воскресенье, 6 августа 2017 г.

Ургут шаҳрида янги масжид қурилмоқда.

Ургут шаҳрида янги масжид қурилмоқда.

Ҳаммамизга маълумки Истиқлолга эришганимиздан кейин юртимизнинг кўплаб жойларида бир пайтлар даҳрий коммунистлар томонидан ёпиб қўйилган масжидлар чиройли таъмирланиб очилди. Кўп жойларда янгитдан қурилди. Қувонарлиси бу жараён ҳанузгача давом этмоқда ва юртимизнинг турли  жойларида янги масжидлар қурилиб юртимиз мусулмонлари ихтиёрига топширилмоқда. Ана шундай янги ва замонавий усулда қурилаётган масжидлардан бири Ургут шаҳрида қурилмоқда. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Маълумотларимизга қараганда бу масжид тегишли ташкилотлардан рухсат олган ҳолда аҳоли томонидан ҳашар йўли билан бунёд этилмоқда. Қурилиш ишларига туман бош имом хатиби Мулла Шоди Ҳақбердиев домла бош-қош бўлмоқдалар. Масжид 55метрга 45метр қилиб қурилмоқда. Унинг тўрт чеккасида тўртта минора қад ростлайди ва минораларнинг баландлиги ердан 40 метр бўлади. Масжид хонақоҳи гумбаз шаклида ёпилади ва гумбазнинг айлана диаметри 18 метрни ташкил этади. Гумбазнинг ердан баландлиги эса 30 метр бўлади. Масжидни йилнинг охиригача ишга тушириш мўлжалланмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий