Кеча Хорватия терма жамоаси ўйинчиси Лука Модрич Франциянинг "Франс Футбол" ҳафталиги жорий этган, Европанинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Олтин тўп мукофотини олди. У бунгача дунёнинг ва Европанинг энг яхши ўйинчисига бериладиган совринларни ҳам қўлган киритган эди. Қисқаси бу мавсум Лука Модричнинг "кетмони учди".
У бу совринларга "Реал" Мадрид жамоасининг Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишида ва Хорватия терма жамоаси билан ёзда Россия майдонларида ўтган Жаҳон Чемпионатида ўз жамоаси билан финалгача етиб боришида кўрсатган хизматлари учун олди.
Қисқаси, бу мавсум Модрич ўз совринларига яраша хизмат қилиб қўйди. Аммо..., аммо мен барибир Месси ва Роналдуни ҳанузгача замонамизнинг энг зўр футболчилари деб биламан. 😊
Сабаби....
Ҳозирги кунда дунё футбол мухлисларининг аксари иккига бўлинган. Бири Роналду мухлиси бўлса, яна бири Мессининг мухлисидир. Аслида уларнинг иккаласи ҳам бир-биридан қолишмайдиган ўйинчилардир.
Уларнинг энг катта ютуғи бу иккаласининг ҳам узоқ йиллардан бери доим бир хилда, маҳорат билан барқарор тўп суриб келишаётганидир.
Охирги йигирма йилда футбол оламида кўплаб иқтидорли юлдузлар етишиб чиқдилар. Аммо, футбол олами уларни ҳеч бирини бу икки футболчи билан солиштириб ҳам ўтирмайди. Сабаби бу иккала футболчидан бошқа бирон бир футболчи узоқ йиллардан бери маҳорат билан барқарор тўп сура олмаган. Хоҳлаган футболчиларингизни ўйинларини таҳлил қилиб кўришингиз мумкин ва уларни аксарияти бир мавсум яхши ўйнаса, кейинги мавсум умуман ўйини чиқмаган. Бу икки футболчида эса бундай бўлмаган. Улар доим маҳорат билан тўп сураверишган. Тўғри, буларда ҳам баъзида ўйини чиқмай қолиш ҳолати бўлади. Аммо у ҳолат бир-икки ўйиндан нарига ўтмайди. Учинчи ўйиндан яна ўша Роналду, яна ўша Месси.
Ёки жароҳатларни олинг. Ҳеч қайси футболчи жароҳатлардан холи эмас ва хоҳласа, хоҳламаса албатта бир марта бўлса ҳам жароҳат олади. Аксарият ўйинчиларда жароҳатдан кейин то ўйинларга киришиб кетгунча ва улар ўз формаларига кириб олишлари учун бироз вақт керак бўлади. Буни интервьюларида ўша футболчиларни ўзлари ҳам тан оладилар. Аммо бу икки даҳо футболчиларда ундай ҳолат йўқ. Бу иккаласи ҳам жароҳат олади. Аммо жароҳатдан тузалиши биланоқ яна олдингидай маҳорат билан тўп суриб кетаверишади. "Роналду ёки Месси жароҳат олибди икки ой майдонга туша олмас эмиш" деб эшитиб қоламиз. Ўша икки ой ўтиб уларни иккаласи ҳам соғайиб майдонга қайтгандан яна олдингидай маҳорат билан ўйин кўрсатиб кетаверишади, голларни қалаштириб уриб ташлайверишади.
Энди Модричга келсак у бу мавсумда ҳам ўтган йилгидай зўр маҳорат билан ўйнай оладими ёки йўқми билмайман. Аммо Месси ва Роналду гарчи ҳамма совринларни Модрич олган бўлса ҳам ҳозирча зўр ўйнаяптилар. 😊
Комментариев нет:
Отправить комментарий