вторник, 20 августа 2019 г.

ГКЧП, бошқарувда коммунистик тузум таъсири ва МДҲ давлатларида раҳбарлик қилганлар


ГКЧП ва унинг собиқ иттифоқдош республикаларнинг кейинги тақдирига кўрсатган таъсири

Ушбу постда ГКЧПнинг собиқ иттифоқдош республикаларнинг кейинги тақдирига таъсири ва СССР тарқаб кетиши арафасидаги даврлардан бошлаб бугунги кунгача МДҲ га аъзо давлатларда президентлик қилган ва қилаётган шахсларнинг президентлик муддатлари ҳақида маълумотлар берилди.

1991 йил, 19-21 август кунлари бўлиб ўтган ГКЧП нафақат СССР тарқашини тезлаштирди, балки яна бир ишга сабаб бўлдики, ўша ишнинг жабрини собиқ Иттифоқ республикаларининг аҳолиси ҳанузгача тортмоқда.

Ҳаммамизга маълумки СССРда  социалистик тузум эди. Шунингдек Шарқий Европадаги Польша, Чехословакия, Венгрия, Руминия, Болгария, Югославия, Албания, Осиёдаги Монголия, Хитой, Вьетнам, Корея Халқ Демократик республикаси, Кариб ҳавзасидаги Куба булар СССР бошлиқ бўлган социалистик лагерга кирар эди. 1989-90 йилларда Шарқий Европадаги социалистик лагерларда социалистик тузумга қарши ҳаракатлар бўлиб ўтди ва юқорида номлари келтирилган мамлакатларда социалистик тузум ҳам, ўша тузум тепасида турган раҳбарлар ҳам ағдариб ташланди.
Масалан Руминиянинг охирги социалистик ҳукмдори Чаушескининг тақдири оғир кечган.
Европадаги социалистик тузумлар 1989-90 йилда ағдарилган бўлса, улардан фарқли ўлароқ Осиёдаги социалистик тузумлар ҳанузгача бир томонлама ўзгармай ярим капиталистик шаклда яшаб келаяпти.

СССРда эса 1991 йил, ГКЧПгача ҳар бир миллий республикада озодлик учун, истиқлол учун курашаётган инсонлар шаклланиб бўлган эди ва уларнинг аксариятида миллий озодлик учун ҳаракат қиладиган партияларгача тузилган эди. Ана шундай шароитда ГКЧП ҳодисаси ҳаммани бошини гангитиб қўйди. СССРни эгаси қолмади. Чунки ГКЧПда СССР мудофа вазири, Ички ишлар вазири, КГБ раҳбари, вице-президент, бош вазир ва ҳоказо СССРдаги асосий раҳбарият ва вазирлар иштирок этган эди. Ана шундай ҳолатда ГКЧП йўққа чиқарилгандан кейин барча вазирлик ва тузилмаларни тозалаш, янги вазирларни, бош вазир ва вице-президентни тайинлаш анча вақт олар эди. Шу туфайли ҳам мамлакат гангиб ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди ва шу фурсатдан фойдаланган коммунистик раҳбарлар СССРга қарши чиқиб миллий озодлик учун курашган мухолифатни бир четга суриб қўйиб республика мустақиллигини эълон қилдилар ва мустақил давлат раҳбари бўлиб яна ўзлари қолавердилар. Озодлик учун курашган мухолифат эса оғзини очиб қолаверди.
Нурсултон Назарбоев, Ислом Каримов, Сапармурат Ниязов, Аскар Акаев, Борис Елцин, Леонид Кравчук, Левон Тер-Петросян булар ҳаммаси ГКЧП гача Москвага садоқат билан хизмат қилган коммунистик раҳбарлар эди.
Шунингдек тахтга бироз кейин келган Эдуард Шеварднадзе, Лукашенко, Ҳайдар Алиев кабилар ҳам коммунистик тузумнинг садоқатли хизматкорлари эдилар.
Яъни, хулоса шуки ГКЧПнинг юз бериши иттифоқдош республикалар тахтига СССРга қарши чиққан мухолиф лидерлар эмас, балки Москвага садоқат билан хизмат қилган коммунистларнинг тахтга келишига сабаб бўлди.

Юқорида бу ишни аҳолига жабри ҳақида ёздим, бу жабр шундан иборат бўлдики, собиқ иттифоқдош республикаларда янгича қарашларга эга бўлган ва коммунистик тузумга тиш-тирноғи билан қарши бўлган одамлар эмас, балки собиқ коммунистик тузумнинг садоқатли хизматкорлари ҳокимиятга келганларидан кейин, мана ҳанузгача бу республикаларнинг аксариятида "демократик тузум" дейилгани билан, аслида ғирт коммунистик тузум сақланиб қолмоқда. Сайловлар номигагина ўтказилади. Раҳбарият мутлақ ҳокимиятга эга бўлади. Халққа хизмат қилиши лозим бўлган Суд, Прокуратура, ИИ, Хавфсизлик хизматлари фақат раҳбариятга хизмат қилади. Уларнинг айримларида ҳатто фуқароларнинг мамлакат ичида эркин ҳаракатланишига чекловлар  ва прописка тизими сақланиб қолганлари ҳам бор.

Умуман олганда бир пайтлар собиқ иттифоқдош республикаларда СССРга қарши чиққан мухолиф лидерлар бошқарувга келганда аҳвол қандай бўларди бу Худога аён, балки улар мамлакатни бошқара олмасликлари ва собиқ иттифоқдош республикалар ҳозирги даражага чиқмасликлари ҳам мумкин эди. Аммо, собиқ иттифоқдош республикаларда ҳокимият тепасида коммунистларнинг қолиши ҳам бошқарувда коммунистик бошқарув унсурлари сақланиб қолиб халққа қандайдир масалаларда азоб берди.

Энди Ўзбекистонга келадиган бўлсак, яқин йилларгача бошқарув қандай бўлганини ҳаммамиз кўрдик. Охирги 2-3 йилда аксарият соҳаларда ўзгариш бўлди. Қонунлар қайта кўриб чиқилаяпти. Одамларда эртанги кунга ишонч уйғонаяпти. Энг муҳими, ислоҳотлар ва турли муаммоларни ҳал қилиш жараёни қийинроқ кечаётган бўлса-да бошқарув вакиллари одамларни эшитишаяпти. Олдинда бизни яхши кунлар кутаяпти, Худо хоҳласа деб умид қилаверамиз.

Қўйида, собиқ Иттифоқ республикаларида раҳбар бўлган шахслар ҳақида қисқача маълумот келтираяпман.
Марҳамат, ким қачон, неча йил раҳбарлик қилган, танишинг.
Шуни эътиборинггизга ҳавола этаяпмиз.

1. Россия

Борис Николаевич Ельцин
(1931—2007)

1-муддат.
1991 йил, 10 июль – 1996 йил, 10 июль.
2-муддат.
1996 йил,  9 август – 1999 йил, 31 декабрь.

Владимир Владимирович Путин
(1952 йилда туғилган)

1-муддат.
2000 йил, 7 май – 2004 йил7 май.
2-муддат.
2004 йил, 7 май – 2008 йил, 7 май.

Дмитрий Анатольевич Медведев
(1965 йилда туғилган)

1-муддат.
2008 йил, 7 май – 2012 йил, 7 май.

Владимир Владимирович Путин

Конституция ўзгартирилиб, президентлик муддати 4 йилдан 6 йилга узайтирилгандан сўнг:
1-муддат.
2012 йил, 7 май – 2018 йил, 7 май.
2-муддат.
2018 йил, 7 май – 2024 йил, 7 май.

2. Украина

1. Леонид Макарович Кравчук

1991 йил, 5 декабрь – 1994 йил, 18 июль

2. Леонид Данилович Кучма

1-муддат.
1994 йил, 19 июль – 1999 йил,  14 ноябрь.
2-муддат.
1999 йил, 14 ноябрь – 2005 йил, 23 январь

3. Виктор Андреевич Ющенко

2005 йил, 23 январь – 2010 йил, 25 февраль

4. Виктор Фёдорович Янукович

2010 йил, 25 февраль – 2014 йил, 22 февраль

5. Александр Валентинович Турчинов  (вақтинчалик)

2014 йил, 23 февраль – 2014 йил, 7 июнь

6. Пётр Алексеевич Порошенко

7 июня 2014 йил, 7 июндан амалдаги президент

7. Зеленский 
Янги сайланган президент

3. Беларусь

Беларусда Президентлик бошқаруви илк марта сайлов орқали 1994 йилда жорий этилган. Унгача мамлакатни Олий Совет раиси Шушкевич бошқарган.

1. Александр Григорьевич Лукашенко

1954 йил, 30 августда туғилган
1-муддат.
1994 – 2001 йиллар.
2-муддат.
2001 – 2006 йиллар.
3-муддат.
2006 – 2010 йиллар.
4-муддат.
2010 – 2015 йиллар.
5-муддат
2015 – 2020 йилгача.

4. Грузия

1. Звиад Гамсахурдиа
(1939—1993)

1991 йил, 14 апрель –1993 йил, 31 декабрь

2. Эдуард Шеварднадзе
(1928—2014)

1995 йил, 25 ноябрь –2003йил, 23 ноябрь

3. Нино Бурджанадзе (вақтинчалик)

(1964 йилда туғилган)
2003 йил, 23 ноябрь –2004 йил, 25 январь

4. Михаил Саакашвили
(1967 йилда туғилган)

2004 йил, 25 январь –2007йил, 25 ноябрь

5. Нино Бурджанадзе (вақтинчалик)

2007 йил, 25 ноябрь –2008 йил, 20 январь

6. Михаил Саакашвили

2008 йил, 20 январь – 2013йил, 17 ноябрь

7. Георгий Маргвелашвили
(1969 туғилган)

2013 йил, 17 ноябрь –2018йил, 16 декабрь

8. Саломе Зурабишвили
(1952 йилда туғилган)

2018 йил, 16 декабрдан амалдаги президент.

5. Арманистон

1. Левон Тер-Петросян 

1991 йил, 16 октябрь -  1998 йил, 3 февраль

2. Роберт Кочарян

1998 йил, 9 апрель – 2008 йил, 9 апрель

3. Серж Саргсян

2008 йил, 9 апрель – 2018 йил, 9 апрель

4. Армен Саркисян

2018 йил, 9 апрель – 2025 йил,  9 апрель

6. Озарбайжон

1. Аяз Муталибов
(1938 йилда туғилган)

1991 йил, 30 август – 1992 йил, 6 март

2. Ягуб Мамедов
(вақтинчалик
1941 йилда туғилган)

1992 йил, 6 март – 1992 йил, 14 май

3. Иса Гамбар
(вақтинчалик, 1957 йилда туғилган)

1992 йил, 19 май – 1992 йил, 16 июнь

4. Абульфаз Эльчибей
(1938—2000)

1992 йил, 16 июнь – 1993 йил, 1 сентябрь

5. Ҳайдар Алиев
(1923—2003)

1993 йил, 3 октябрь – 2003 йил, 31 октябрь

6. Илҳом Алиев
(1961 йилда туғилган)

Амалдаги президент,
2003 йил, 31 октябрдан.

7. Қозоғистон

1. Нурсултон Назарбоев

Назарбоев Қозоғистон раҳбарлигига 1989 йил 22 июнда Қозоғистон компартиясининг 1-котиби сифатида тайинланиб келган.
Президентлик даври:
1990 йил, 24 апрель – 2019 йил, 20 март.

2. Қосим-Жўмарт Тоқаев

2019 йил, 20 мартдан, вақтинчалик  президент.

8. Туркманистон

Сапармурат Атаевич Ниязов Туркманистон Компартиясининг 1-котиби этиб, 1985 йил, 25 декабрда тайинланган.

1. Сапармурат Атаевич Ниязов

1991 йил, 27 октябрь – 2006 йил, 21 декабрь.

2. Бердимухамедов, Гурбангули Маликгулиевич

2006 йил, 21 декабрь –2007 йил, 14 февралдан, амалдаги президент.
Бердимухаммедов 2007, 2012, 2017 йилларда уч марта ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонган.

9. Ўзбекистон

1. Ислом Абдуғаниевич Каримов
(1938-2016)

Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон раҳбари бўлиб, 1989 йил, 23 июнда Ўзбекистон компартиясининг 1-котиби сифатида тайинланиб келган.

Президентлик даври:
1990 йил, 24 март – 2016 йил, 1 сентябрь
И.А. Каримов умумий 4 марта, 1991, 2000, 2007, 2015 йилларда президентлик сайловларида қатнашиб ғалаба қозонган.

2. Ниғматилла Тўлқинович Юлдошев (вақтинчалик)

2016 йил, 2 сентябрь – 2016 йил, 8 сентябрь

3. Мирзиёев Шавкат Миромонович

2016 йил, 8 сентябрь – 2016 йил, 14 декабрь (вақтинчалик)
2016 йил, 14 декабрдан амалдаги президент.

10. Қирғизистон

1. Аскар Акаев

1-муддат
1990-1994 йиллар
2-муддат
1995 йил, 29 октябрь – 2000 йил, 29 октябрь
3-муддат
2000 йил, 29 октябрь – 2005 йил, 24 март.

Эслатма: Қирғизистонда 1994 йилда мамлакат бошқарувини президентлик ёки парламентар бошқарувга ўтказиш учун референдум ўтказилади ва мамлакатни президентлик бошқарувида қолдириш тарафдорлари ғолиб чиқишади. Шундан сўнг 1995 йилда президентлик сайлови ўтказилади ва унда яна Акаев ғалаба қозонади.

2. Курманбек Бакиев

2005 йил, 10 июль – 2010 йил, 7 апрель.

3. Роза Отунбаева  (вақтинчалик)

2010 йил, 3 июль – 2011 йил, 1 декабрь.

4. Алмазбек Атамбаев

2011 йил, 1 декабрь – 2017 йил, 24 ноябрь

5. Сооронбай Жээнбеков

2017 йил, 24 ноябрдан, амалдаги президент. Муддати, 2023 йил,  24 ноябргача

11. Тожикистон

1. Қаҳҳор Маҳкамов

1990 йил, 30 ноябрь – 1991 йил, 31 август.

2. Қадриддин Аслонов (вақтинчалик)

1991 йил, 31 август – 1991 йил, 23 сентябрь.

3. Раҳмон Набиев

1991 йил, 23 сентябрь – 1991 йил, 6 октябрь.
1991 йил, 7 декабрь – 1992 йил, 7 сентябрь.

4. Акбаршо Искандаров (вақтинчалик)

1991 йил, 7 ноябрь – 1991 йил, 2 декабрь
1992 йил, 7 сентябрь – 1992 йил, 19 ноябрь.

5. Эмомали Раҳмон

1992 йил, 20 ноябрдан 1994 йил, 16 ноябргача Тожикистонда президентлик лавозими бекор қилинган ва унинг ваколатлари вақтинчалик Тожикистон Олий Кенгашининг раисига берилган. Бу вазифани Эмомали Раҳмон бажарган.
1994 йилнинг 16 ноябрида Тожикистонда президентлик лавозими тикланди ва сайловлар натижасида Эмомали Раҳмон
мустақил Тожикистоннинг президенти этиб сайланди.
У ўз вазифасига 1994 йил, 16 ноябрь дан бошлаб киришди.
Бугунги кунда ҳам Тожикистонда Эмомали Раҳмон президентлик қилаяпти. 

12. Молдова

1.Мирча Снегур

1990 йил, 3 сентябр– 1997 йил, 15 январь

2. Пётр Лучинский

1997 йил, 15 январь – 2001 йил,7 апрель

3. Владимир Воронин

7 апреля 2001 йил, 7 апрель – 2009 йил, 11 сентябрь.

4. Михай Гимпу
(вақтинчалик)

11 сентября 2009 йил,  11 сентябр – 2010 йил, 28 декабрь

5. Владимир Филат
(вақтинчалик)

28 декабря 2010 йил, 28 декабрь – 2010 йил, 30 декабрь
2010

6. Мариан Лупу
(вақтинчалик)

30 декабря 2010 йил, 30 декабрь – 2012 йил,23 март.

7. Николай Тимофти

23 марта 2012 йил, 23 март – 2016 23 декабрь

8. Игорь Додон

23 декабря 2016 йил, 23 декабрдан, амалдаги президент.

Эслатма: Юқоридаги маълумотларда айрим кичик хатоликлар бўлса узр сўрайман.

Комментариев нет:

Отправить комментарий