среда, 26 июня 2019 г.

Дунёнинг энг қиммат компаниялари

Дунёнинг энг қиммат корпорация ва компанияларини биласизми ёки  ақлни шоширадиган рақамлар

20-асрнинг иккинчи ярми том маънода иқтисодий инқилоблар асри бўлди. Кечагина ўз капиталини миллион долларга зўрға чиқарган компаниялар аср охирига ва 21-аср бошига келиб ўз маблағларини миллиардлик рақамларда ҳисоблайдиган катта корпорацияларга айландилар. Айниқса, 20 - асрнинг охирида, 21-асрнинг бошида очилган ахборот технологиялари ва интернет соҳасида турли мақсадларда очилган компаниялар бугун ўз айланма маблағларини нафақат миллиард, балки триллионлик маррага яқинлаштираяптилар. Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра яқин 1-2 йилда дунёнинг бир нечта корпорацияси айланма маблағини триллионлик маррадан ўтказади.
Қўйида, 2019 йил январь ойи ҳолатига кўра дунёнинг айланма маблағи энг катта бўлган корпорация ва компаниялари ўнталиги кўрсатилган.

10. JP Morgan Chase

Бугунги кунда қиймати: 332.24 млрд. доллар.
Соҳаси: Банк иши
Ушбу банк айланма маблағ миқдори бўйича АҚШда 1-ўринда, дунёда эса 6-ўринда туради.
Бош офиси Нью-Йорк шаҳри, Манхеттен мавзесида, 270 Park Avenue да жойлашган.

9. Johnson & Johnson

Бугунги кунда қиймати: 347.99 млрд. доллар.
Соҳаси: фармацевтика
Ушбу компанияни 1886 йилда уч ака-ука Жонсонлар тузишган. Бугунги кунда ушбу компаниянинг маҳсулотлари дунёдаги 60 давлатда ишлаб чиқарилади, 175 давлатда сотилади.
Бош офиси Нью-Жерси штатида, Нью-Брансуик шаҳрида жойлашган.

8. Alibaba Group

Бугунги кунда қиймати: 392.25 млрд. доллар
Соҳаси: Интернет, электрон савдо
Маҳсулотлари: Электрон савдо, онлайн аукцион, онлайн таржималар, онлайн пул ўтказмалари, тезкор савдо
Alibaba компанияси бугунги кунда Хитойда биринчи ўринда, дунёда эса юқори ўринлардан бирида турувчи электрон савдо платформаларидан бири ҳисобланади.
У 1999 йил, 4 апрелда тузилган.
Бош офиси Хитойнинг Ханжоу шаҳрида.

7. Tencent

Бугунги кунда қиймати: 400.90 млрд. доллар.
Соҳаси: Ижтимоий тармоқлар, ОАВ, веб-порталлар.
Компания бугун қўйидаги сервислар бўйича хизмат кўрсатиб, оммалашиб бормоқда: Ижтимоий тармоқлар, мобиль ўйинлар, тўлов хизматлари, интернет-сервис, смартфонлар ишлаб чиқариш,
Ушбу компания Хитойда 1998 йилда очилган.
Бош офиси Наньшань шаҳрида

6. Facebook

Ҳозирги кунда қиймати: 413.25 млрд. доллар
Соҳаси: Ижтимоий тармоқ
Ушбу ижтимоий тармоқни 2004 йилда Марк Цукенберг очган.
Бугунги кунда ушбу ижтимоий тармоққа бир кунда 1.86 млрд. одам киради.
Бугунги кунда Facebook дунё бўйлаб биргина рекламанинг ўзидан йилига 8 млрд доллар соф фойда олади.
Бош офиси Калифорния штатида, Менло-Парк шаҳрида.

5. Berkshire Hathaway Inc.

Ҳозирги кунда қиймати: 482.36 млрд. доллар.
Компания кўп тармоқли ҳисобланади. Суғурта, молия, темир йўл,  коммунал хизматлар ва бошқа кўплаб соҳалар.
Бу компания миллиадер Уоррен Беффетга тегишли.
Ушбу компаниянинг шўъба корхоналари рўйхати:
GEICO (автосуғурта);
General Re (олдиндан суғурта қилиш);
Berkshire Hathaway Primary Group (суғурта);
Berkshire Hathaway Reinsurance Group (суғурта ва олдиндан суғурта қилиш);
BNSF — (темирйўл транспорти);
Berkshire Hathaway Energy (электр ва газ таъминоти);
McLane Company (улгуржи савдо).
Бош офиси Небраска штати, Омаха шаҳрида.

4. Apple Inc.

Ҳозирги кундаги қиймати: 720.12 млрд. доллар
Соҳаси: Электроника ва ахборот технологиялари, планшет, компьютер, мобиль телефонлар ишлаб чиқариш.
Ушбу компанияни 1976 йилда Стив Жобс, Стив Возняк ва Рональд Уэйнлар ташкил этишган. Бугунги кунда бу компанияда дунё бўйлаб 132 минг ходим ишлайди.
Бош офиси Калифорния штатида, Купертино шаҳрида.
Apple узоқ вақт дунёнинг энг қиммат компанияси бўлиб келди. Аммо, охирги бир нечта телефон маркаларининг муваффақиятсиз чиқиши ва сармоядорларнинг ишончсиз муносабатлари компания акцияларининг нархини 30% арзонлаб кетишига сабаб бўлди. Шу тариқа компания энг қиммат компаниялар рўйхатидаги ўзининг 1-ўрнини бошқаларга бўшатиб берди.
Компаниянинг бош қароргоҳи Калифорния штатининг Купертино шаҳарчасида жойлашган.

3. Alphabet Inc.

Ҳозирги кундаги қиймати: 737.37 млрд. доллар.
Соҳаси: Интернет хизматлари
Бу номи ўзгарган Google компаниясидир.
Alphabet Inc компанияси нафақат Google га балки AdWords, Android, YouTube каби ўзттизга яқин таниқли брендларига ва компанияларига эгалик қилади.
Компанияга 1998 йилда Сергей Брин ва Ларри Пейджлар асос солишган.
Бош офиси Калифорния штатида жойлашган.

2. Microsoft

Ҳозирги кундаги қиймати: 789.25. млрд. доллар.
Соҳаси: Турли электрон дастурлар савдоси.
Microsoft бугун бозор қийматига кўра дунёнинг иккинчи энг қиммат компанияси ҳисобланади.
Асосий маҳсулотлари Microsoft Office Microsoft, Windows ва Xbox бўлган ушбу компанияга 1975 йилда Билл Гейтс асос солган.
Бугунги кунда Microsoft турли дастурлар яратиш ва сотиш бўйича дунёнинг энг олдкомпанияси ҳисобланади. Унинг Windows дастури дунёдаги энг оммабоп дастур ҳисобланади.
Штаб квартираси Вашингтон штатидаги Редмонд шаҳрида жойлашган.

1. Amazon Inc

Ҳозирги кундаги қиймати: 802.18 млрд. доллар.
2019 йил, 7 январь куни Amazon АҚШнинг яна бир компанияси  Microsoft ни қувиб ўтиб, жаҳоннинг энг қиммат компаниясига айланди.
Amazon – бу нафақат АҚШдаги, балки бутун дунёдаги турли хил маҳсулотларни интернетда сотишга ихтисослашган энг йирик компаниядир.

Amazon онлайн майдончаси ёрдамида интернет фойдаланувчилари, шунингдек етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар исталган маҳсулотни сотишлари, сотиб олишлари мумкин.

Компанияга 1994 йилда Джефос Безос томонидан асос солинган. Компаниянинг бош офиси Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳрида жойлашган.
Компанияда бугунги кунда умумий ҳисобда 230 минг ходим ишлайди.

понедельник, 3 июня 2019 г.

Ўзбектуризм ва унинг Самарқанд вилояти бўлимига таклиф

"Ўзбектуризм" ва унинг Самарқанд вилояти бўлимига таклиф.

Вилоятимизнинг туристик салоҳияти ва ундан қанчалик фойдаланаётганимиз ёки фойдалана олмаётганимиз мен учун доим долзарб ва қизиқ мавзу бўлган.
Шундан келиб чиқиб Самарқанд шаҳрида ва вилоятнинг Ургут туманига тааллуқли бир таклифим бор эди, шуни қўйида билдирмоқчиман.

Ҳаммамизга маълумки Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар бир биридан жуда ҳам узоқда  жойлашмаган. Бу уларни пиёда юриб томоша қилаётган сайёҳлар учун анча қулай. Энди ана шу обидаларни юқоридан томоша қилиш имкониятини берувчи осма йўл(канат) қуриш таклифини билдираман.

Осма йўлнинг бошланиши Улуғбек Расадхонаси жойлашган тепаликдан бошланади ва у Шоҳи Зинда, Бибихоним масжиди, Регистон йўналиши бўйлаб ёғи Амир Темур мақбарасигача олиб борилиб, сўнг яна шу Улуғбек расадхонасигача қайтариб олиб келинади.
Осма йўлнинг баландлиги бинолар баланлиги инобатга олиниб етарли баландликда қилса ҳам бўлади. Мен таклиф қилаётган йўналишда баланд биноларнинг йўқлиги ва бундан буёғига бу ҳудудларда баландлиги 10 метрдан баланд иморат бўлмаслиги ҳам ушбу лойиҳанинг жуда баланд қилиб қуриш шарт эмаслигини билдиради.
Осма йўлга замонавий ойнаванд кабиналар ўрнатилади.
Осма йўлни қуриш шаҳар инфраструктурасига умуман зарар келтирмайди. Сабаби, йўналиш бўйлаб фақатгина тросс тортиладиган баланд устунлар ўрнатилса бўлди. Буни устига мен таклиф қилаётган йўналишда баланд бинолар йўқ. Агар баланд дарахтлар бўлса, осма йўл уларни четлаб ўтадиган қилиниб лойиҳалаштирилади.
Албатта, бу иш яхшигина маблағ талаб қилади. Аммо, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ўртасида осма дор йўл қурилса қизиқиш юқори бўлади деб ўйлайман ва шундан келиб чиқсак лойиҳа қисқа муддатда ўзига сарфланган маблағларни тўла оқлайди.

Ушбу осма йўлни йўналишини Улуғбек мадрасасидан бошлаб, яна Улуғбек мадрасасигача қайтариб олиб келиш бир вариант бўлса, яна бир вариантда Амир Темур мақбараси яқинида баланд бекат қурилса ва хоҳловчилар ўша бекатда ҳам чиқиб тушаверсалар бўлади. Бекат баланд қуриладиган бўлса, унга тушиб-чиқиш учун иккита лифт ўрнатилади.

Ушбу лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш  учун шундай лойиҳарни турли давлатларда амалга ошириб келаётган компаниялар учун тендер эълон қилинса ва лойиҳа бажарувчиси тендерда танлаб олинса янада яхши бўлар эди.

Иккинчи таклифим Ургут туманида амалга оширилади. Ургут шаҳрида машҳур "Тўпхона" тепалиги бор. Бу тепаликдан Ургут шаҳри яхши кўринади. Шу сабабли бу тепаликда катта бир замонавий, ойнаванд кабинали чархпалак ўрнитилса ва пастдан ушбу  тепаликкача ва ундан ўтиб янада юқорига, тоғнинг тепасигача чиқадиган осма йўл қурилса. Шу йўл билан ушбу туманда ҳам нафақат хорижий сайёҳларни, балки кўплаб маҳаллий сайёҳларни ҳам кўплаб жалб қилса бўлади.
Тўпхонанинг пастида, шимолий-шарқида осма йўлнинг бошланиш нуқтасини қурса бўладиган ва автотураргоҳ учун жой бор.

Тўпхонада эса замонавий инфраструктурари ривожлантириш учун чархпалак билан биргаликда сайёҳлар тепасига чиқиб атрофни томоша қилишлари учун тепаси очиқ ёки айвон қилиниб қурилган 2-4 қаватли минорасимон бино қурса ҳам бўлади. Унинг тепаси томоша майдончаси бўлса, паски қаватларида сайёҳлар учун миллий таомлар пишириладиган овқатланиш шаҳобчалари ҳам очилса бўлади. Бунда энг тепадаги томоша майдончасига чиқишда лифт ва зина овқатланиш шаҳобчаларига халақит бермайдиган қилиб лойиҳалаштирилса ҳам бўлади.

Ўйлайманки, ушбу таклифларим Ўзбектуризм ва унинг вилоят бўлимидагиларнинг эътиборидан четда қолмайди.