Эй сен, халқ душмани!
Биринчи душманлигингни "Пахтакор" фан клубидаги болалар "....в отставку" деб баннер кўтарганларида қилгандинг. Ўшанда сен ўз хатоларингдан хулоса чиқариш ўрнига "бу провакация" деб ўша сенинг истеъфога чиқишинг ҳақида баннер кўтарган болаларни уйига мелисаларни юбориб, уларга босим ўтказган эдинг. Ўшанда ўша иш хақиқатдан провакация бўлган эдими? Йўқ, асло йўқ. Ўшанда сенинг "Пахтакор"да мененжер вазифасида ишлаб юрганинг ҳолда ўйин пайтида худди бош мураббийдай ўйинчиларга ўзинг тушунмаганинг қандай футбол ўйнаш хақида кўрсатма бераверишинг ростдан ҳам "Пахтакор" фан клуби аъзоларининг ғашига теккан эди ва оқибатда улар ўз истакларини сенинг шаънингга тўғри келмаган ўша машхур баннер орқали ифодалашганди.
Энди билсак ўшанда сен мененжер ҳолингда бежизга "Пахтакор" ўйинчиларининг майдондаги ҳаракатларига ва майдонда кимлар ўйнайди ва кимлар заҳирада ўтиради ҳал қилишга ўтиб кетмаган экансан. Сен ўшанда бир нечта ўйинчини танлаб олиб уларни Хитой жамоаларига яхшигина пуллаш учун бош мураббийнинг ишларига аралашиб уларни доимо майдонда бўлишларини хоҳлаган экансан.
Бу қилиғингни эса бош мураббий бўлиб келганингдан бери терма жамоамизда ҳам давом еттираяпсан. Майли бу ҳақда қўйида батафсил гаплашамиз.
Сен халқимизга иккинчи душманлигингни ўзингнинг мураббийлик соҳасида умуман уқувинг йўқлигини билиб ҳам терма жамоамизга бош мураббий этиб тайинлашганида қилдинг. Ўшанда сен бемалол сени терма жамоамизга мураббий қилиб тайинлаган одамларга қарата Акалар кечирасизлар, мен мураббий эмасман, мен ўйинчиларни реклама қилиб кейин уларни пулдор хитойликларга зўр пулларга сотиб пул ишлаб юрган устомон олибсотарман. Шу учун таклифларингни қабул қила олмайман. Мен терма жамоани ЖЧга олиб чиқа олмайман" десанг бўларди. Сен эса бундай демадинг. "Ўшанда мени бош мураббий қилиб тайинлаганлар бу гапимни инобатга олмасдилар" дейсанми? Хўп, шундай ҳам бўлсин. Аммо, дастлабки иккита ўйинни ўта нурсиз ўйнаб зўрға ютдинг ва учинчи ўйинда мағлубиятга учрадинг. Ана ўша мағлубиятга учраганингда "Акалар мен сизларга нима девдим? Мен мураббий эмасман, оддий олибсатарман. Ҳалиям кеч эмас, мен терма жамоани ЖЧга олиб чиқа олмайман. Мана ўзларинг ҳам мен бошқараётган терма жамоанинг ўйинларини кўрдинглар. На тактика бор ва на ўйинда мазмун бор. Шундай экан жон акалар, мени терма жамоадан озод қилинглар. "Пахтакор"даги бизнесим қолиб кетаяпти, бориб ўшани давом эттирай" десанг бўларди. Йўқ, сен халқ душмани мураббийлик тажрибанг ва уқувинг йўқ ҳолда 32 миллион қора кўз умид кўзларини тикиб ўтирган терма жамоамизни бошқаришда давом этавердинг.
Эй, сен халқ душмани. Яна бир ўз душманлигингни журналистлар "нега фалонча, фалонча ўйинчиларни чақирмаяпсиз ва ўйини унча ўхшамаётган фалонча, фалончаларни эса доим термага чақириб асосий таркибда майдонга тушираяпсиз?" деб савол берганларида уларга бир неча бор қўрслик қилиб "Мен терма жамоада хоҳлаган одамимни чақириб ўйнатаман, мен биламанми ёки сенлар биласанларми? Агар билсанг мен ҳозир термамиз тарихида энг зўр бўлган таркибни йиғаяпман" деб жавоб берганингда қилгандинг.
Ўша жавобни сен бежизга бермадинг. Чунки сен "Пахтакор"даги ишингни терма жамоамизга бош мураббий этиб тайинланганингда ҳам давом эттирдинг ва шу йўлда Сергеевни яхши ўйнай олмаганига қарамай доим асосий таркибда ўйинларга туширдинг. Мақсад уни тезроқ хитойликларга пуллаш эди. Аммо хитойликлар ҳам энди анойи эмас. Сен Сергеевни уларга минг мақтама улар уни сотиб одишдан бош тортдилар ва синов тариқасида бор йўғи олти ойга ижарага олдилар. Буёғи нима бўлгани ҳаммага аён. Сергеев Хитойда яхши ўйин кўрсата олмай олти ойга етмасданоқ сўппайиб қайтиб келди. Сен эса барибир унга асосий таркибдан жой беравердинг. Чунки сен ўз мақсадидан осонгина воз кечадиганлардан эмассан.
