Агар сендан тонар бўлсам, насибам оҳу зор ўлсун,
Баҳорим қишга айлансун, чечаксиз бир диёр ўлсун.
Чаманзорим, боғу боғчам тўкулсун бори хор ўлсун.
Мозорим ўт олиб ёнсун, бу ишқим ошкор ўлсун.
Қўй, эй булбул, тин эй довул, ки хоҳиш истироҳатдур,
Бу юртларда илинжим йўқ, юпанчим бир саёҳатдур.
Ўлим, э воҳ, бу неъматдур, бу бир шонли саодатдур,
Агар бевақт ўлар бўлсам, рақибим бахтиёр ўлсун.
Фалакдин интиқом истаб, жўшар руҳимда бўронлар,
На виждонни, на инсофни билар, ё Рабб бу инсонлар.
Ёз, эй Вурғун, яна жўшсун бу кун оламда тўфонлар,
Йиқилсин меҳвари олам бу тубдин тору мор ўлсун.
пятница, 3 февраля 2017 г.
Самад Вурғундан
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий