Бугун *Замбаракнинг ўқи* каналида Фарҳод Файзуллаев *Канадада ўтган ҳафта аҳолига марихуана олиб юриш ва чекишга рухсат бўлгани* муносабати билан фарзанди ўқийдиган мактабда Калгари шаҳри полицияси ходимлари томонидан тадбир ўтказилганини ва ўша тадбирда полициячилар томонидан ўқувчиларга марихуанани зарарлари тушунтирилгани, шунингдек ота-оналардан ҳам ўз фарзандларига бу гиёҳванд модда ҳақида ҳеч нарсани бекитмасдан борини айтиб, унинг зарарларини тушунтириш сўралгани ҳақида ёзибди.
https://t.me/zambarakning_oqi/207
Мен Фарҳоднинг ўша постидан тушунишимча Канада аҳолисининг қарийб ярми, ёшларининг эса ярмидан кўпи марихуана нималигини уни татиб кўрган ҳолда билади. Бу мени назаримда ўта ёмон ҳолат.
Мен ўша постда Канадада шу пайтгача марихуана кўп миқдорда бекитикча етиштирилиб тайёрлангани ҳақида ўқиб ҳайрон қолдим. Наҳотки Канададай давлат биргина наркотикларни ноқонуний тарқалишини олдини ололмаган бўлса?! Ишониш қийин.
Канаданинг наркотикларни ноқонуний тарқалишини назорат қила олмаслигини ишониш қийин ҳолат деяпман-у бу муаммо унинг ён қўшниси бўлган АҚШ учун ҳам долзарб муаммо саналади. АҚШда ҳам наркотикларни ноқонуний тарқалишини назорат қилиш қийин ҳол ҳисобланади. Ана шу учун ҳам эсларингда бўлса бундан бир неча йил олдин АҚШ нинг бир қанча штатларида айнан марихуанани қонунлаштириб, аптекаларда сотишга рухсат берилган эди.
Умуман олганда дунёнинг иқтисодий ва сиёсий тарафдан энг етакчи давлати бўлган АҚШ нинг ёки дунёнинг иқтисодий ва сиёсий тарафдан етакчи давлатлардан бири бўлган Канаданинг ўз ҳудудида наркотикларни ноқонуний тарқалишини назорат қила олмаслиги бу мен учун ҳайрон қоларли иш. Наҳотки дунё иқтисодиётини ёки дунёдаги сиёсий вазиятни назорат қила олаётган давлат ўз ҳудудидаги наркотикларни ноқонуний тарқалишини назорат қила олмаса!?
Энди мени бу масалада фикримни сўрасангиз, мен наркотикларни ҳар қандай турига давлат томонидан қандайдир рухсат берилишига қаршиман. Чунки ўзим бир пайтлар кимларнидир айнан марихуана ёки қорадори истеъмол қилиб аянчли аҳволга тушганларини гувоҳи бўлганман.
Айнан наркотиклар истеъмол қиладиган инсонларнинг атрофдагиларига энг хавфли бўладиган ҳолати уларнинг "ломка"си қўзғаб қолишидир. Ана шу пайтда ўша нашавандлар наркотик топиб ломкасини қондирмаса умуман одам қиёфасидан чиқиб ваҳший ҳайвондан баттар аҳволга тушади. Бу эса жамият учун ҳам, ўша нашаванднинг оила аъзолари учун ҳам ниҳоятда хавфли. Ана шу жиҳатини эътиборга олсак наркотикларни эркин савдога чиқарилишига мен мутлақо қаршиман.
Канадаликлар ва АҚШликларни эса ўзлари билишади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий