17.10.2018 санасида Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.
http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasida-tez-tibbiy-yerdam-khizmatini-takomi-17-10-2018?m=y&ELEMENT_CODE=zbekiston-respublikasida-tez-tibbiy-yerdam-khizmatini-takomi-17-10-2018&SECTION_CODE=documents
Қарорга мувофиқ:
"Шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир кишига юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш тез тиббий ёрдам хизматининг устувор вазифаси деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан биргаликда тез тиббий ёрдам хизматини 2020 йилдан бошлаб авиация техникаси билан жиҳозлаш ва (ёки) авиация хизматларини харид қилиш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида харид қилиш бўйича таклифларни 2019 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин".
Яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
minzdrav.uz сайтида Вазирлар Маҳкамасининг ўша қарори бўйича қилинаётган ишлар ҳақида хабар берилди.
Хабарда "Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг ўша қарори юзасидан аҳолига тиббий тез ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилаётгани, шунинг билан бир қаторда, эндиликда тез тиббий ёрдам хизматини авиация техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳам кўрилаётгани" ҳақида ёзилган.
http://www.minzdrav.uz/uz/about/detail.php?ID=55500&version=contrast
Мен юқоридаги хабарларни ўқир эканман Ҳиндистон эсимга тушди. Нега дейсизми? Билишимча бу давлатнинг аксарият бойлари ўта ҳашаматда яшашади. Баъзи бойлари ҳатто шахсий осмонўпар бино қуриб яшашаяпти. Аммо 300 миллион атрофида аҳолиси уй-жойи йўқ ҳолда кўчада яшайди.
"Нима бўлибди шунга?" дейсизми? Ҳе нарса бўлмади. Шунчаки бугунги кунда мамлакатимизнинг аксар ҳудудларида йўлларнинг ўта ёмонлиги, ҳатто аксарият республика аҳамиятига эга бўлган йўлларнинг асфальти ўйилиб тош ва лой кўчаларга айланиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Ўша йўлларда юрадиган тиббий тез ёрдам машиналарнинг ортиб юрган беморини бешикда тебратгандай тебратиб олиб юриши ҳам ҳаммага маълум. Ана шундай ҳолда аҳолига тиббий тез ёрдам кўрсатишни сифатини ошириш учун ўша йўлларни сифатли қилиб таъмирлаш ўрнига келажакда тез ёрдам хизматида авиация хизматидан фойдаланиш ҳақидаги гаплар менга бири кўчада, иккинчиси осмонўпар уйда яшаётган Ҳиндистонни эслатди.
Умуман олганда президент қароридаги тиббий тез ёрдамга авиация вертолётларини жалб қилиш ҳам фақат пойтахтликлар ва вилоят марказлари учун бўлса керак. Қишлоқ ҳудудлари на вертолётни кўради, на тузукроқ тиббий тез ёрдам машинасини. Қишлоқ ҳудудларига ўзимизнинг Дамасвой ҳам бўлаверади. Фақат...
Фақат ўша Дамасвойда беморни олиб кетаётиб ўнқир-чўнқир йўллардан юрганда бемор ўлиб қолмаса бўлди. Уёғига яшаб кетишига кафолот бор.
Аслида, қишлоқ ҳудудларида яшаётган одамларга ҳозирча вертолётни ҳам, чет элдан келтирилган реанимобиллар ҳам керакмас. Дамасвой ҳам бўлаверади. Фақат илтимос, олдин йўлларни яхшилаб таъмирлаб қўйишсин. Агар йўл ҳозирги ўнқир-чўнқир ҳолида қолаверса қишлоқ ҳудудларига чет элдан келтирилган машиналардан беришни фойдаси йўқ. Барибир силкиниб юриб беморни ўлдиради. Агар йўлни сифатли таъмирлашса Дамасвой ҳам силкинмай текис юра олади. 😊
Нима демоқчиман?
Тиббий тез ёрдам сифатини ошириш учун олдин йўл текис бўлиши керак. Акс ҳолда тиббий тез ёрдамга минг зўр машина қўйишмасин, фойдаси йўқ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий