"Ўзбектуризм" ва унинг Самарқанд вилояти бўлимига таклиф.
Вилоятимизнинг туристик салоҳияти ва ундан қанчалик фойдаланаётганимиз ёки фойдалана олмаётганимиз мен учун доим долзарб ва қизиқ мавзу бўлган.
Шундан келиб чиқиб Самарқанд шаҳрида ва вилоятнинг Ургут туманига тааллуқли бир таклифим бор эди, шуни қўйида билдирмоқчиман.
Ҳаммамизга маълумки Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар бир биридан жуда ҳам узоқда жойлашмаган. Бу уларни пиёда юриб томоша қилаётган сайёҳлар учун анча қулай. Энди ана шу обидаларни юқоридан томоша қилиш имкониятини берувчи осма йўл(канат) қуриш таклифини билдираман.
Осма йўлнинг бошланиши Улуғбек Расадхонаси жойлашган тепаликдан бошланади ва у Шоҳи Зинда, Бибихоним масжиди, Регистон йўналиши бўйлаб ёғи Амир Темур мақбарасигача олиб борилиб, сўнг яна шу Улуғбек расадхонасигача қайтариб олиб келинади.
Осма йўлнинг баландлиги бинолар баланлиги инобатга олиниб етарли баландликда қилса ҳам бўлади. Мен таклиф қилаётган йўналишда баланд биноларнинг йўқлиги ва бундан буёғига бу ҳудудларда баландлиги 10 метрдан баланд иморат бўлмаслиги ҳам ушбу лойиҳанинг жуда баланд қилиб қуриш шарт эмаслигини билдиради.
Осма йўлга замонавий ойнаванд кабиналар ўрнатилади.
Осма йўлни қуриш шаҳар инфраструктурасига умуман зарар келтирмайди. Сабаби, йўналиш бўйлаб фақатгина тросс тортиладиган баланд устунлар ўрнатилса бўлди. Буни устига мен таклиф қилаётган йўналишда баланд бинолар йўқ. Агар баланд дарахтлар бўлса, осма йўл уларни четлаб ўтадиган қилиниб лойиҳалаштирилади.
Албатта, бу иш яхшигина маблағ талаб қилади. Аммо, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ўртасида осма дор йўл қурилса қизиқиш юқори бўлади деб ўйлайман ва шундан келиб чиқсак лойиҳа қисқа муддатда ўзига сарфланган маблағларни тўла оқлайди.
Ушбу осма йўлни йўналишини Улуғбек мадрасасидан бошлаб, яна Улуғбек мадрасасигача қайтариб олиб келиш бир вариант бўлса, яна бир вариантда Амир Темур мақбараси яқинида баланд бекат қурилса ва хоҳловчилар ўша бекатда ҳам чиқиб тушаверсалар бўлади. Бекат баланд қуриладиган бўлса, унга тушиб-чиқиш учун иккита лифт ўрнатилади.
Ушбу лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш учун шундай лойиҳарни турли давлатларда амалга ошириб келаётган компаниялар учун тендер эълон қилинса ва лойиҳа бажарувчиси тендерда танлаб олинса янада яхши бўлар эди.
Иккинчи таклифим Ургут туманида амалга оширилади. Ургут шаҳрида машҳур "Тўпхона" тепалиги бор. Бу тепаликдан Ургут шаҳри яхши кўринади. Шу сабабли бу тепаликда катта бир замонавий, ойнаванд кабинали чархпалак ўрнитилса ва пастдан ушбу тепаликкача ва ундан ўтиб янада юқорига, тоғнинг тепасигача чиқадиган осма йўл қурилса. Шу йўл билан ушбу туманда ҳам нафақат хорижий сайёҳларни, балки кўплаб маҳаллий сайёҳларни ҳам кўплаб жалб қилса бўлади.
Тўпхонанинг пастида, шимолий-шарқида осма йўлнинг бошланиш нуқтасини қурса бўладиган ва автотураргоҳ учун жой бор.
Тўпхонада эса замонавий инфраструктурари ривожлантириш учун чархпалак билан биргаликда сайёҳлар тепасига чиқиб атрофни томоша қилишлари учун тепаси очиқ ёки айвон қилиниб қурилган 2-4 қаватли минорасимон бино қурса ҳам бўлади. Унинг тепаси томоша майдончаси бўлса, паски қаватларида сайёҳлар учун миллий таомлар пишириладиган овқатланиш шаҳобчалари ҳам очилса бўлади. Бунда энг тепадаги томоша майдончасига чиқишда лифт ва зина овқатланиш шаҳобчаларига халақит бермайдиган қилиб лойиҳалаштирилса ҳам бўлади.
Ўйлайманки, ушбу таклифларим Ўзбектуризм ва унинг вилоят бўлимидагиларнинг эътиборидан четда қолмайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий