Дима Қаюмни танқид [қилдим](https://t.me/bugunning_gapi/46) ҳеч ким эътибор бермади, яна кимларнидир танқид қилдим ҳеч ким нима деяпсан демади. Энди Трампни танқид қиламан.
Нима эмиш, у охирги кунларда норозиликлар авж олган Францияни ички ишларига аралашаётган эмиш.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жан-Ив ле Дриан Америка президенти Дональд Трампни Франциянинг ички ишларига аралашмасликка чақирмоқда.
«Дональд Трампга Франция президенти ҳам ҳудди шундай маслаҳат беради: мамлакатимизни ўз ҳолига қўйинг» — дейди ле Дриан телеканаллардан бирига берган [интервьюсида](https://daryo.uz/k/2018/12/11/trampdan-fransiyani-tinch-qo%25ca%25bbyish-talab-qilindi/?utm_source=Telegram_Bot)
2015 йил, 12 декабрда *иқлим ўзгаришларга қарши Париж битими қабул* қилинган ва ўшанда унга дунёнинг 200 га яқин давлати қўшилган эди.
(шунчаки маълумот учун — Ўзбекистон мазкур битимга 2017 йилнинг 19 апрель куни қўшилган [эди](https://daryo.uz/k/2017/04/20/ozbekiston-iqlim-ozgarishi-boyicha-parij-bitimiga-qoshildi/).
Орадан икки йил ўтиб 2017 йил, 1 июнда янги сайланган АҚШ президенти Дональд Трамп у раҳбарлик қилаётган мамлакат иқлим ўзгариши бўйича *Париж битими*дан амалда чиққанини эълон [қилди](https://daryo.uz/k/2017/06/02/aqsh-iqlim-ozgarishi-boyicha-parij-bitimidan-chiqdi-nimaga-bu-shunchalik-muhimmi/)
Трампнинг маълум қилишича, глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш талаблари нафақат АҚШда балки дунёда миллионлаб иш ўринлари ва миллиардлаб долларларнинг йўқотилишига сабаб бўлади. Трампнинг бу қарори ўша пайтда бошқа кўплаб мамлакатлар томонидан танқид қилинди
1 июнь куни кундузи Трамп Оқ уй боғида чиқиш қилиб, Париж битими нима учун АҚШга тўғри келмаслигини тушунтирди. Президентнинг таъкидлашича, унинг учун америкаликлар ҳақида қайғуриш бошқа ҳамма нарсадан ҳам муҳимроқдир. Глобал ҳарорат кўтарилишини рад этмагани ҳолда, Трамп янги чекловлар 2025 йилга қадар АҚШда 2,7 миллион иш ўрнини қисқартириши, 2040 йилга бориб мамлакат иқтисодиёти уч триллион долларгача зарар кўриши ҳақидаги рақамларни келтирди.
АҚШ — атмосферани глобал иқлим ўзгаришининг катализатори ҳисобланган карбонат ангидрид гази билан «ифлослантириш бўйича чемпион».
Ҳозирда заҳарли моддаларни атмосферага чиқариш бўйича Хитой етакчи бўлса-да, умумий ҳисоб-китоблар бўйича айнан АҚШ атмосферани иссиқхона гази билан «тўйинтириш»да энг кўп «иштирок этган». АҚШнинг *Париж битими*дан чиқишига ҳам ана шу, ҳавога карбонат ангидрид чиқаришда дунёда пешқадам бўлгани ҳам сабаб бўлди.
АҚШ *Париж битими*га қўшилиб ўзининг ҳавога кўп миқдорда карбонат ангидрид чиқараётган йирик заводларини фаолиятини чеклаш ниятида эмас. Яъни, кўчани тилида тушунтирсам, *Ер шари ҳам, ундаги бутун тириклик олами ҳам атроф-муҳит ифлосланиши ортидан нима бўлса бўлаверсин ва бу АҚШни заррача ташвишлантирмайди* деяпти жаноб Трамп.
Мамлакатимиз *Париж битими*га 2015 йилда қўшилган ҳолда,
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати жорий йил, 27 сентябрь куни «Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни [тасдиқлади](https://daryo.uz/k/2018/09/27/ozbekiston-senati-iqlim-ozgarishi-boyicha-parij-bitimini-ratifikatsiya-qildi/)
Трамп ўша 2017 йил, 1 июнда ўз мамлакатини *Париж битими*дан чиқариб олгани етмагандай бугунги кунда Францияга ўхшаган мамлакатлардаги турли муаммоларга ўша 2015 йилда қабул қилинган *Париж битимини* имзоланишини сабаб қилиб кўрсатаяпти. Аммо у ҳақмикин? Ахир Она Еримизни асрашимиз ҳам керак-ку!
"*Жаноб Трамп, сиз иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан дунёдаги энг қудратли давлат раҳбарисиз ва ўзингиз президент бўлган мамлакатни сиёсий ва иқтисодий тарафдан ўзингиз хоҳлагандай бошқаришингиз мумкин. Аммо, шуни унутмангки Ер шари фақат АҚШдан иборат эмас. Шу учун Ер шарида яшаётган бошқа халқларни аҳволини ҳам ўйланг ва *Париж битими*дан чиқиб уларни келажакда кутаётган хавфга тезроқ рўпара қилманг*".
(Исми номаълум бўлган осиёликнинг 2017 йилда, Трамп АҚШнинг Париж битимидан чиқиши қарори ортидан унга юборган мурожати)
Комментариев нет:
Отправить комментарий