Франция расмийлари Страсбургдаги отишмани теракт сифатида баҳолашибди.
Франциянинг Страсбург шаҳридаги Рождество ярмаркаси яқинида рўй берган отишмани мамлакат расмийлари теракт сифатида [баҳоламоқда]((https://m.kp.ru/online/news/3324707/). Бу ҳақда Франция прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «KP.ru».
Полиция мазкур жиноятда гумонланувчининг уйида тинтув ўтказди. Уни ҳибсга олишга муваффақ бўлмади, бироқ квартирада жанговар гранатлар аниқланди.
Страсбургда истиқомат қилган 29 яшар эркак мамлакат махсус хизматлари эътиборига тушган ва терроризмда гумон қилинувчилар рўйхатига киритилганди.
Мазкур отишмани ўрганиш билан Париж прокуратурасининг аксилтеррор бўлинмаси [шуғулланмоқда](https://daryo.uz/k/2018/12/12/fransiya-rasmiylari-strasburgdagi-otishmani-terakt-sifatida-baholadi/?utm_source=Telegram_Bot).
Эслатиб ўтаман,
Франциянинг Страсбург шаҳридаги Рождество ярмаркаси ўтказилаётган Клебер майдони яқинида номаълум шахс отишма уюштирди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган.
Отишма уюштирган шахс яширинган, полиция уни қидирмоқда.
Гувоҳлар автомат қуролдан ўқ узилгани, отишма 10 дақиқа давом этганини [билдирмоқда](https://daryo.uz/k/2018/12/12/fransiyada-rojdestvo-yarmakasi-o%25ca%25bbtkazilayotgan-maydon-yaqinida-noma%25ca%25bclum-shaxs-otishma-uyushtirdi/?utm_source=Telegram_Bot)
Бу хабарни ўқиб хаёлимга биласизми нима келди?
Охирги кунларда Францияда "сариқ нимчалилар" намойишлари роса авжига чиқаяпти. "Сариқ нимчалилар" намойишлари бошида Францияда ёқилғи нархи ошишига қарши бошланган бўлса, бугунги кунда у ҳукуматга қарши бўлаяпти.
Хаёлимга келган нарса шу бўлаяпти-ки Франция ҳукумати мамлакат аҳолисини ҳам, сариқ нимчалилар намойишида қатнашаётганларни ҳам "террорчилар хуружи" билан чалғитишга уринаяпти. Албатта бу мени катта эҳтимолларга асосланган тахминим. Қолаверса канал аъзоларидан айримлари ҳам шу мазмунда фикр билдириб ўз тахминларини ёзишди. Демак бундай тахминга келаётган биргина мен эмас эканман.
Эслатиб ўтаман: 2018 йил, 17 ноябрь куни Франциянинг турли шаҳарларида ёқилғи ошишига қарши намойишлар [бошланди](https://kun.uz/37014513).
Намойишлар қатнашчилари сариқ нимча кийиб олганлари туфайли бу намойиш "сариқ нимчалилар" намойиши" деб номланди. Намойишчилар асосан Франция президенти ва ҳукуматидан истеъфо талаб қилиб кўчага чиқишган. Орадан бироз ўтиб намойишлар янада оммавий тус олиши ортидан Франция ҳукумати ёқилғи нархлари оширилмаслигини эълон [қилди](http://www.xabar.uz/xorij/franciyadagi-namoyishlardan-song-benzin-narxi-oshmaydigan-boldi). Аммо сариқ нимчалилар бунга қониқмай яна намойишларни давом эттиравердилар ва ҳукумат ва президент истеъфосини талаб қилишда давом этавердилар.
Юқорида ёзган тахминимга нега келганимни энди тушунгандирсиз?😊
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий