Кечадан бери ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокимига нисбат берилган аудиёзув айланиб юрибди. Бу аудио ёзувга кўра Фарғона вилояти ҳокими Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида бўлган фожеада шу вилоятнинг Тошлоқ туманидан бўлган тўққиз нафар фуқаро хақида сўз юритиб, бу туманни иқтисодий қолоқликда айблайди ва туман аҳолисини кишига оғир ботадиган сўкиниш билан сўкади. Мен қўйида ҳокимнинг сўкинишига эътиборингизни қаратмоқчи эмасман. Агар ўша аудиоёзувдаги овозлар ҳақиқатдан ҳам Фарғона вилояти хокимига тегишли бўлса бунга чора кўрадиган Президентимиз бор. Мен ўша аудиоёзувда эшитганим, вилоят хокимининг Тошлоқ туманини ўзини ўзи боқа олмаслиги, доим вилоят ҳокимиятидан ёрдам кутиши ҳақидаги гапларига эътиборингизни қаратиб, айнан шу масала юзасидан фикр билдирмоқчиман.
Ҳаммамизга маълумки юртимиздаги ер ости ва усти қазилма бойликлари ҳам, аҳолининг жойлашуви ҳам мамлакатимиз бўйлаб нотекис жойлашган. Баъзи вилоятларда аҳоди кам бўлса, баъзиларида кўп. Қазилма бойликлар ҳам шундай; баъзи вилоятларда кўп бўлса, баъзиларида умуман йўқ. Бу ҳолат туманлар ўртасида ҳам ана шундай нотекис тақсимланган.
Юртимизда ҳар бир туманнинг географик жойлашувидан тортиб, аҳоли сони, ер майдони, ҳатто одамларининг менталитетигача бир-биридан фарқ қилади. Баъзи туманларнинг одамлари кўпроқ ишбилармонроқ бўлсалар, баъзи туманларнинг одамлари эса оддийроқ, дехқонроқ ва ер билан тиллашиб юрибдилар холос. Шунга энди ўша ишбилармони кўп бўлмаган туманга ўша туман жойлашган вилоят ҳокимининг "сенлар кунингни кўролмайсан, сенларни мен боқаяпман" дейиши қанчалик тўғри? Унинг ўрнига ўша вилоят ҳокими ўша ривожланмай қолаётган туманга бошқа туманлардаги ишбилармонларни таклиф этиб ўша туманни ҳам ривожлантиришни йўлга қўйса мақсадга мувофиқ бўлмайдими?
Ана шу ерда ўзим яхши билган ҳудуд мисолида буни тушинтиришга уринаман.
Кимдир билар, кимдир билмас, Самарқанд виллятида жойлпшган Ургут тумани азалдан ўзининг савдогарлари, ишбилармонлари билан танилган туман ҳисобланади. Октябрь тўнтаришидан олдин бу туман ҳудудида яшайдиган савдогарлар бутун Марказий Осиё, хатто олис Хитой, Яқин Шарқдаги мамлакатларга маҳсулот олиб боришган ва улардан ўзимизга олиб келишган. Кейинчалик хусусий тадбиркорлик ва савдо-сотиқни батамом таъқиқлаган Собиқ Иттифоқ даврида ҳам бу туман одамлари қочиб-пусиб бўлсада ўз савдогарликларини қилаверишган. Ўз томарқаларида етиштирган қуруқ меваларни Россиядаги шаҳарларга олиб бориб сотиб юришган. Шу билан биргаликда азалдан бу туманда ҳунармандчилик кенг ривожланган. Мустақиллигимиздан кейин берилган кенг имкониятлар бу тумандаги тадбиркор ва ишбилармон инсонларга қўл келди ва туман ҳар соҳада ривожлана бошлади. Кўпчилик билмас бу туманнинг аҳолиси аллақачон ярим миллион бўлган. Ери эса кам, аҳоли тиқилинч яшайди. Ана шу шароитда анча йиллардан бери Самарқанд вилоятида ҳам, Ургут туманида ҳам кимлар ҳоким бўлиб ишлаган бўлса турли сабабларга кўра, баъзилари ер тополмаслиги, баъзилари яна бошқа сабаблар билан бирга Ургут тумани ҳудудида ўз ишлаб чиқаришини йўлга қўя олмаган ургутлик тадбиркорларни қўшни туманларга йўллаб, ўша қўшни туманларда фойдаланилмай қолаётган объектларни уларга бериш ёки ўзлари ишлаб чиқариш қувватини қуришлари учун ер ажратиш ишларига катта эътибор бердилар. Ана шу туфайли ҳам бугунги кунда қўшни Жомбой, Булунғур, Тойлоқ, Самарқанд, Пастдарғом туманларида кўплаб ургутлик тадбиркорлар ўз ишлаб чиқариш корхоналарини очганлар.
Ургутлик тадбиркорларнинг бундай ишлари Президентимизнинг ҳам эътиборларидан четда қолмади ва янги ташкил этилган "Ургут эркин иқтисодий ҳудуди"нинг филиаллари Самарқанд вилоятининг яна иккита туманида ташкил этилди ва ўша иқтисодий худудда яна янгидан янги ургутлик тадбиркорларнинг корхоналари очилаяпти. Ана шундай ишлар ҳозирги кунда Самарқанд вилоятининг мамлакатимиз ишлаб чиқаришдаги ҳиссасини кўпайишига сабаб бўлди. Яна ўша иқтисодий жиҳатдан ортда қолаётган туманларнинг ривожланишига сабаб бўлди.
Ана шу ерда савол туғилади; хўш, нега ана шу Самарқанд вилоятида қилинган ишларни Фарғона вилоятининг ҳокими қила олмайди?
Ҳаммамиз биламиз Фарғона вилояти ҳам азалдан савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликдан Ургутликлардан олдинда бўлган бўлган бўлса бўлганки, асло ортда бўлмаган. Бу вилоятда ҳам кўплаб тадбиркорлар бор. Хўш, нега ўша Тошлоқ тумани қолоқ экан, ўзини ўзи боқа олмас экан, самарқандликларга ўхшаб вилоятнинг бошқа туманларида турли сабабларга кўра ўз ишлаб чиқаришини йўлга қўя олмаётган ёки кенгайтира олмаётган тадбиркорларни Тошлоқ туманига йўллаб бу туманда уларга ўз фаолиятларини бошлашларига, корхоналарини очишларига кўмак бермайдилар?
Балки менинг хабарим йўқдир Фарғонада ҳам шундай ишлар қилингандир, лекин вилоят хокимига нисбат берилаётган аудиоёзувга кўра Тошлоқ тумани ҳанузгача ўзини ўзи боқа олмаётган экан бу масалада ишлар суст олиб борилган деб хулоса чиқариш мумкин.
Умуман олганда Самарқанд вилоятида қилинган ўша ишни ҳар бир вилоятда қилса бўлади. Бу ишда вилоят ҳокимининг роли жудаям катта.
Р.С. Юртимизда шов-шувларга, одамларнинг нафратига сабаб бўлган ўша аудиоёзув балки ҳақиқий эмамдир, Фарғона вилояти ҳокими у гапларни гапирмагандир, балки Тошлоқ тумани қолоқ туман хам эмасдир, аммо мамлакатимизда ҳали ҳам баъзи тумаларда иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари паст эканини инобатга олсак Самарқанд вилоятида ургутлик тадбиркорлар билан қилинган ишлар барибир бошқа вилоятлар учун ўрнак сифатида қилиниши керак бўлган иш бўлиб қолаверади.
Саломат бўлинглар.
Комментариев нет:
Отправить комментарий