Қўйидаги расмни нимага ўхшатаяпсиз?
Ҳа, ҳа. Адашмаяпсиз. Суратдаги телеминора.
Мен Ўзбекистонда махсус ва биноларга эга ҳолда махсус қурилган иккита телеминорани биламан. Бири Тошкентдаги ўша ҳаммамизга маълум ва машҳур телеминора бўлса, иккинчиси Ургутдаги телеминора.
Қолган телеминораларни аксарияти фақат темир-терсакдан иборат миноралардир.
Сиз қўйидаги суратда кўраётган телеминора Ургутдаги телеминорадир.
Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида мамлакатимизга хусусий телевидения кириб келди. Самарқандда илк бор СТВ телеканали очилди. 1990- йил, август ойида, ҳали СССР таркибида юрган пайтимиздаёқ Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлари Самарқанд вилоят телевидениясини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилади. Тайёргарликлар ниҳоясига етиб илк кўрсатув 1991 йил 21 март, Наврўз байрами куни эфирга узатилади. Узлуксиз эфир эса 1991 йил, 15 майдан бошлаб эфирга узатила [бошланади](http://stv.uz/histstv.html)
Орадан бироз ўтиб Ургутда ҳам туман бўйича кўрсатадиган Ургут телеканали иш бошлади. Телеканал ишлар экан ана шу суратдаги ихчам телеминора қурилди ва ишга тушди.
Ҳозир интернетдан қидириб Ургут телеканали нечанчи йил ташкил этилгани, нечанчи йил ёпилгани ҳақида умуман маълумот топа олмадим. Аммо, яхши эслайман 1994-95 йилларда Ургут телеканали ишлар эди. Уни ёпилиб кетишига нима сабаб бўлганидан ҳам хабарим йўқ. Бугунги кунда телеминора ишламай ташландиқ ҳолда ўша йиллардан ёдгорлик сифатида турибди.
Телеминоранинг баландлигини чамалаб кўрдим: 30-40 метрлар атрофида чиқади.
Айтгунча бу йил мамлакатимиздаги илк нодавлат телевидения сифатида очилган СТВ телеканали ҳам шаҳвоний саҳнаси бўлган мультфильмни эфирга адашиб қўйиб юборилиши ортидан [ёпилди](https://zamin.uz/madaniyat/39849-behae-sahnalarni-efirga-uzatgan-stv-telekanali-epildi-sevimli-jiddiy-ogohlantirildi.html)
Комментариев нет:
Отправить комментарий