Кеча [фоҳишалик](https://t.me/huquqiyaxborot/3862)
ва [тиланчиликка](http://www.uza.uz/oz/society/zbekistonda-tilanchilik-onun-bilan-ta-i-lanmo-da--13-12-2018?m=y&ELEMENT_CODE=zbekistonda-tilanchilik-onun-bilan-ta-i-lanmo-da--13-12-2018&SECTION_CODE=society) берилаётган жазоларни солиштириб, тиланчиликка фоҳишаликка берилаётган жазодан қаттиқроқ бўлган жазо белгиланаётганини ўзимча танқид қилдим ва айнан
ана шу ҳуқуқбузарликлар учун жазолар аксинча бўлиши, фоҳишаликка тиланчиликка белгилаётган жазодан қаттиқроқ жазо белгиланиши лозимлигини [ёздим](https://t.me/bugunning_gapi/204). Ҳануз шу фикримда собитман.
Шундан сўнг бу мавзу кўп жойларда муҳокама бўлди. Кимдир мени фикримни тўғри деди, кимдир нотўғри деди.
Айримлар эса ҳар иккала иллатни урчишига иқтисодий қийинчилик сабаблигини ёзди ва ҳоказо.
Хўш, мен нега фоҳишалик учун жазони етарли эмас-у, тиланчилик учун оғир жазо белгиланаяпти деган фикрдаман?
Мени нуқтаи назаримча инсоннинг танаси, айниқса аёллар танаси ўзи учун ҳам, яқинлари учун ҳам, жамият учун ҳам умуман дахл қилинмайдиган нарса бўлиш керак. Аёлнинг танаси фақат ўзининг ҳалол никоҳланган эрига тегишли бўлиши керак. Ана шунинг ортидан аёлларда номус, ҳаё, ибо каби фазилатлар шаклланади. Агар аёл танаси қадрланмаса ва арзимаган пулга сотилиб кетадиган товарга айланса унда ўша аёллар учун ҳам, жамият учун ҳаё, номус, ҳаё, ибонинг қадри ҳам қолмайди. Бу биринчидан.
Иккинчидан эса жамиятда фоҳишабозликни урчиши ортидан жамият учун яна бир хавфли ҳолат юз бериши мумкин. Яъни насллар аралашиб, қўпол тилда айтганда ҳаромилар кўпайиши мумкин. Жамиятда бузғунчиликка, ҳаром-ҳариш ишларга эса насли номаълум бўлганлар кўпроқ мойил бўлишлари эскитдан маълум.
Шундан келиб чиқсак фоҳишалик, фоҳишабозлик жамият учун анчайин хавфли иллат.
Энди тиланчиликка келсак, тиланчилар ҳар доим бўлган. Иқтисодий қийинчиликларда кўпайишган, фаровонлик ошганда камайишган. Энг муҳими жамиятга, ундаги одамларга бу ишни акс таъсири ниҳоятда кам бўлган.
Фоҳишабозлик эса иқтисодий қийинчиликда ҳам, фаровонлик ошганда ҳам бирдай ривожланиб кетаверадиган иллат.
Қолаверса мен фоҳишаликни ва фоҳишабозликка иқтисодий қийинчиликни сабаб қилиб кўрсатилишига мутлақо қаршиман. Сабаби, агар эсласак халқимиз учун энг оғир бўлган дамларда, очарчилик йилларида ҳам аёлларимиз нон учун ёки пул учун номусини сотмаган, фоҳишалик қилмаган. Аммо ўша пайтларда тиланчилик бўлган ва тиланчиларни ҳеч қораламаган, "давр ўтиб фаровон даврлар бошланса тиланчилар камаяди ёки тугаб кетади" деб бу ишга нормаль муносабатда бўлаверишган.
Мен фоҳишалик ва фоҳишабозликни урчишига қўйидагиларни асосий сабаб деб биламан:
*1. Эркаклар*
Ҳа, айнан шундай. Жамиятимизда фоҳишалик ва фоҳишабозликни урчишига энг аввало эркаклар айбдор (буни ўзи алоҳида бир мавзу).
*2. Аёлларнинг орзу-ҳавасга ўч ҳилқат эканликлари*.
Кўпинча танасини пуллаш орзу-ҳаваснинг кучлилигидан келиб чиқмоқда. Аксарият фоҳишалар фоҳишалик қилиб топган пулига ота-онасини ҳам, боласини ҳам боқмайди. Асосан ўзига сарфлайди.
*3. Фоҳишалик ва фоҳишабозликка етарлича жазо белгиланмаганлиги*.
Қонунларимизда шу пайтгача фоҳишабозликка белгиланган ЭКИҲ нинг 1 бараваридан 3 бараваригача бўлган жаримани исталган фоҳиша битта мижоздан оладиган пул билан ёпиб юборади. Агар уларга ҳам ЭКИҲ нинг ўн баравари миқлорида жарима, жазо қўлланилгандан кейин такрор содир этганда 1-2 йиллик қамоқ жазоси белгиланса мени фикримча фоҳишалар анча камаяди ва кескин жазо анчагина фоҳишаларни ҳам бу йўлдан қайтаради.
Шунингдек фоҳишабозлик учун ҳам қамоқ жазосигача бўлган жазо белгиланиши керак. Ана шунда фоҳишаларнинг мижозлари бўлган эркаклар ҳам ўйлаб фоҳишабозлик қиладиган бўладилар.
Албатта бу мени айни мавзудаги ўта шахсий фикрларим. Бу мавзуга яна қайтаман.
Комментариев нет:
Отправить комментарий