среда, 12 декабря 2018 г.

Қирғиз номини ўзгартирмоқчи

Марказий Осиёнинг баъзи давлатлари “давлат номини” ўзгартирмоқчи

Ноябрь ойида Қирғизистоннинг “Аалам” партия раиси Арсланбек Маалиев Қирғизистон номини “Қирғиз”га ўзгартиришни таклиф [қилган](http://kg.akipress.org/news:1482093?from=portal&place=last&b=5)

. У таклифига асос қилиб охирги “истон” қўшимчаси Покистон ва Афғонистон давлатлари номида ҳам борлигини кўрсатди. Мамлакат номини ўзгартириш таклифи бошқа Марказий Осиё давлатларида ҳам кузатилган. [Kaktakto.com](https://kaktakto.com/poznavatelno/pochemu-strany-centralnoj-azii-xotyat-pomenyat-svoi-nazvaniya/)

сайтида Марказий Осиёнинг баъзи мамлакатлари номи қачон ва қандай ўзгартирилиши борасидаги таклифлар келтирилган.

Бу ҳақда Турон24 [ёзаяпти](https://turon24.uz/sections/investigations/v83scbtvza3e-markazij-osining-bazi-dawlatlari-dawlat-nomini-zgartirmochi)

Қозоғистон

2013 йилда блоггер, кинорежиссёр ва тележурналист Диас Азимжонов Қозоғистон номини ўзгартириш ташаббуси билан чиққан.

У мамлакатни инглизча талқинда “Kazakh Republic” ёки “Kazakh Orda” деб аташни таклиф қилган. Азимжонов Қозоғистонни кўпинча Покистон ва Афғонистон билан адаштиришини айтган.

2014 йилда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат номи Марказий Осиёда камроқ ривожланган давлатлар билан кўп бора адаштириб юборилаётгани учун уни “Қазақ Елі”га ўзгартиришни таклиф қилган. Шунингдек, у “истон” қўшимчаси Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам учраши сабаб Қозоғистонга қизиқиш камроқ эканлигини билдирган.


2014 йилда қозоқ академиги Ерментай Султанмурод мамлакат номини “Турон”га ўзгартиришни таклиф қилган. Қозоғистон Осиёнинг марказида жойлашган бўлиб, қадимдан туркий миллат вакилларининг уйидир, деган академик.

Қирғизистон

2012 йилда Қирғизистоннинг “Аалам” партия раиси Арсланбек Маалиев Қирғизистон номини “Кыргизжер”га ўзгартиришни таклиф қилган. Инглизчада ушбу ном “Kyrgyzland”, ўзбекчада “Қирқиз ери” деб талаффуз қилинади. Худди шу йили Қирғизистоннинг “Фуқаролик ташаббуси” уюшма раиси Медетхан Кунай мамлакат “Самовий Тоғ” деб номланиши кераклигини айтган.

Иқтисодиётни ривожлантириш жамғарма ходими Уран Чекирбаев “Қирғизистон Қўшма Штатлари” деган ном энг муносиби бўлишини айтиб, мамлакат айрим қисмларини хорижликларга ижарага бериш мумкинлигини таъкидлаган.

2014 йилда “Ар-Намыс” партия раиси Феликс Кулов мамлакатни “Кыргыз Эл”деб ўзгартирилиши кераклигини айтган. Депутат “истон” қўшимчаси кўплаб мамлакатларда борлигини айтиб, у ўрта асрлардан қолиб кетганини билдирган.

Тожикистон

2018 йилнинг июлида тожик фуқароси Муҳсин Зикрулло мамлакат номини ўзгартириш таклифи билан чиққан. У парламентга ва Тожикистон ҳукумат ҳузуридаги тил ва терминалогия қўмитасига мамлакат “Тоҷикистони Раҳмонӣ” (Раҳмон Тожикистони) деб номлашни таклиф қилган.

“Нима сабабдан Арабистон Саудия Арабистони деб аталади? Чунки Ибн Сауд 1926 йилда мамлакатни бўлинишдан сақлаб қолган ва 1932 йилда унинг шарафига Арабистон давлатига Саудия исми қўшилган. Тожикистоннинг ҳам 1992 йилда йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли катта эди. Ибн Раҳмон уни бўлиниб кетишдан асраган. Шу сабабдан ҳам бугун биз ўз мустақиллигимизга ва сўзимизга эга давлатмиз”, деган Зикрулло.

“Халқнинг қизиқишларига сабаб бўлган мавзулар кўтарилиб турилади. Лекин ташаббуслар давом этмасдан қолиб кетади. Яъни, ушбу мавзулар кўтарилади, жамият орасида шов-шувга сабаб бўлади. Бироқ, кейинчалик буни ҳамма унутади”, деган Расул Жумали.

Ўзбекистон ва Туркманистонда мамлакат номини ўзгартириш борасида таклифлар берилмаган. “-истон” қўшимчаси форс тилидан олинган бўлиб, сўзга қўшилиб жой номларини ҳосил қилади. Яъни, Ўзбек мамлакати, Қозоқ мамлакати, Қирғиз мамлакати ва ҳоказо.


Комментариев нет:

Отправить комментарий