среда, 26 июня 2019 г.

Дунёнинг энг қиммат компаниялари

Дунёнинг энг қиммат корпорация ва компанияларини биласизми ёки  ақлни шоширадиган рақамлар

20-асрнинг иккинчи ярми том маънода иқтисодий инқилоблар асри бўлди. Кечагина ўз капиталини миллион долларга зўрға чиқарган компаниялар аср охирига ва 21-аср бошига келиб ўз маблағларини миллиардлик рақамларда ҳисоблайдиган катта корпорацияларга айландилар. Айниқса, 20 - асрнинг охирида, 21-асрнинг бошида очилган ахборот технологиялари ва интернет соҳасида турли мақсадларда очилган компаниялар бугун ўз айланма маблағларини нафақат миллиард, балки триллионлик маррага яқинлаштираяптилар. Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра яқин 1-2 йилда дунёнинг бир нечта корпорацияси айланма маблағини триллионлик маррадан ўтказади.
Қўйида, 2019 йил январь ойи ҳолатига кўра дунёнинг айланма маблағи энг катта бўлган корпорация ва компаниялари ўнталиги кўрсатилган.

10. JP Morgan Chase

Бугунги кунда қиймати: 332.24 млрд. доллар.
Соҳаси: Банк иши
Ушбу банк айланма маблағ миқдори бўйича АҚШда 1-ўринда, дунёда эса 6-ўринда туради.
Бош офиси Нью-Йорк шаҳри, Манхеттен мавзесида, 270 Park Avenue да жойлашган.

9. Johnson & Johnson

Бугунги кунда қиймати: 347.99 млрд. доллар.
Соҳаси: фармацевтика
Ушбу компанияни 1886 йилда уч ака-ука Жонсонлар тузишган. Бугунги кунда ушбу компаниянинг маҳсулотлари дунёдаги 60 давлатда ишлаб чиқарилади, 175 давлатда сотилади.
Бош офиси Нью-Жерси штатида, Нью-Брансуик шаҳрида жойлашган.

8. Alibaba Group

Бугунги кунда қиймати: 392.25 млрд. доллар
Соҳаси: Интернет, электрон савдо
Маҳсулотлари: Электрон савдо, онлайн аукцион, онлайн таржималар, онлайн пул ўтказмалари, тезкор савдо
Alibaba компанияси бугунги кунда Хитойда биринчи ўринда, дунёда эса юқори ўринлардан бирида турувчи электрон савдо платформаларидан бири ҳисобланади.
У 1999 йил, 4 апрелда тузилган.
Бош офиси Хитойнинг Ханжоу шаҳрида.

7. Tencent

Бугунги кунда қиймати: 400.90 млрд. доллар.
Соҳаси: Ижтимоий тармоқлар, ОАВ, веб-порталлар.
Компания бугун қўйидаги сервислар бўйича хизмат кўрсатиб, оммалашиб бормоқда: Ижтимоий тармоқлар, мобиль ўйинлар, тўлов хизматлари, интернет-сервис, смартфонлар ишлаб чиқариш,
Ушбу компания Хитойда 1998 йилда очилган.
Бош офиси Наньшань шаҳрида

6. Facebook

Ҳозирги кунда қиймати: 413.25 млрд. доллар
Соҳаси: Ижтимоий тармоқ
Ушбу ижтимоий тармоқни 2004 йилда Марк Цукенберг очган.
Бугунги кунда ушбу ижтимоий тармоққа бир кунда 1.86 млрд. одам киради.
Бугунги кунда Facebook дунё бўйлаб биргина рекламанинг ўзидан йилига 8 млрд доллар соф фойда олади.
Бош офиси Калифорния штатида, Менло-Парк шаҳрида.

5. Berkshire Hathaway Inc.

Ҳозирги кунда қиймати: 482.36 млрд. доллар.
Компания кўп тармоқли ҳисобланади. Суғурта, молия, темир йўл,  коммунал хизматлар ва бошқа кўплаб соҳалар.
Бу компания миллиадер Уоррен Беффетга тегишли.
Ушбу компаниянинг шўъба корхоналари рўйхати:
GEICO (автосуғурта);
General Re (олдиндан суғурта қилиш);
Berkshire Hathaway Primary Group (суғурта);
Berkshire Hathaway Reinsurance Group (суғурта ва олдиндан суғурта қилиш);
BNSF — (темирйўл транспорти);
Berkshire Hathaway Energy (электр ва газ таъминоти);
McLane Company (улгуржи савдо).
Бош офиси Небраска штати, Омаха шаҳрида.

4. Apple Inc.

Ҳозирги кундаги қиймати: 720.12 млрд. доллар
Соҳаси: Электроника ва ахборот технологиялари, планшет, компьютер, мобиль телефонлар ишлаб чиқариш.
Ушбу компанияни 1976 йилда Стив Жобс, Стив Возняк ва Рональд Уэйнлар ташкил этишган. Бугунги кунда бу компанияда дунё бўйлаб 132 минг ходим ишлайди.
Бош офиси Калифорния штатида, Купертино шаҳрида.
Apple узоқ вақт дунёнинг энг қиммат компанияси бўлиб келди. Аммо, охирги бир нечта телефон маркаларининг муваффақиятсиз чиқиши ва сармоядорларнинг ишончсиз муносабатлари компания акцияларининг нархини 30% арзонлаб кетишига сабаб бўлди. Шу тариқа компания энг қиммат компаниялар рўйхатидаги ўзининг 1-ўрнини бошқаларга бўшатиб берди.
Компаниянинг бош қароргоҳи Калифорния штатининг Купертино шаҳарчасида жойлашган.

3. Alphabet Inc.

Ҳозирги кундаги қиймати: 737.37 млрд. доллар.
Соҳаси: Интернет хизматлари
Бу номи ўзгарган Google компаниясидир.
Alphabet Inc компанияси нафақат Google га балки AdWords, Android, YouTube каби ўзттизга яқин таниқли брендларига ва компанияларига эгалик қилади.
Компанияга 1998 йилда Сергей Брин ва Ларри Пейджлар асос солишган.
Бош офиси Калифорния штатида жойлашган.

2. Microsoft

Ҳозирги кундаги қиймати: 789.25. млрд. доллар.
Соҳаси: Турли электрон дастурлар савдоси.
Microsoft бугун бозор қийматига кўра дунёнинг иккинчи энг қиммат компанияси ҳисобланади.
Асосий маҳсулотлари Microsoft Office Microsoft, Windows ва Xbox бўлган ушбу компанияга 1975 йилда Билл Гейтс асос солган.
Бугунги кунда Microsoft турли дастурлар яратиш ва сотиш бўйича дунёнинг энг олдкомпанияси ҳисобланади. Унинг Windows дастури дунёдаги энг оммабоп дастур ҳисобланади.
Штаб квартираси Вашингтон штатидаги Редмонд шаҳрида жойлашган.

1. Amazon Inc

Ҳозирги кундаги қиймати: 802.18 млрд. доллар.
2019 йил, 7 январь куни Amazon АҚШнинг яна бир компанияси  Microsoft ни қувиб ўтиб, жаҳоннинг энг қиммат компаниясига айланди.
Amazon – бу нафақат АҚШдаги, балки бутун дунёдаги турли хил маҳсулотларни интернетда сотишга ихтисослашган энг йирик компаниядир.

Amazon онлайн майдончаси ёрдамида интернет фойдаланувчилари, шунингдек етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар исталган маҳсулотни сотишлари, сотиб олишлари мумкин.

Компанияга 1994 йилда Джефос Безос томонидан асос солинган. Компаниянинг бош офиси Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳрида жойлашган.
Компанияда бугунги кунда умумий ҳисобда 230 минг ходим ишлайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий