Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг невараси — (кичик) Ислом Каримов ўз онаси — Гулнора Каримованинг жамоатчилик ишларига қайтиши мумкинлигига ишора қилди. У Инстаграмдаги саҳифасида куни кеча эълон қилган баёнотига кўра, онаси Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр.
«Мамлакатимизнинг янги раҳбарияти ташаббуси билан кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда ва улар Ўзбекистонга яхшироқ келажакни таъминлайдиган қудратли асосни қуришга имконият беради. Шунинг учун онам молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича мамлакатдаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди», — деб ёзган кичик Каримов.
Кичик Ислом Каримовнинг ёзишича, онаси умри давомида нимаики йиққан бўлса, буни ўзи учун қилмаган; (қаранг-а) онаси Ўзбекистондаги жараёнларга «молиявий ва жисмоний» ёрдам беришга ваъда берган. «Онамнинг таъкидлашича, ўзгаришлар бугун бошланиши керак — биз ҳар доим узоқ келажакни кутиб яшай олмаймиз», - деб қўшимча [қилган](https://www.instagram.com/p/BrMMsyAlnhc/?utm_source=ig_share_sheet&igshid=xa4jt01700nh) Кичик Ислом Каримов.
Кичик Ислом Каримовнинг Инстаграмда ёзган ўша гапларини ўқиб ҳайрон бўлдим. Нега дейсизми?
Сабаби, бугун Кичик Ислом Каримов "Ўзбекистондаги ислоҳотларни молиявий ва жисмоний томондан қўллаб-қувватлашга тайёр" деб ёзаётган аёл бундан бир неча ой олдин Швецариядаги пулларини Швецария прокуратураси Ўзбекистонга қайтариш ҳақида ордер чиқарганида, ўз мамлакатига қарши судга даъво аризаси киритган эди.
Эслатиб ўтаман: Жорий йил 22 май куни Швейцария прокуратураси иккита ордер чиқарганди. Унда 2012 йил Женева ва Цюрихдаги банкларда музлатиб қўйилган 800 миллион долларнинг 686,7 миллион долларини Ўзбекистонга қайтариш назарда тутилган эди.
Ана шундан кейин Гулнора Каримованинг адвокати Швейцария банкларида музлатилган пулларнинг Ўзбекистонга қайтарилишига қарши шикоят топширган эди.
Аммо Швейцариянинг Жиноий ишлар бўйича федерааль суди Гулнора Каримованинг аппеляциясини бекор қилган эди ва мазкур қарор Каримовага тегишли деб тахмин қилингаан 800 миллион доллар пулни Ўзбекистонга қайтариш жараёнида муҳим қадам бўлган.
Гулноранинг Женевалик адвокати Грегуар Манжа томонидан Жиноий ишлар бўйича федерааль судга берилган шикоят апелляциясида Федераль прокуратуранинг швейцар банкларида музлатиб қўйилган 800 миллион долларни мусодара қилиш ҳақидаги қарорига норозилик билдирилган.
Бундай қарор чиқарилишига Гулнора Каримова ишонган икки шахс: Гаяня Авакян ва Рустам Мадумаровларнинг иқрор бўлиб, берган кўрсатмалари асос бўлган. Улар бу пуллар Ўзбекистондан ўғирланганини тан олганлар ва қайтарилиши кераклигини [айтганлар](http://qalampir.uz/news/gulnora-karimova-sudda-yutqazdi-22541)
Бундан бир неча ой олдин адвокати орқали ўз мамлакати устидан Швецария судига шикоят қилган Гулнора хоним ҳақида бугун унинг ўғли Кичик Каримов бугун "онам Ўзбекистондаги ислоҳотларга молиявий ва жисмоний ёрдам беришга тайёр" деяпти. Қаранг-а, замон тез ўзгараяптими ёки ундаги айримларми? Қизиқ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий