Хитойда «кир» қор ёғибди.
Хитойнинг шимоли-ғарбий қисми аҳолиси ноодатий ҳодисанинг гувоҳи бўлди — Урумчи шаҳрини кулранг-сариқ рангдаги 20 сантиметрлик қор қоплади, деб ёзади Sputnik.
Тирамису (дунё бўйича машҳур десерт) рангидаги қор (маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар унга шундай ном берди) йўллар ва тўхтатиб қолдирилган автомобилларни қопламоқда. Қор ёғаётган вақтда аэропортда кўриш қийинлашганлиги таъкидланмоқда.
Қор ёғиши билан бирга кечган чанг бўрони «кир» қор ёғишига сабаб бўлган.
Бу ҳақда "Спутник"ка таяниб daryo.uz хабар бераяпти
https://daryo.uz/k/2018/12/07/xitoyda-kir-qor-yogdi/?utm_source=Telegram_Bot
Болаликдаги "қўзиқоринли ёмғир менга, қулупнайлиси менга" деган мульфильмни ҳаммамиз кўрганмиз. Ўша мультфильмни кўриб мен ўшанда "қани эди осмондан қўзиқоринлими ёки олмалими ёмғир бизни устимизга ҳам ёғса яхши бўлар эди" деб ўйлаганман. Ёш бўлганман-да.
Дунёда ёмғир турлари кўп.
Чанг ёмғири, бу кўпроқ чўл зоналарида бўлади.
Кул ёмғири, бу кўпроқ кўмир ёқиладиган заводлари кўп саноат районларида бўлади.
Балиқ, қисқичбақа, қурбақа ёмғирлари ҳам бор. Ишонмаяпсизми? Унда буни кўпроқ довул рўй берадиган соҳилбўйи минтақаларда яшаётган одамлардан сўранг.
Ер шари учун юқорида санаган ёмғирларимни ҳаммаси табий ҳисобланади. Она Ер борки улар бор.
Аммо охирги йилларда Ер шари учун ҳам, унда умргузаронлик қилаётган биз учун ҳам хавфли бир ёмғир тури пайдо бўлди-ки буни ҳозир daryo.uz даги хабарни кўриб эсладим.
Бу кислота ёмғирларидир. Бу ёмғир ҳақида илк бор ўқиганимда мактабнинг 11-синфида ўқир эдим. Ўшанда, гарчи мустақилликка эришганимизга анча йил бўлган бўлса-да китоб бўлмагани туфайли биз Собиқ Иттифоқ даврида чоп этилган "Чет эл иқтисодий географияси" китобини ўқиганмиз. Ўша китоб чоп этилган 1985-86 йилларда ўша ғаддор тузум бизни бошимиз устидан ҳали пахтага, ҳали бошқа қишлоқ хўжалалиги экинларига "Кукуруз"да одам саломатлиги учун ўта хавфли кимёвий дориларни сепиб, буни оқибатида даладаги ҳамма нарса заҳарланиб, ҳатто тоза ичимлик суви топилмай халқимиз ёппасига Сариқ касал бўлиб касалхоналарни тўлдириб ётганинида, касалхонада жой топилмаганлари эса ўлиб кетаётган пайтда "Европада далаларга кимёвий дорилар ҳаддан кўп ишлатилиши боис уларда кислотали ёмғир ёғади" бизга "дарс берар" эди. Ҳа, Собиқ Иттифоқ ўзидаги мана шундай ишларни яшириб, ғарб давлатларини айблашга роса уста эди.
Ўша китоб чоп этилганига 30 йилдан ошди. Уни ўқиб кислотали ёмғир нималигини тушунганимга ҳам 20 йилдан ошди.
Ана шу ўтган йилларда Еримиз бўйлаб далаларга ишлатилаётган кимёвий моддаларнинг миқдори эҳҳеее неча баробар ошди. Буни оқибатида эса бошимиз узра ёғаётган кислотали ёмғирни миқдори ҳам ошди. Биз эса бунга ҳозирча парво қилмаяпмиз.
Кексаларни олдида ўтирсак "Ҳозир кўз кўриб қулоқ эшитмаган касаллар кўпайиб кетди. Ёшлигимизда биронтаси йўқ эди" дейишади. Мен эса "бобо, сизни даврингизда кислотали ёмғир ҳам йўқ эди" деб бетгачопарлик қилмай деб ичимда айтаман.
Бундан буёғига мени назаримда далаларга кимёвий моддани камроқ ишлатишни иложи йўқ. Шу учун бу мавзуда индамай қўя қоламан.
Фақат ёмғирда бошяланг камроқ юринг дея оламан. 😊😊😊
Бизга кислотали ёмғир эмас, қулупнайли ва қўзиқоринли ёмғир ёққани яхши, нима дедингиз?! 😊😊😊
Комментариев нет:
Отправить комментарий