистон Компартиясининг 1-котиби этиб, 1985 йил, 25 декабрда тайинланган.

1. Сапармурат Атаевич Ниязов

1991 йил, 27 октябрь – 2006 йил, 21 декабрь.

2. Бердимухамедов, Гурбангули Маликгулиевич

2006 йил, 21 декабрь –2007 йил, 14 февралдан, амалдаги президент.
Бердимухаммедов 2007, 2012, 2017 йилларда уч марта ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонган.

9. Ўзбекистон

1. Ислом Абдуғаниевич Каримов
(1938-2016)

Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон раҳбари бўлиб, 1989 йил, 23 июнда Ўзбекистон компартиясининг 1-котиби сифатида тайинланиб келган.

Президентлик даври:
1990 йил, 24 март – 2016 йил, 1 сентябрь
И.А. Каримов умумий 4 марта, 1991, 2000, 2007, 2015 йилларда президентлик сайловларида қатнашиб ғалаба қозонган.

2. Ниғматилла Тўлқинович Юлдошев (вақтинчалик)

2016 йил, 2 сентябрь – 2016 йил, 8 сентябрь

3. Мирзиёев Шавкат Миромонович

2016 йил, 8 сентябрь – 2016 йил, 14 декабрь (вақтинчалик)
2016 йил, 14 декабрдан амалдаги президент.

10. Қирғизистон

1. Аскар Акаев

1-муддат
1990-1994 йиллар
2-муддат
1995 йил, 29 октябрь – 2000 йил, 29 октябрь
3-муддат
2000 йил, 29 октябрь – 2005 йил, 24 март.

Эслатма: Қирғизистонда 1994 йилда мамлакат бошқарувини президентлик ёки парламентар бошқарувга ўтказиш учун референдум ўтказилади ва мамлакатни президентлик бошқарувида қолдириш тарафдорлари ғолиб чиқишади. Шундан сўнг 1995 йилда президентлик сайлови ўтказилади ва унда яна Акаев ғалаба қозонади.

2. Курманбек Бакиев

2005 йил, 10 июль – 2010 йил, 7 апрель.

3. Роза Отунбаева  (вақтинчалик)

2010 йил, 3 июль – 2011 йил, 1 декабрь.

4. Алмазбек Атамбаев

2011 йил, 1 декабрь – 2017 йил, 24 ноябрь

5. Сооронбай Жээнбеков

2017 йил, 24 ноябрдан, амалдаги президент. Муддати, 2023 йил,  24 ноябргача

11. Тожикистон

1. Қаҳҳор Маҳкамов

1990 йил, 30 ноябрь – 1991 йил, 31 август.

2. Қадриддин Аслонов (вақтинчалик)

1991 йил, 31 август – 1991 йил, 23 сентябрь.

3. Раҳмон Набиев

1991 йил, 23 сентябрь – 1991 йил, 6 октябрь.
1991 йил, 7 декабрь – 1992 йил, 7 сентябрь.

4. Акбаршо Искандаров (вақтинчалик)

1991 йил, 7 ноябрь – 1991 йил, 2 декабрь
1992 йил, 7 сентябрь – 1992 йил, 19 ноябрь.

5. Эмомали Раҳмон

1992 йил, 20 ноябрдан 1994 йил, 16 ноябргача Тожикистонда президентлик лавозими бекор қилинган ва унинг ваколатлари вақтинчалик Тожикистон Олий Кенгашининг раисига берилган. Бу вазифани Эмомали Раҳмон бажарган.
1994 йилнинг 16 ноябрида Тожикистонда президентлик лавозими тикланди ва сайловлар натижасида Эмомали Раҳмон
мустақил Тожикистоннинг президенти этиб сайланди.
У ўз вазифасига 1994 йил, 16 ноябрь дан бошлаб киришди.
Бугунги кунда ҳам Тожикистонда Эмомали Раҳмон президентлик қилаяпти. 

12. Молдова

1.Мирча Снегур

1990 йил, 3 сентябр– 1997 йил, 15 январь

2. Пётр Лучинский

1997 йил, 15 январь – 2001 йил,7 апрель

3. Владимир Воронин

7 апреля 2001 йил, 7 апрель – 2009 йил, 11 сентябрь.

4. Михай Гимпу
(вақтинчалик)

11 сентября 2009 йил,  11 сентябр – 2010 йил, 28 декабрь

5. Владимир Филат
(вақтинчалик)

28 декабря 2010 йил, 28 декабрь – 2010 йил, 30 декабрь
2010

6. Мариан Лупу
(вақтинчалик)

30 декабря 2010 йил, 30 декабрь – 2012 йил,23 март.

7. Николай Тимофти

23 марта 2012 йил, 23 март – 2016 23 декабрь

8. Игорь Додон

23 декабря 2016 йил, 23 декабрдан, амалдаги президент.

Эслатма: Юқоридаги маълумотларда айрим кичик хатоликлар бўлса узр сўрайман.