Таниқли қизиқчи ва актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов бугун вафот [этди](https://www.xabar.uz/1hd)
Унинг бундан бир неча кун муқаддам, 10 декбарь куни пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилгани хабар қилинган эди. Ўшанда аксарият сайтлар уни юрак хуружига учраганини ёзишган [эди](http://qalampir.uz/news/obid-asomov-ogir-yurak-xuruji-bilan-shifoxonaga-yotqizildi-25990)
Эртаси куни эса унинг админи Ўткир Муҳаммадхўжаев телефонда унинг юрак хуружига учраганини инкор [этиб](https://m.sputniknews-uz.com/society/20181211/10226397/Obid-Asomov-shifokhonaga-tizildi.html?mobile_return=no) гапирган:
“Обид Асомов енгил шамоллаш билан шифохонага ётқизилди. ОАВларда тарқалган юрак хуружи ва реанимация ҳақидаги хабарлар ёлғон”, - деди Ўткир Муҳаммадхўжаев.
"Айни дамда ижодкорнинг соғликлари яхши, бошқа зарур ишлари бўлмагани туфайли шифокорлар кузатуви остида дам олмоқда, - деб қўшимча қилди Муҳаммадхўжаев.
Эслатиб ўтаман, Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида ўқиган. 1993 йилда “Обид-А” театрини ташкил қилган. Ўзбекистон ва хорижда машҳур қизиқчи, истеъдодли актёр сифатида танилган.
“Кулол ва хурмача”, “Альпомиш”, “Дев ва пакана”, “Тоҳир ва Зуҳра (замонавий талқин)” каби фильмларда суратга тушган. 2000 йиллар охиридан бошлаб россиялик таниқли юморист Евгений Петросяннинг таклифига кўра, “Кривое зеркало” телешоусида қатнашди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК директорлигига тайинланган эди.
Марҳумни Яратган раҳмат ва мағфират қилсин. Оила аъзоларига эса сабр берсин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий