Икки кун олдин содир бўлган Оқтубедаги фожеа ҳаммамизни қалбимизни ларзага солгани бор гап. Қўлимизга оддий зирапча кирганда жонимиз қанчалик оғрийди, ахир улар тириклай ёниб кетишаяпти. Яна 52 одам. Жудаям оғир. Уларнинг яқинлари ўз жигарларини исм-шарифини ОАВ да ўқиб ўша пайтда не куйга тушган эканлар?
Ҳеч кимнинг бошига бундай оғир кўргулик тушмасин.
Фожеа ҳақида ОАВ хабар берар эканлар ижтимоий тармоқларда ҳам, кўча-куйда ҳам, кўпчилик фожеа айбдорларини қидиришга тушиб кетди. Кимдир ҳукуматни айблади, яна кимдир билетларини қиммат қилиб қўйган "Ўзбекистон Ҳаво Йўллари"ни айблади. Яна кимдир кимнидир айблади. Уларнинг фикрларига қўшиламан, аммо яхшилаб ўйлаб кўрайлик, айбдор энг аввало бизнинг ўзимиз эмасмизми? Ҳа, ҳа. Бизнинг ўзимиз, ҳаммамиз айбдормиз.
Ўзига тўқ бойларимизнинг аксарияти пулларини қайерга қўйишни билмай, ёнидаги, маҳалласидаги, музофотидаги етим-есир, камбағал ва даволанишга пул топа олмаётган инсонларга ёрдам қилмай, аллақандай исроф бўладиган ишлар билан банд эмасми? Яна буни устига бугунги кунда тўй ва аза билан боғлиқ аксарият маъросимлар моддий аҳволи қандайлигидан қаттий назар халқ учун мажбурият бўлиб қолган даврларда, кучи етса, етмаса бошқалар ҳам "мана шу ишни мен ҳам қиламан" деб ўрнак оладиган замонларда ўша маърака ва маросимларда турли-туман ишларни ва исрофгарчиликларни ўйлаб топаётган, халқнинг орасида оммаштираётган ўшалар эмасми?
Эй давлатманд бойлар! Насиҳат қилинганда
"Пул ўзимники, хоҳлаганимни қиламан" дейсиз. Аммо, пул сизники эмас. У пулни Яратган уларни синаш учун қўлларингизга омонат қилиб бериб қўйибди. Ҳа, ҳа омонат қилиб бериб қўйибди ва бугун у сизнинг қўлингизда бўлса, эртагаёқ сизнинг қўлингиздан кетиб бошқанинг қўлида пайдо бўлиши мумкин. Қолаверса у пулда ён атрофингиздаги мискинроқ одамларнинг ҳам ҳаққи бор ва сиз ўша ҳақни доим эгаларига бериб туришингиз керак. Сиз эса нима қилаяпсиз? Қўшнингизни боласи касал, отаси бу ердан пул топишига кўзи етмай Россияга ишлагани, пул топиб келгани кетаяпти ва бориб соғлигидпн айрилиб яримта бўлиб келаяпти. Бир касал икки касалга айланаяпти. Сиз уларнинг ҳолидан хабар олаяпсизми? Ахир, улар сизга бегона эмаску. Бир миллатдансиз, бир диндасиз, бир юртда яшайсизку. Сиз ўғлингизни, қизингизни тўйида пойтахтдан фалон минг долларга артист олиб келиб ўқитасиз, аммо касал ётган қўшнини ўйламайсиз. Юз миллионлаб пулни сарфлаб кўпуарилик тўй берасиз, унда яқинда фалон минг долларга сотиб олган отингизни кўз-кўз қиласиз, аммо ўша отингиздан касал ётган маҳалладошингизни қадри одамгарчилик юзасидан ҳам, Яратган наздида ҳам миллион марта юқори туришини ўйламайсиз. Майли, инсофингизни Ўзи берсин, сизга бошқа гапим йўқ.
Сизларчи, бугун иккита нонга пул топса олиб келиб ейдиган ва ўша нонни тополмаса оч ўтирадиганлар. Қачон бойларга ёки ўзингиздан моддий аҳволи яхшироқ бўлган ўртаҳолларнинг ортидан қувишни, уларга тақлид қилишни тўхтатасиз? Бойлар ва ўртаҳоллар қилаётган бир ишни нега сиз ҳам қилишингиз керак? У тўйида фалон кишини чақирса, нега сиз ҳам чақиришингиз керак? У онасининг аза маъракаларини катта қилиб ўтказса нега сиз ҳам ўшандай қилишга ҳаракат қилишингиз керак? Сизни ёт ўлкаларга судраб олиб кетаётган нарса сиз "ғурур" деб ўйганингиз аслида эса кибр эмасми? Сизни ёт ўлкаларда сарсон-саргардон бўлиб, қийналиб топган пулингизни келиб ўғлингизни суннат тўйида бойларга тақлид қилиб исроф қилиб сарфлаб юборишингизни нима деб тушунса бўлади? Агар сизга "Ака ёки ука, динимизда суннат тўйи йўқ. Савоб оламан десанг шуни ихчам қилиб ақиқа қилиб ўтказиб юбор" деса ўша одамни ургудай бўласиз "мени бошқалардан нима камим бор" деб. Йўқ, сизни танангизда бошқалардан кам жойингиз йўқ. Сизни қалбингизда ақлингизда бошқалардан кам жойингиз бор. Сизни энг катта айбингиз бу беш кунлик дунёда "кўрпангизга қараб оёқ узатмаганингиз". Мен сизни ёт ўлкаларга бориб ишламанг демайман. Хоҳласангиз бориб ишлайверинг. Аммо ўша ёқларда қийналиб топган пулингизни олиб келиб болаларингизга сарфланг, уларни шароитини тўғирлаб беринг. Аксариятингизни уйингизда оддий ҳаммом йўқ, лекин "мени бошқалардан нима камим бор" деган катта кетиш бор. Қийналиб топиб келган пулингизни ахмоқона ишларга сарфлаб пулни совуриш бор. Ақлингизни йиғмайсизми?
Сизга ҳозир насиҳат қилиб бўлмайди. Сиз барибир билганингиздан қолмайсиз.
Энди навбат олтин ўрталик бўлмиш ўртаҳолларга. Тўғри, сизнинг кунингиз ўтиб турибди, аммо сизга доим камбағаллик хавф солади. Шундай бўлса-да сиз ҳам барибир билганингиздан қолмайсиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз бойлар бошлаб берган кўпгина ахмоқгарчиликларни исрофгарчиликларни жамиятда сиз оммалаштирганигизни. Ҳа, ҳа, айнан сиз ва сизга ўхшаганлар оммалаштирган.
Бой бир бир ахмоқона ишни қилганда агар сиз "уни пули бор қилаверсин, мени эса пулим кам ва мен ҳолимга яраша қиламан" деганмисиз? Йўқ, айримларингиздан бошқа аксарият ҳаммангиз бундай демагансиз. Демайсиз хам. Икки ёнда икки қўшнингиз, бири пулнинг ҳидига ёта олмайди, иккинчиси очдан ўлаяпти. Сиз олтин ўрталикдасиз ва сонингиз ҳар икки томондан кўпроқ. Шундай экан сиз ташаббус кўрсатсангиз бўлмайдими "ҳой ака, ҳой ука, келинглар мана бундай қилайлик яхши бўлади" деб. Йўқ, сиз уларни ҳолига қараб иш қилишга ундаиайсиз, аксинча бойга янгидан янги исрофлар учун ғоялар берасиз, камбағални эса "сени бошқалардан нима каминг бор" деб тезлайсиз. Ха сиз шундай одамсиз.
Кеча Оқтўбеда бўлган фожеа биргина ўша 52 қоракўзни фожеаси эмас, ҳаммамизнинг фожеамиздир. Уларнинг ўшандай аянчли ҳолда ҳалок бўлишларига авваламбор биз айбдормиз. Мен "Ўзбекистон Хаво Йўллари"нинг тарафини олмоқчи эмасман, аммо ишонинг авиакомпаниямиз йўлкира нархини арзон қилиб қўйганда ҳам яна кимлардир Ватанига автобусда қайтаверарди.
Аслида муаммо бизнинг ўзимизда. Биз ҳар биримиз ўзимизни ўзимиз ислоҳ қилиб, бойимиз саховатли камбағалимиз қаноатли бўлиб, қайердаги ахмоқона урф-одатларни йўқотмас эканмиз бундай фожеалар яна давом этаверади, этаверади.
Ўша фожеада ҳалок бўлганларни биз ўлдирдик, бизнинг орзу-ҳавасларимиз ўлдирди. Уларнинг ўрнига исталган биримизнинг яқинимиз ёки ўзимиз бўлишимиз мумкин эди. Шундай экан бундай фожеаларни такрорланмаслиги учун нима қилишимиз кераклигини яхшилаб ўйлаб кўрайлик.
3g аллакачон бу ўтган аср. ишга тушишни Бошлайсиз ставок кўмак билан спортига. Мен. жуда Бу афзал ва беради анча мисларнинг. Ва шундай пуллардан сизлар аллакачонда сотиб ола оласиз тузилишнинг 4g катта ахборотнинг бу ерда fscore.uz/live
ОтветитьУдалить