четверг, 6 декабря 2018 г.

Адлия танлов

Адлия вазирлиги ўтказган "Биз коррупцияга қаршимиз" танловининг тақдирлаш маросимига белгиланган вақтдан бироз олдин бордим. Вазирлик ходимлари ўз ишларини бажаришаяпти. Кимдир келганларни рўйхатга олаяпти, кимдир яна нимадир тайёрлаяпти. Тахминимча у ерда камида 10-15 вазирликнинг турли ходимлари бор эди. Мени ҳайрон қолдиргани соат роппа-роса 11 да Адлия вазири тақдирлаш маросими ўтказиладиган залга кириб келаётганида ходимларнинг биронтаси уни қаршилагани ҳам йўқ, туриб ялтоқлангани ҳам. Ҳамма ўз ишини бажараверди.
Баъзида кичик бир идорага бориб қолсангиз ўша идора раҳбарининг тумшуғини осмонга чўзиб юришидан от ҳуркади. Ходимларининг унга қўлини кўксига қўйиб букилиб ялтоқланишдан одамни энсаси қотади. Аммо, кеча кимсан Адлия вазирлигининг вазири хотиржам залга кириб келаяпти. Унга ҳеч ким ялтоқланмаяпти. Мана бўлар эканку мана шундай ишласа ҳам, мана шундай хотиржам вазир бўлса ҳам. Буни устига уни тадбир меҳмонлари бўлган хорижликлар билан инглиз тилида бемалол гаплашиши таҳсинга лойиқ.
Мени ўлчовим бўйича вазирларнинг ҳаммаси ана шундай   бўлиши керак.

Энди танловга келсак, бундай танловлар кўпроқ ўтказилиши керак. Шунингдек нафақат Адлия вазирлиги, балки прократура ҳам ёки бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар бундай танловларни кўпроқ ўтказишлари керак.
Танловнинг менга энг маъқул бўлган жиҳати унинг мактаб ўқувчилари ҳам ўртасида иншо ёзиш кўринишида ўтказилганидир.
Ёш авлодга коррупция ва порахўрликни салбий оқибатларини тушунтириш ишларини кўпроқ олиб бориш керак деб ўйлайман. Шунингдек ҳар-ҳар замонда адлия ва прократура ходимлари навбати билан турли мактаблардаги ташриф буюриб коррупция ва порахўрликни салбий оқибатларини тушунтиришлари керак.

Комментариев нет:

Отправить комментарий