Сен ҳақиқий башарангни ва халқга аниқ душманлигингни Малайзияда Сурия билан бўлган ўйинда терма жамоамиз ютқазганидан кейин кўрсатган эдинг. Ўшанда Куала-Лампур аэропортида сени ва ўйинчиларингни юзида "эҳ, энг кераклик пайтда халқимизга панд бердик ва Сурияни ютиш ўрнига мағлубиятга учрадик" деган афсусланиш йўқ эди. Аксинча, ҳамманг ўша ўйинда ютқазганингдан хурсанд эдинг. Ўша ерда сенлар билан бирга терма жамоамиз учун мухлислик қилишга борган мухлислардан бири "Эй ноинсофлар, нега хурсандчилик қиласанлар? Ахир 32 миллион қоракўз сенларни ютишингни пойлаб ўтирганида сенлар шарманда бўлиб ўзингдан кучсиз жамоага ютқизиб ўтирибсанлар-ку. Бу мағлубият учун сенлар уялишинг ва йиғлашинг керак. Сенлар эса хурсанчилик қилаяпсанлар" деганида сен нима деганинг эсингдами? "Ютқазган бўлсам битта ўйинни ютқаздим, сенларни ота-бобонгдан қолган мол-мулкни ютқазганим йўқ" деб сен ўшандаям ўз одатингга кўра сўзамоллик билан жавоб бердинг. Ана шунда сенинг жавобингни эшитган мухлислар сени ва ўйинчиларингни роса бўралатиб сўкишди. Сен ҳам қараб турмадинг. Улардан баттар қилиб сўкиндинг. Яхшиям аэропорт қўриқчилари ажратиб қўйишди. Акс холда аламзада мухлислар билан ўзингни ҳақ деб ҳисоблаб муштлашармидинг. Ўшанда сенинг ўзингни тутишингни, гапирган гапларингни эшттиб ЎФФ сени ишдан бўшатиб юборади деб ўйлагандим. Аммо нотўғри ўйлабман. ЎФФдаги "окяхон"ларингга нима каромат кўрсатиб қўйгансан-ки ўшанда энг муҳим ўйинлардан бирини ютқазган бўлишингга ва камига бегона бир давлат аэропортида "концерт" қўйиб давлатимизнинг обрўсига путур етказганингга қарамасдан улар сени ишдан бўшатишмади.
Бу орада ижтимоий тармоқларда роса сени муҳокамангни қилганимизда сени шу ишга тайинлаган ЎФФ тизимида ишлайдиган баъзи тарафдорларинг (ЎФФ нинг халқаро алоқалар бўлимида ишлашини инобатга олсак балки шеригингдир) сенга ҳайкал ўрнатиш таклифи билан ҳам чиқишди. Нима эмиш, сен роса жонингни койитиб ишлаётган эмишсан ва биз мухлислар, журналистлар, футболга қизиқадиган халқ буни тушунмаётган эмишмиз. Ўша тарафдорингга "ҳеҳ сени қовоқ калланга" демоқчи ҳам бўлдим, аммо қарасам уни боши тил теккизиб бўлмайдиган аҳволда экан. Шартта тилимни тийдим.
Сени ўзи виждонинг йўқ экан. Агар виждонинг бўлганда охирги иккита ўйинимиз қолганида ва ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда бўлганда аризангни ёзардинг. "Акалар буёғига энди менинг кучим ҳам, тажрибам ҳам етмайди. Зудлик билан битта зўр мураббийни топинлар. Орада қарийб уч ой бор ва ўша топадиган зўр мураббийларинг бемалол терма жамоани шакллантира олади" дердинг. Аммо сен буни ҳам демадинг.
Ҳали олдимизда ўз уйимизда Жанубий Кореяга қарши ўтадиган ўйинимиз бор. Аммо, сен халқ душмани Сурияни юта олмаган, Хитойни юта олмаган Жанубий Кореяни юта олармидинг?! Мени пессимистликда айбласанг ҳам айтаман сен корейсларга қарши ўйинда ҳам ҳеч нарса қила олмайсан! Чунки юқорида ҳам айтдим сен мураббий эмас, оддий бир олибсотарсан холос. Сен ўзбек футболининг ичида шу юрт футболи ривожлансин, терма жамоаси ЖЧга чиқсин деб юрганинг йўқ. Сен ўзбек футболи ичида пул учун, пулни деб юрибсан.
Сўзимнинг охирида шуни айтмоқчиманки киши икки ҳолатда сенлайди. Биринчи холатда ўзига яқин одамларни сенласа, иккинчи ҳолатда эса бировни уришиб, сўкиб, хақорат қилганида сенлайди. Сени боядан бери сенлаётганимни эса сен иккинчи сабабдан деб билавер.
Сени боядан бери "халқ душмани" деяпман. Сабаби терма жамоамиз сени ҳам, сени бош мураббийликка тайинлаб энг ахмоқона иш қилган ЎФФ дагиларнинг ҳам ота-буваларингни мулки эмас. Терма жамоа халқимизники. Сен эса терма жамоамизга бош мураббий бўлганингдан бери ана шу халқнинг хоҳиш-истагига қарши иш қилаяпсан. Демак халққа душмансан.
Сени терма жамоага бош мураббий этиб тайинлашгандаёқ бу ишнинг катта хато бўлганини айтганман ва ҳанузгача ўша гапимни қайтариб айтаман. Сенинг терма жамоамизга бош мураббий бўлишинг катта хато бўлганди ва буни биз ишқибозлар тушундик, аммо сен ва сени бош мураббий қилиб тайинлаган "окяхон" тушунишмади. Умуман олганда ҳаммасини расво қилиб бўлдинг.
Сўнги сўзим шу-ки мабодо тақдир тақазоси билан охирги ўйинда керакли натижани қўлга киритсак ва яна камига гуруҳдошларимиз ўзаро ўйинларида бизбоп натижа кўрсатиб биз ЖЧга чиқсак(бундай бўлишига менда умуман ишонч йўқ) бу сенинг хизматларинг туфайли бўлмайди. Чунки сенда халқимизга қиладиган хизматнинг ўзи йўқ. У Яратганнинг бизга марҳмати бўлади. Шуни эсингда тут.
Комментариев нет:
Отправить комментарий