суббота, 1 декабря 2018 г.

Сохта ходимлар.

Бугун сохта ходимлар ушлангани юзасидан иккита хабар чиқди.
Улардан бири ўзини прокуратура ходими деб таништирган:

ЎЗИНИ ПРОКУРАТУРА ХОДИМИ ДЕБ ТАНИШТИРГАН ФИРИБГАРГА НИСБАТАН
ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Тошкент вилоят Бекобод туман ИИБ ЙХХБ ходими С.И. вилоят прокурорининг номига ариза билан мурожаат килиб, унда прокуратура хизмат кийимида ўзини вилоят прокуратураси 18-бўлимининг «Абдувохид» исмли терговчиси деб таништирган шахс унга нисбатан вилоят прокуратурасининг 8-бўлими томонидан ариза юзасидан тадбир ташкиллаштирилаётганлигини билдириб, унга ёрдам кўрсатиши мумкинлигини айтиб, 500 АҚШ доллари талаб қилаетганлигини билдирган.
Бу ҳақда Бош прокуратуранинг телеграмдаги
https://t.me/uzbprokuratura/279
канали хабар бермоқда.

Яна бири эса ўзини МИБ ходими деб таништирган:
Шу йилнинг 7 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи И.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 ноябрь куни унинг яшаш уйида “Аброр Тошматов” исмли номаълум шахс ўзини туман МИБ ходими деб таништириб, газ ва электр таъминотидан қарздор эканлигини айтиб, алдов йўли билан ундан 330 000 сўм пул олиб, тўлов учун қалбаки маълумотнома бериб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилмоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Риштон туманида яшовчи, аслида "Тоза Ҳудуд" ДУК ҳайдовчиси бўлган Ш.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.​
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда:
http://uza.uz/oz/society/yana-bir-sokhta-mib-khodimi-lga-olindi-01-12-2018?m=y&ELEMENT_CODE=yana-bir-sokhta-mib-khodimi-lga-olindi-01-12-2018&SECTION_CODE=society

Қачон мана шундай хабар эшитганимда ўша сохта ходимлар формасини, масалан биринчи хабарда ўша сохта ходимнинг "прократура органининг дала хизмат кийимида" бўлгани айтилмоқда, қайердан,  қандай олган экан деб роса бошим қотади.
Ёки иккинчи воқеадаги сохта МИБ ходими ҳам ўзича шундоқ бориб бировдан электр ҳаққини олиб кета олмайди. Уни ҳам эгнида МИБнинг формаси ёки қўлида квитанция қоғози бўлгандир.
Хўш, бу сохталардан бирининг "прокуратура органининг дала хизмат формаси" ни, иккинчиси ҳам фирибгарлик қилаётганида қўлида квитанциями, бошқа ҳужжатми бўлган бўлса улар ўша нарсаларни қайердан олишган?

Қўлида қуроли билан юрган одамларнинг, хоҳ у армияда хизмат қилаётган аскар бўлсин, хоҳ у махсус кучлар ходими бўлсин, қуролини йўқотиб қўйиши, душманга ёки жиноятчига олдириб қўйиши бу кечирилмас хато ҳисобланади. Чунки ўша қуролдан душман ёки жиноятчи ёки уни топиб олган ёвуз ниятли киши ғаразли мақсадларда фойдаланиши мумкин. Шундай экан бугунги кунимизда прократура ёки МИБ ходимларига тайёрлаб бериладиган махсус форма ҳам аскарнинг қўлидаги қурол билан тенгдир.
Шундай экан тегишли ташкилотлар ҳар икки ҳолатни ҳам қаттиқ текшириб сохта прокуратура ходимига ҳам, сохта МИБ ходимига ҳам ўша форма ва квитанцияларни топиб берган сотқин ҳожатбарорларни ҳам топиб, кейин ҳаммасига биргаликда жазо бериши керак. Жазо берганда ҳам қаттиқроқ жазо берилиши керак.
Ана шунда бошқаларига дарс бўлади.
Акс ҳолда бугун прокуратуранинг формасини унга, МИБнинг формасини бунисига берганлар эртага ўша формаларни яна кимларгадир бериши мумкин.
Нима дедингиз?

Комментариев нет:

Отправить комментарий