Останада МДҲ Электр энергетика Кенгашининг 53-мажлиси бўлиб ўтди
2018 йил 2 ноябрь куни Остана шаҳрида МДҲ Электр энергетика Кенгашининг 53-мажлиси бўлиб ўтди. Унда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар энергетика компаниялари раҳбарлари иштирок этишди.
МДҲга аъзо мамлакатлар электр энергетика тизимлари бирлашмасининг самарали фаолияти асосида ҳамдўстлик давлатлари иқтисодиёти ва аҳолисини электр энергияси билан барқарор ва ишончли таъминлаш Кенгашнинг бош мақсади ҳисобланади.
Ўтказилган навбатдаги мажлисда Ўзбекистон делегацияси раҳбари "Ўзбекэнерго"АЖ Бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев иштирок этди ва қуйдагиларни таъкидлади.
- Ўзбекистон Республикасининг электр энергия тизими куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича белгиланган чора-тадбирлар 100 фоизга бажарилиб, истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш таъминланмоқда. Жорий йилда иш самарадорлиги икки марта юқори бўлган ҳамда газ сарфини 2 баробар кам сарфлайдиган 370 МВтли энергоблок Тошкент ИЭСда тўлиқ қувват билан ишга туширилиш муносабати билан, ҳар куни ўтган йилга нисбатан 9 миллион кВт.с кўп электр энергияни тежамкор ҳолда ишлаб чиқарилмоқда.
Шунингдек, тадбир давомида “Энерготизимни 2018 - 2019 йиллар куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашнинг бориши тўғрисида”ги, “МДҲ доирасида энергетика соҳасидаги халқаро шартномалар, МДҲ Электр энергетика Кенгашининг меъёрий ва техник ҳужжатлари тўғрисида”ги, “Ишчи гуруҳнинг энергосмарадорлик ва тикланадиган энергетика бўйича ҳужжатлари тўғрисида” ги ва кун тартибидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Мажлис якунларига кўра, МДҲ Электр энергетика Кенгашига аъзо давлатлар электр энергетика соҳасида ҳамкорлик ва ҳамкорлик стратегиясига (асосий йўналишларга) ўзгартириш киритилди ва тасдиқланди.Шунингдек, энергетика соҳасида ходимлар тайёрлаш, МДҲ Электр энергетика Кенгаши ишчи гуруҳининг фаолияти ҳамда 2019 йилги иш режаси кўриб чиқилди ҳамда қабул қилинди. Бундан ташқари, МДҲ мамлакатларидаги бир қатор соҳа вакилларини "МДҲда хизмат кўрсатган энергетик" фахрий унвони билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Маълумот ўрнида: МДҲ Электр энергетика Кенгаши 1992 йил 14 февралда МДҲнинг электр энергетика соҳасида давлатлараро муносабатларни мувофиқлаштириш бўйича ҳукуматлараро битимга асосан ташкил этилган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий