четверг, 3 августа 2017 г.

Европа Суперкубоги ҳақида озгина....

Яна саноқли кунлардан сўнг 8-август куни Македония пойтахти Скопье шаҳридаги "Филипп II Македонский" номли стадионда Европа суперкубоги учун Европанинг иккита номдор жамоаси ЕЧЛ ғолиби Мадриднинг "Реал" ва Манчестернинг "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Совриннинг нуфузли совринлар қаторида туришини инобатга олсак бу икки буюк жамоа ўртасидаги баҳс жуда қизиқарли ўтади деб бемалол айта оламиз.

Бу совринни ютиш ҳар икки жамоа учун муҳим ҳисобланади. "Реал" жамоаси бу совринни ютиб ўзининг Европанинг энг зўр жамоаси эканини яна бир бор исботлашни хоҳласа, "МЮ" эса бу совринни қўлга киритиб ўзининг охирги йиллардаги АПЛдаги мувафқақиятсизликларини ювиб юбориш ва ўша муваффақиятсизликлар ортидан ўзининг жаҳондаги бироз йўқотиб қўйган нуфузини қайтариб олишни хоҳлайди. Шундан келиб чиқиб айтамизки бу совринни қўлга киритиш учун ҳар икки жамоада сабаблар кўп ва иштиёқ жуда кучли.

Энди бу совринни ким ютиши ҳақидаги тахминларга келсак "МЮ" жамоасини камситмаган ҳолда айтаман-ки бу борада имконият "Реал" жамоасида юқорироқ. Тан олайлик "МЮ" ҳам ўзига хос кучли жамоа, лекин охирги йилларда бу жамоа ўйинларида анча пасайиш юзага келди ва хозирги кунда бу жамоа айнан "Реал" жамоасини муҳим бир ўйинда ютиб нуфузли совринни қўлга киритиш имкониятига эга эмас. Тўғри, жамоа ёзги трансфер мавсумида бир нечта янги ўйинчиларни сотиб олди. Аммо у ўйинчилар жамоанинг ўйинини тубдан кучли тарафга ўзгартира оладилар деб ўйламайман. Айниқса заҳира ўриндиғи ҳам асосий таркибидан асло кучсиз бўлмаган "Реал"га қарши муҳим ўйинда.

"Реал"да эса ҳозирча ҳеч қандай муаммо йўқ. Бўлиб ўтаётган ўртоқлик ўйинларида жамоа ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Масалан, бундан бир неча кун олдин "Халқаро чемпионлар кубоги" деб номланувчи тижорат турнирида жамоа ўзининг азпдий рақиби Барселонага 2:3 ҳисобида ютқазганига қарамай футболчилар ўзларининг юксак формада эканликларини намойиш этишди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак Европа суперкубоги учун бўладиган баҳсда Реал фаворитдир ва у ўша ўйинда "МЮ" жамоасини чиройли мағлуб этиб ўз мухлисларини яна бир бор қувонтиради деб ўйлайман.

Албатта юқорида фикрлар менинг фахсий фикрим ҳисобланади. Агар тахминларим нотўғри чиқиб "МЮ" "Реал" жамоасини мағлубиятга учратиб Европа суперкубогини қўлга киритса мен бу жамоанинг Европа футболи саҳнасида ўз нуфузини анча мустаҳкамлагани ва ўз коллекциясини яна бир муҳим соврин билан бойитгани учун фақат хурсанд бўламан.

Комментариев нет:

Отправить комментарий