вторник, 4 декабря 2018 г.

Журналистларни ким аҳмоқ қилди?


Бундан уч кун аввал Матбуот ва ахборот агентлигидан турли ОАВ ишлайдиган журналистларга "Тошкент-Хўжан-Қўқон-Тошкент" йўналиши бўйича янги автобус йўналиши очилаяпти, келиб сафарда иштирок этиб бу ишни ўзларинг ишлаётган ОАВларида ёритинглар" деб хабар жўнатган. Бугун эрталаб бир гуруҳ турли ОАВда ишлайдиган журналистлар Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги биносига олдида йиғилишган. Бир пайт агентлик бошқарма бошлиқларидан бири келиб "Сизларни ким чақирди? Бу синов рейс, шу учун сизларни олиб бора олмаймиз" деб ҳаммани қувгандай қилиб ҳайдаб юборган.

Бу ҳақда журналистлар орасида бўлган журналист Аслиддин Алимардонов ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзиб қолдирган:
"Уч кун аввал  Матбуот ва ахборот агентлиги(ЎзАПИ)
дан хат келди: "Тошкент – Хўжанд – Қўқон – Тошкент" йўналиши бўйича илк автобус қатнови (синов) йўлга қўйилади. ОАВ вакиллари ёритсин, деган мазмунда. Бугун эрталаб, дарё ва траспорт агентлиги биносида 30 дан ортиқ журналист тўпландик. Ҳамма хурсанд, Тожикистонни айланиб келамиз ))) Бир пайт агентлик бошқарма бошлиғи келдию, бу техник синов эди, сизларни ким чақирди дегандай қилиб, ҳаммага жавоб бериб юборди.
Шундан сўнг тв, сайт, матбуот журналистлари сўкина-сўкина ортга қайтиб кетди".

Аммо, ҳатто қувиб юборишса ҳам кетмаганлар бор экан шекилли, орадан бироз ўтиб ЎзАнинг сайтида Сайёра Шоева муаллифлигида бу синов рейси ҳақида хабар берилди:
http://uza.uz/oz/society/khal-aro-avtobus-chegara-ududiga-etib-keldi-04-12-2018
Жумладан хабарда С. Шоева автобусда Тожикистон чегарасига яқинлашаётганларини ёзган.

Аслиддин Алимардоновнинг ёзишича агентлик бошқарма бошлиғи журналистларнинг орқага қайтарар экан "бу синов рейси эканлиги учун биринчи рейсда бир автобус йўлни ўрганадиган мутахассислар боришини, автобусда журналистлар учун жой йўқлигини" маълум қилган.

Шу жойини ўқиб хаёлимга "агентлик камида 50-60 кишилик автобусни тўлдириб Олтой ўлкасининг одам қадами етмаган жойларига йўл очиш учун бораётган эканми, автобусни фақат йўлни ўрганадиган мутахасислар билан тўлдирса" деган фикрлар ҳам келди.

Тўғри, автобусдаги ҳамма жойни "йўлни ўрганадиган махсус мутахассислар" банд қилмагандир. Улар орасида қандайдир расмий делегация ҳам бўлган бўлиши ва "йўлни ўрганувчи мутахассислар" автобусни ярмини банд қилган бўлишлари ҳам мумкин. Аммо, нима бўлганда ҳам журналистларга олдин ўзлари таклифнома бериб, кейин автобус "мутахассислар билан тўлишини" рўкач қилиб ОАВ нинг бу сафардан қолдиришлари яхши иш бўлмабди.

Ўша рейсни ташкиллаштираётган Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги қандайдир мутахассислардан кўра ОАВ ни бу сафарга олиб кетганида ўзи учун ҳам, бизнеси учун ҳам яхши бўлишини тушунмабдими, демак у ерда ишлаётганлар ўтирган ўрнига муносиб эмас. Қолаверса Тожикистонда автобус бор йўғи 100 км дан сал ошиқроқ юради холос. Шундай экан бу сафарда йўлни ўрганадиган мутахассислардан ОАВ олиб кетиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Аммо, лекин, бироқ... Начора.

Комментариев нет:

Отправить комментарий