Жириновский Ўзбекистонда.
Бугун россиялик таниқли сиёсатчи, РЛДП раҳбари Жириновский Ўзбекистонга, Бухоро шаҳрига ташриф буюрди.
1985 йилда СССР тахтига Горбачёв келиб ўзининг "қайта қуриш"ини бошлаганда кўплаб соҳаларда олдинги раҳбарлар даврига қараганда эркинлик берила бошланди. Шу жумладан СССРни тарк этиб ўзларининг тарихий ватанлари бўлмиш Исроилга қайтиб кетишни хоҳлаб, аммо қаттиқ режим туфайли рухсат ололмай юрган яҳудийларга ҳам эркинлик тегди. Шундан кейин СССРдаги яҳудийлар ёппасига Исроиль ёки АҚШга кўчиб кета бошлайдилар. Аммо Жириновский шамолни қаёққа қараб эсаётгани кўриб ўзининг тарихий ватанига кетмай ўша 80 - йилларнинг охирида РЛДП ни тузади. Ўшандан бери эҳҳе қанча сувлар оқиб кетди. Орадан қарийб 30 - йил ўтди. Жириновский қариб қолганига қарамасдан ҳанузгача шу партияни бошқариб келмоқда. Бу партия ва унинг раҳбарлиги Жириновскийга 30 йилдан бери Исроиль ёки АҚШга кўчиб кетиб у ерда муваффақиятга эриша олмаган айрим миллатдошларидан кўра ҳашаматли ҳаётни тақдим этиб келмоқда.
Унинг партиядаги фаолиятига назар ташласангиз у ҳеч қачон Россия тепасида турган шахсларни кескин танқид қилмайди. Асосан ўзининг "СССРни қайта тиклаш" ҳақидаги алжирашлари билан машҳур. Унинг ўзи ҳам ўша ўтган асрнинг 90-йилларидаёқ ҳеч қачон Россия сиёсий саҳнасида юқорироқ кўтарила олмамслигини билар эди. Зеро бу унга керак ҳам эмас. Бир пайтлар дунёдаги иккита қутбнинг бири бўлган ва бугунги кунда ҳам гарчи ғарбга иқтисодий ва сиёсий рақобатда муносиб қаршилик кўрсата олмаётган бўлса-да дунё сиёсий саҳнасида ўз ўрнига эга бўлган Россиядай давлатда 3-4 та партиядан бирининг раҳбари бўлиш ва шуни ортидан ҳашаматли ҳаёт кечириш унга етарли бўлаяпти. У олдин ҳам, бундан кейин ҳам бундан ортиғини кутмайди.
Шу билан бирга у доим Россия ташқи сиёсатининг норасмий жарчиси бўлиб келаяпти. Масалан, Россия раҳбарларидан бири "СССРни тарқалиши хатолик бўлган эди" деб қайердадир гапириб қолса, эртаси куни Жириновский "Россия СССР тарқалиши ортидан бой берган ҳудудларини қайтариб олиши керак" деб баёнот бераверган. Ана шундай йўл билан у доим Россия раҳбарларининг эътиборида турган.
Умуман олганда Жириновский деганда бошқаларни билмадим-у шахсан мен сиёсат баҳона ҳашаматли ҳаёт кечириб юрган бир туллакни тушунаман.
Комментариев нет:
Отправить комментарий