суббота, 17 августа 2019 г.

Мактаб, ҳашар

Олдин ёзганимдай бугун мактабда ҳашар эди. Кеча бутун маҳаллага уйма-уй юриб айтиб чиқилган эди. Аммо, ҳеч ким келмади. Йўқ келди. Битта ёшроқ йигит ҳашарга келди, икки киши ҳашарчиларни тушлиги учун ишлатарсизлар деб қанчадир пул бериб кетишди. Яна битта чол киши эрталаб қовун-тарвуз олиб келиб, ўзи ҳам тушгача асосий иш битгунча ўтириб кетди. Бўлди, бошқа ҳеч ким йўқ. Мактаб коллективи эса камида 30 тача ўқитувчилар келиб ишлашди.

Очиғи, ҳолат мени жудаям хафа қилди. Одамларнинг мактабга бу даражада эътиборсиз бўлишларини тасаввур ҳам қила олмаган эди. Ўзимча "ҳеч бўлмаса 40-50 чоғлик одам ҳашарга келади деб ўйлаган эдим.
Очиғи, Халқ таълими вазирлигини кўп танқид қиламиз, "мактабларда ислоҳотлар натижаси кўринмаяпти, Таълим вазирлиги таълим тизимининг тўлақонли эгаси бўла олмаяпти" ва ҳоказо ва ҳоказо. Аммо, одамларнинг мактабларга бўлган бундай лоқайд муносабатини кўриб, "баттар бўлларинг" деворадида одам.

Маҳалламиздаги шу мактабда 800 дан ошиқ ўқувчи ўқийди. Улар ўртача 300-350 хонадоннинг фарзандлари. Буни устига ўша ўқувчиларнинг акаси бор,  опаси бор. Маҳалламизда ўзи 1000 хонадон бор. Шу хонадонлардан биттадан, йўқ, ҳар иккита хонадондан биттадан одам келса ҳам 400-500 чоғлик одам келиши керак эди. Аммо, юқорида ёзганимдай ҳеч ким келмади. Бу ниманинг аломати?!  Бу одамларнинг мактабларга, таълим тизимига  мутлақо эътиборсиз бўп кетганининг аломати.

Мактабдаги ҳашарга маҳалладан ҳеч ким келмай, 30 чоғлик ўқитувчиларни ишлаётганини кўриб хаёлимдан "бугун маҳалла аҳли "мактабга ҳашар" дейилмасдан, "мактабда соат 11 да эҳсон" деса нима бўлар эди, ана шунда қанча одам келар эди?" деб ўйладим. Ҳақиқатдан, "мактабда соат 11 да эҳсон" деб, кеча ҳашарга айтилгандай маҳалла аҳли уйма-уй ҳамма айтилса камида 200 чоғлик одам келарди.

Бугунги ҳолатни кўриб бир хулосага келдим. Биз мана шу ҳолимизда, яъни болаларимиз ўқийдиган мактаб билан қизиқмаймизми, бу яқин орада ривожланишимизни кутиб ўтирмаса ҳам бўлади.
Шу ўринда айримлар "арзимаган нарсадан бунча ваҳима қилмасанг" дейишлари мумкин. Йўқ, ота-оналарнинг мактабга эътиборсизлиги бу арзимаган масала эмас. Сабаби, бу-ку ҳашар экан, ҳатто ота-оналар мажлисига ҳам озгина ота-онани айтмаса қолганлар келмайди. Боласи мактабда қандай синфларда таълим олаяпти, қандай таълим олаяпти, қандай шароитларда таълим олаяпти умуман қизиқмайди. Умуман олганда мактабга эътиборсизликни нафақат шу ҳашар билан ўлчаяпман, умуман, ота-оналарнинг мактабга ва боласининг таълим олиши билан ўлчаяпман, ҳолат жуда ҳам ёмон. Бир йилда бир марта мактабга ташриф буюрмайдиган ота-оналар бор. Шу учун ҳам таълим тизими кимларнидир дастидан қутилмаяпти. Шу учун ҳам болалар кўрсавод бўп қолаяпти.

Умуман олганда хулоса шу: Ота-оналар мактабга, ундаги шароитларга, боласининг қандай таълим олишига эътибор қаратмас экан, мактабларда ота-оналар назорати кучаймас экан, болаларнинг саводли бўлиши, юрт ривожланиши ҳақида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Саломат бўдинглар!

Комментариев нет:

Отправить комментарий