Яқиндан бошлаб қишлоғимизда қурилган сунъий майдонли ихчам стадионда футбол ўйнай бошладик.
Охирги марта футбол ўйнаганимни эслаб кўрсам анча бўлган экан. Тирикчилик дегандай вақт бўлмабди. Вақт бўлганда эса футбол ўйнашга жой йўқ эди. Маҳалламиздаги мактаб стадионини мактабга ёндош бўлмай, кўчани бу тарафида жойлашгани туфайли ўша пайтларда бир "ёзувчи" отахон "бозор қураман" деб тортиб олиб ўғилларига ҳовли қилиб берди. Собиқ Иттифоқ даврида колхоз томонидан хўжамкўрсинга бўлса-да қурилган катта ўлчамли стадионимизни ўрнига эса бошқа жой топа олишмагани учун коллеж қуриб юборишди. Шу туфайли анча йил бўлди, биз стадионсиз қолиб кетдик.
Эсимда, ўша стадионимиз мактаб ҳовлисидан ташқарида эди ва биз у ерда ҳоҳлаганимизча футбол ўйнардик. Катталар эса "колхоз стадиони" номи билан номланадиган стадионда, гоҳида эса ана шу стадионда футбол ўйнашарди. Энг муҳими у стадионда биз эркин эдик. Яна у стадион мактаб ҳовлисини ичида бўлмагани учун маҳалла стадиони вазифасини ҳам бажарарди. Куни билан биз болалар футбол ўйнасак, кечки пайт катталар ўйнашарди биз қизиқиб томоша қилардик. Ҳозирги кунда кўпгина маҳаллаларимизда мана шундай оддийгина "иккита устуни ва уларни тепасига қоқилган битта тўсини бор" маҳалла стадионлари етишмаяпти.
Тўғри, ҳозир ҳар қадамда, юртимизни чекка-чекка ҳудудларигача сунъий қопламали майдончалар қурилди. Уларни жудаям қулай ва ихчамлигини айтмайсизми?! Оёғ ости чанг, лой бўлади демайсиз, тошдай ерга йиқилиб жароҳат оламан деган хавф йўқ. Яна буни устига ихчамлиги туфайли катта югуриб чарчашмайсиз. Майдон марказидан йигирма қадам чопса ҳужумга ўтиб кетади, орқага йигирма қадам қўйса ҳимояга қайтиб келади. Бир сўз билан айтганда ҳаммаси ажойиб. Аммо суъний қопламали бу замонавий мини стадионларнинг аксарияти пуллик ва болаларнинг уёқда турсин ҳатто катталарнинг ҳам кўпчилигида у стадионларда доимо пул тўлаб футбол ўйнашга имкониятлари йўқ. Пул топганда бориб ўйнашади, топилмаганда боришмайди.
Ану куни маҳалла марказига чиқсам турли ёшдаги маҳалладошларим йиғилишиб туришган экан. Ўн беш ёшли боладан, буёғи қирқ ёшгача бўлган одамлар. Футболга боришаётган экан. Жамоалар тўлиқ бўлиши учун икки-учта одам етишмаётган экан. Бориб мен қўшилдим, яна битта бола келиб қўшилди. Энди яна бир кишини топишимиз керак. Маҳалла маркази бўлгани учун атрофда болалар кўп эди. Шу пайт орамиздан кимдир "Фалончани чақирайлик, боради у, ўзиям зўр ўйнайди" деб қолди. Ўша болани чақиришди. У келиб ҳаммамиз билан сўрашиб бўлганидан сўнг "Акалар раҳмат, аммо чўнтагимда бир сўм ҳам пулим йўқ , боролмайман" деди. Шунда биз унга, "пул керак эмаслигини, стадион ҳаққини ўн икки кишига эмас, ўн бир кишига бўлиб юборишимизни, шу учун биз билан бораверишини айтдик. Аммо у "Раҳмат акалар, ўзи шундоқ ҳам неча марта мени пулим йўқлигида қўллаб юборгансизлар, аммо энди яна сизларга юк бўлиб бора олмайман" деди. Шунда унга биз билан юраверишини, агар у бормаса ҳам жамоаларни тўлиқ қилиш учун стадион атрофида юрганларнинг биттасини шундоқ ҳам пулсиз қўшиб олиб ўйнатишга мажбур бўлишимизни айтдик. Аммо у барибир кўнмади ва "акалар мени тўғри тушунинглар футбол ўйнаш жони дилим, ҳатто тўрт-беш соатлаб ҳам ўйнайверишим мумкин, аммо ишонинглар шу футбол ўйини деб ота-онам ўзимни харажатларимга деб берган пулларни ҳам футболни вақтига тўлаб юбораяпман, пулим тугаганда эса сизлар қўллаяпсизлар ва бир неча маротабалаб бепул ҳам ўйнаб келаяпман, энди футбол ўйнашни бироз камайтиришим керак, узр бора олмайман" деди-ю олдимиздан нари кетди.
Уни гаплари ҳаммамизни ўйлантириб қўйди. Чунки ҳаммамизда ҳам ҳафтасига 2-3 кун пул тўлаб футбол ўйнаш учун имконият бўлмайди. Шу учун ҳам маҳаллада доимий жамоамиз йўқ. Ким пул топса бориб футбол ўйнайди. Пул тополмаганида эса бормайди. Ҳозир ҳам икки кун олдин биз билан бирга футбол ўйнаган болалардан тўрт-бештаси кўринмаяпти. Балки улар пул топа олишмагани учун келишмагандир.
Энди асосий гапга ўтсам.
Бизнинг мамлакатимизда футбол биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Аммо кўриб, билганларим бўйича айта оламан, бизда болалар футболига эътибор умуман йўқ.
Хўш, болалар футболига эътибор нима билан яхши бўлади? Албатта футбол майдони ва майдончалари билан.
Агар биз ўз футболимизни "болалар футболи", "ўсмирлар футболи", "ёшлар футболи" ва ниҳоят "катталар футболи" деб поғоналарга ажратсак, биринчи навбатда болалар футболига эътибор йўқлигини кўрамиз.
Масалан, вилоятларда, туманлардаги аксарият мактабларни спорт майдончалари умуман хароб бир аҳволда. Ҳатто қанчадир фоиз мактабларда ўша спорт майдончасини ўзи ҳам йўқ. Чунки баъзи ҳудудларда аҳоли кўп ва зич жойлашгани учун эскитдан мактабда спорт майдончаси бўлмаган, ёки ўша аҳоли зичроқ жойлашган ҳудудлардаги катта кўчалар ёқасидаги мактабларни аксариятида мактаб атрофига турли тадбиркор акалар ҳар хил дўконлар қуриб олиб мактаб териториясидан қўшиб олаверганлари туфайли ёки ҳатто мактаб ҳудудини одамлар ўз ҳовлисига қўшиб олган жойлар бор, мактаб ҳовлиси торайиб қолган ва спорт майдончалари ўз-ўзидан қисқариб йўқ бўлиб кетаверган.
Мактаблардаги спорт майдончасида стадиони ҳам борларида ҳам, ўша стадионларнинг аҳволи анча хароб. Ёзда чанг, ёғингарчиликда лой бўлиб, ёққан ёмғир натижасида ҳосил бўлган кўлмаклар ҳатто ёмғир ёғиб ўтиб кетгандан кейин ҳам бир неча кун турадиган даражада бўлиб кетган.
Эсимда 2004-2010 йилларда давлат дастури асосида мактаблар эскилари бузилиб янгитдан қурилди, ёки капитал таъмирланди. Ўша дастурга мувофиқ баъзи мактабларда спорт заллари ҳам қурилди ёки навбати билан қуриб келинмоқда. Аммо, барибир у спорт залларини футболга алоқаси йўқ. Чунки кўп жойларда гувоҳи бўлдим ундай спорт заллар "мактабга бўлаверади" қабилида жудаям кичик қилиб қурилмоқда ва уларнинг аксариятида футбол ўйнашни умуман иложи йўқ.
Шу ерда сиз ўзингиз кўрган жойингиздаги мактабни мисол келтириб "Мана мен яшаётган ҳудуддаги мактабда спорт зал анча катта қурилган ва ичида футбол ўйнаса ҳам бўлади" дейишга шошилманг. Чунки ўша сиз назарда тутаётган жойдаги мактабнинг спорт залида футбол ўйнаш учун шароит бўлсада болалар барибир футбол ўйнай олишмайди.
Чунки ўша спорт зали куни билан икки сменада ўқийдиган болаларни жисмоний тарбия фанидан бўшамайди. Мактабда ўқиш бўлмаганда ёки тушдан кейин кечроқ энди қоровул спорт зали уёқда турсин, ҳатто мактабни ҳовлисига ҳам ҳеч кимни ҳатто у мактаб ўқувчисини бўлса-да қўймайди.
Жойлардаги коллежларда ҳам аҳвол шу. Спорт зали уёқда турсин, ҳатто коллеж ҳовлисида жойлашган стадионларга ҳам кўчадан борган ҳар кимни бориб футбол ўйнашига ёки спортнинг бошқа турлари билан шуғулланишлари учун қўйишмайди. Коллежлардаги спорт иншоотлари фақат ўша ерда таълим оладиганлар учундир. Бегоналар учун эмас.
Энди бошимиздан дўппини олиб қўйиб, яхшилаб бир ўйлаб кўрайлик.
Мактабларни баъзиларида спорт заллари ёки спорт майдончалари бўлмаса, борларида эса жисмоний тарбия дарси ўтилиши муносабати билан спорт майдончалари ва заллари банд бўлса, коллеж ва лицейлар ўзида таълим олаётганлардан бошқаларни ўзининг ҳудудидаги, ўзига тегишли спорт майдончалари ва залларига "бегоналар"ни киритмаса, маҳаллаларда "бой ака"лар томонидан қурилаётган сунъий чимли замонавий ихчам мини стадионлар соати "фалон пул" бўлса болалар футболни қайерда ўйнасин?
Хўш, шундай ҳолатда биз "футбол мамлакати" бўла оламизми?
Неча марталаб қишлоқ кўчаларида болалар футбол ўйнашга жой топа олмай кўчани икки тарафида дарвоза ўрнида иккитадан тош қўйиб копток тепаётганларига кўзим тушади.(ҳатто ҳозир ҳам) Хўш, Жаҳон Чемпионатига чиқишни орзу қилишдан аввал ана ўша болаларга қишлоқ четидан бўлса ҳам иккитагина ёғоч устинни устига битта тўсинни қоқиштириб, уларга футбол ўйнашга жой қилиб бериб, уларни келажакда футбол билан жиддий шуғулланишлари учун тамал тошларини қўйиб берсак, ёки улар футболчи бўлишмаса ҳам соғлом бир миллат вояга етишишига сабабчи бўлсак яхши эмасми!?
Айтишингиз мумкин, "бу жуда катта муаммо эмас-ку, бориб иккита устунни тепасига битта тўсинни маҳаллани футболсеварлари ҳам қоқиштириб, болаларга футбол майдони қилиб берсалар бўлади-ку" деб. Бу гап айтишга осон. Чунки, аҳоли зич жойлашган ҳудудларнинг аксариятида маҳаллаларда болаларга иккита устунга битта тўсинни шундоқ қоқиб футбол майдончаси қилиб бераётган ер майдонининг ўзи қолмаган. Ҳаммаси одамлар томонидан ўй ёки бошқа бинолар қурилиб эгалланиб бўлинган. Қишлоқ четига қилиш керак десангиз, ундай аҳоли зич жойларда қишлоқ тугагандан эса фермер акаларни ерлари бошланади ва ундай ерлардан ҳатто битта кичкина иккита устун ва уларни тепасига қоқилган битта тўсинли дарвозаси бор стадионча учун ер олиш учун эҳҳе қанчалик қоғозбозлик қилиб, ҳокимиятдан бошлаб нечталаб идораларнинг эшигида сарғаясиз. Аммо ўшанда ҳам, турли жойлардаги турли маъсул шахсларнинг эътиборсизлиги туфайли ўйлаган режангиз амалга ошмасдан болалар янги спорт майдончасига эга бўлмай, стадионни тушларида кўриб, яна ўша ўзларини жонажон кўчаларида, дарвоза ўрнига иккита тош қўйилган майдончаларида футбол ўйнаб юраверадилар.
Бу муаммони ечими ҳам бор. Бу муаммони ҳал қилиб, мамлакатимизни ҳақиқий маънода "футбол мамлакати" даражасига чиқариш учун футбол ҳақида олдин ҳам бир неча бор турли қарорлар қабул қилган Вазирлар Маҳкамаси янги болалар футболини ривожлантириш ҳақида қарор қабул қилиши ва туман ҳокимларига бир йиллик муҳлат берилиб, ҳар бир маҳаллада оддий, ёзда чанг, қишда лой бўлса ҳам эркин ва пул тўламасдан текинга футбол ўйнайдиган, иккита устуни ва тепасида тўсини қоқилган жўн ва оддий битта футбол майдончасига (эътибор беринг, "майдонига" демаяпман, "майдончасига" деяпман) ер ажратиш ва ўша оддий бўлса-да маҳалла учун футбол майдончасини қуриб беришни назорат қилиш вазифалари қўйиши керак. Кейин ўша берилган муҳлат давомида маҳалла учун қурилаётган стадионларни қурилишини, уларга ер ажратилишини назорат қилиб бориши керак. Ҳозир кўп жойларда, маҳаллаларда битта футбол майдончаси қуриш учун "кимлардир" эга бўлиб ўтирган ташландиқ, ёки фойдаланилмаётган ерлар бор. Ана ўша ерларни "эгаси"дан халқ минг зўр бўлмасин, футбол майдончаси қуриш учун ер ололмайди. Агар шу ишга ҳокимиятлар аралашса, ерни ажратиб берса бўлди, футбол майдончасини футболни жондан яхши кўрадиган халқимизни ўзи фарзандлари учун ҳашар йўли билан қилиб олади. Муаммо аҳоли зич жойлашган ҳудудларда стадион учун ер майдони топишдадир. Агар маҳаллий ҳокимиятлар аралашса, бундай ерларни топиш ва у ерларда оддий футбол майдончаларини қуриш жудаям қийин иш эмас.
Яъни соддароқ айтганда "битта маҳаллага - битта футбол майдончаси" шиори билан юқоридаги ишлар қилиниши керак ва мамлакатимиздаги ҳар бир маҳаллага мактаб ва коллежларникидан ёки суъний мини стадионлардан ташқари, болалалар ҳоҳлаган пайтида футбол ўйнай оладиган оддий бир стадион бўлиши керак Ана шунда мактаб ва коллежларнинг футбол майдонларига кира олмайдиган, ҳаммаси пуллик бўлган суъний мини стадионда футбол ўйнашга ҳар доим ҳам пул топа олмайдиган маҳаллани каттадан кичиги ўша футбол майдонида вақтига қараб бемалол тўп тепаверади.
Бу ёзганларимни кўриб, қайерлардадир қишлоқларда, маҳаллаларда ажойиб спорт майдончалари, футбол майдончалари, спорт иншоотларида ўзлари, ёки фарзандлари спорт билан шуғулланиб юрганлар "муаллиф ошириб юборибди-ю, мана биз, ёки бизнинг фарзандларимиз замонавий спорт мажмуаларида, спорт ва футбол майдончаларида шуғулланаяпти-ю" деб, мени муболаға қилишда айбламанглар. Чунки сизни қишлоғингизда футбол ва спорт майдончалари, спорт иншоотлари қурилган ва ҳаммаси етарли бўлса, сал нарироқдаги сизга қўшни бўлган қишлоқда ана шундай футбол ва спорт майдончалари йўқ. Уларнининг болалари сизни маҳаллангизга, ёки қишлоғингизга меҳмон бўлиб келса "Эҳ, қанийди бизда ҳам мана шундай футбол ва спорт майдончалари бўлса" деб ҳавас қилиб кетишмоқда.
Айтишингиз мумкин, "Улар сабр қилишсин, навбати билан уларда ҳам қурилади" деб. Тўғри навбати билан уларга ҳам қурилар, аммо ҳозирча уларга ўша замонавий футбол ва спорт майдончалари қурилганча иккита устун ва уларни устига қоқилган тўсинли дарвозаси бор оддий стадионни қилиб беравериш керак. Ана шунда юртимизда болалар футболи янги босқичга чиқади. Болаларимиз футбол билан кўпроқ ва тинимсиз шуғулланиш имкониятига эга бўлишади. Энг муҳими келажак авлод соғлом фикрлайдиган ва соғлом танли авлод бўлади.
Юқорида мен ҳам футбол ўйнаяпман дедим. Бошқалар қатори мен ҳам нариги маҳалладаги суъний чимли мини стадионда пул тўлаб футбол ўйнаяпман. Аммо ишонинг, замонавий стадионда ўша бир пайтлар маҳалламиздаги иккита устуни ва уларнинг устига қоқилган битта тўсинидан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаган стадионда футбол ўйнаб олган завқни ололмаяпман. Балки пуллик эканлиги учундир. Аммо ишонинг мен ўша оддийгина стадионимизни жудаям соғиндим. Айтгунча у стадионни маҳалламиздаги анча йиллардан бери стадионсиз қолиб кетган болалар ҳам соғинишган. Жудаям соғинишган.
Сўнгги сўз: Қайсидир бир машҳур кишини "Болаларга дунёни беринг" деб бошланувчи машҳур цитатаси бор эди. Мен шу цитатани сўзларини бошқачароқ талқинда "Болаларга майдонни беринг..., футболни донғини шулар чиқазишади" дейман.
Ҳа "Болаларга майдонни беринг....."
Сейчас я совмещаю мою основную работу с беттингом в свободное время. Круто получается, потому что ставки на спорт не отнимают много времени, приносят доход, ну а для фаната спорта как я это вообще отличный досуг. Главное, выбрать хорошего букмекера. Я сейчас ставлю на https://www.ua-football.com/betting, и пока что меня все устраивает. Но уверен, что есть куча надежных и безопасных платформ, чтобы попробовать себя в ставках.
ОтветитьУдалить