Йўл қоидалари учун белгиланган жарималар ҳақида.
22 октябрдан бошлаб айрим йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича жазолар оғирлаштирилди, жарималар оширилди.
http://www.xabar.uz/avtomobil/ehtiyot-bol-haydovchi-jarimala
Ўзи шундоқ ҳам биздаги жарималар миқдори МДҲ давлатларида энг юқори эди. Масалан, қарама қарши йўналишга чиқиб машина бошқариш энг кам иш ҳаққининг 10 баравари миқдорида эди. Бу сумма бугун 1.820.000 сўмни ташкил этаётган эди. Ҳозирги расмий курсда бу 220 доллар бўлади. 1 ноябрдан энг кам иш ҳаққининг 202.000 бўлишини инобатга олсак бу қоидабузарлик учун жарима 1 ноябрдан кейин 2.020.000 сўмни ташкил этади ва долларда 240 доллар бўлади.
Ёки телефондан фойдаланиш биринчи мартасида энг кам иш ҳаққининг 3 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади. 1 ноябрдан кейин бу 600.600 сўмни ташкил этади ва долларда 75 долларни ташкил этади.
Бундай катта суммадаги жарималар ҳатто баъзи ривожланган давлатларда ҳам йўқ.
*Лирик чекиниш*
Жарима ва жазоларнинг бундай оширилиши йўл ҳаракати қоидаларини бузилишини камайтиради десангиз адашасиз. Қоидани бузадиган ҳайдовчилар, жарима миқдори бундан кўп бўлса ҳам бузаверади. Аксинча, бу иш ҳайдовчилар ва ЙПХ ходимлари ўртасидаги коррупцияни, пора олди-бердисини баттар кучайтиради холос.
Ҳа шундай. Жарима миқдори қанча баланд бўлса қоидани бузган ҳайдовчи ҳам, ўша ҳайдовчининг "ака, илтимос баённома тузманг, рози қилиб кетаман" деган гапини эшитган ЙПХ ходими ҳам ўша қоидабузарликдан ўз манфати йўлида фойдаланишга уринади. Бири бузган қоидаси учун ЭКИҲ нинг бир неча баробари миқдорида жарима тўлашдан қутилиб арзимаган "тушлик пули" билан қутилиб кетади. Иккинчиси эса битта қоидабузарликка кўз юмиши ортидан ўша "тушлик пули"га эга бўлади. Келиша олганлари учун ҳар икки тараф ҳам хурсанд. Бир-бирлари билан хуш кайфиятда хайрлашишади. Ҳатто, осонгина "тушлик пули" ишлаганидан хурсанд бўлган ЙПХ ходими "буёғига эҳтиёт бўлиб кетинг, фалон жойда ҳам ходимларимиз бор" деб ўзича ҳайдовчини олдиндаги хавфдан огоҳланғириб ўзича унга яхшилик ҳам қилиб қўяди. Буёқда эса топталган қонун оёқ остида хор бўлиб йиғлаб ётибди.
Энди, лирик чекинишдан қайтиб жарималарни жуда юқорилигига қайтсак. Мени ўзим бўлмаганман, аммо ўша ёқларда бўлганлар айтишади қўшниларимиз бўлган Марказий Осиё давлатларида ҳам, Россия, Украина, Белоруссия тарафларда ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар бизникидай ўта юқори эмас. Биз ҳозир жарималар юқорилиги бўйича минтақада биринчи ўриндамиз.
Айтмоқчи бўлганим йўл ҳаракати қоидаларини бузишга белгиланган жарималар аҳолининг реал даромадидан келиб чиқмаган.
*Бошқача таклиф*
Ҳозир мен йўл ҳаракати қоидаларини бузишга белгиланган жарималарни баланд деяпман-, аммо айрим қоидабузарликлар учун жарималарни янада ошириш ёки жазони кучайтириш тирафдориман. Масалан, халқни тилида "01" деб аталадиган спиртли ичимлик ичиб машина бошқаришга жазони ҳозиргидан ҳам қаттиқроқ қилавериш керак. Чунки, аксарият ҳолларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб машина бошқарган одамнинг касрига тротуарда кетаётган беайб бир пиёда қолиб кетаяпти. Шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасини олмай туриб(уйда унутиб қолдирган эмас, умуман олмаган) машина бошқарганларга ҳам жазони кучайтириш керак.
ЙПХ ходимларининг сиренасига ўхшаш сирена қўйиб олиб, кўча-куйда ҳаммани жонига тегиб ўша сиренани баланд овозда чалиб юрганларга жазони ошириш керак.
Умуман олганда жарималарни айримларини тушириш, айримларини ошириш ёки жазоларни кескинлаштириш керак. Ҳозирги ҳолати жуда ҳам(слишком) анча баҳсталаб. Балки шунда кўчаларимизда бироз тартиб бўлар. Нима дедингиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий