среда, 28 ноября 2018 г.

Метан газ заправкаларида нима муаммо бо?

Охирги пайтларда метан заправкаларда нархлар кескин ошди, Молия вазирлиги пўписа қилганидан кейин бироз тушди.
https://www.mf.uz/news/3226.html
Умуман олганда метан заправкаларда нима муаммо бор? 
Сентябрь ойининг ўрталарида соат кечки 23.30 ларда қўшни Тойлоқ туманидаги метан заправкага бордим. Ургутда метан заправка йўқ, ургутликлар доим ўша ёққа боришади. Борсам заправка ёпиқ. Оператордан нега заправкани ёпиб қўйганларини сўрасам у, "Ака,  бизга газ беришда лимит белгилаган. Агар мен ҳозир сутка давомида тўхтовсиз ишлайверсам ўзимга берилган лимитни 20 кунга етмасдан сотиб тугатаман. Кейин ойни охиригача, ё заправкани ёпиб қўйишим керак ёки икки баробар қимматига газ олиб уни зарарига сотишим керак. Шу учун кечки соат 23.00 дан эрталабки 5.00гача заправкани ёпишга мажбур бўлаяпмиз" деди.
Ўшанда бир куб газни нархи 1600 сўм эди.
Орадан бироз ўтиб нархни 1900 сўмга чиқаришди. 16 ноябрь кунидан бошлаб нархни бирданига 2200 сўмга чиқаришди. Молия вазирлигининг пўписасидан кейин ану куни борсам нарх 1850 сўм. Нархни туширишибди. Аммо...

Аммо, ёз ўтди, куз ўтаяпти ҳеч навбат бўлмаган метан заправкада охирги  пайтларда яхшигина навбат бўлаяпти. Охирги борганимда роса 40 минутда газ қуйиб чиқдим. Олдинлари борганимда заправкадаги ҳамма колонкалар доим биравакийига очиқ бўлар эди. Энди эътибор бериб қарасам 6 та колонкани иккитаси очиқ, қолгани навбатини кутаяпти. Буни ҳисобидан эса навбат катталашиб бораяпти. Буни сабаби билан қизиққанимда гап яна ўша лимитга бориб тақалаяпти.

Хўш, бундай ҳолда нима қилса сих ҳам, кабоб ҳам кўнмайди? Фақатгина газни камроқ бериб аҳволни ўнгласа бўлади.
Шу учун метан заправкаларда энди берилаётган ойлик лимитдан шошилмай фойдаланиш ва уни ойни охиригача бемалол етказиш учун сунъий навбат юзага келтирилаяпти ва операторлар газ қуйиш колонкаларини навбати билан ишлатишаяпти. Буёқда эса одамлар метан заправкаларда соатлаб қимматли вақтларини йўқотмоқда.

Мени бир нарса ҳайрон қолдираяпти. Метан заправкаларга лимит белгилаш кимга ва нимага керак?
Нефтимиз кам ва уни катта қисмини четдан олаётган бўлсак. Шундай экан метан заправкаларда белгиланган ойлик лимитни бекор қилиб уларга хоҳлаганларича газ сотишларига имконият берсак яхши эмасми?
Қолаверса бензин, соляркада юрган машиналар қанча камайса экологиямиз учун яхши эмасми? Қолаверса бензин ва соляркани қанча кам ишлатсак уни импортига сарфланаётган валюта ҳам тежалмайдими?

Ўтган 2017 йилнинг 14 июнь куни Халқаро Пресс-клубда “Ўзбекнефтгаз: янги даврга янги стратегия билан” мавзусидаги навбатдаги сессия бўлиб ўтган ва сессия давомида Ўзбекистондаги нефть ва газ соҳасидаги мавжуд вазият ҳамда соҳанинг истиқболлари, шунингдек янги лойиҳалар муҳокама қилинган эди.
https://kun.uz/news/2017/06/15/viloatlarda-ekilgi-etismovciligi-olatiga-nima-sabab-bulmokda
Ўшанда сессияда қатнашган "Ўзнефтмаҳсулот" компаниясининг бошқарув раиси Музаффар Файзиев жумладан шундай деган эди:
"Ҳозирда барча вилоят ва туман ҳокимликларида график жорий қилинган. Эндиликда нефть импортини камайтириш ва ўзимизда ишлаб чиқарилаётган хом-ашёдан экологик ёқилғига ўтиш сиёсати амалга оширилади. Айни дамда вилоятларда 90 фоиз автотранспорт воситалари газга ўтган. Шунингдек, ҳозирда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ҳам газ ўрнатишга мосланган.

Шунингдек, яқин келажакда аҳолининг ёқилғидан газга ўтишини таъминлаш учун газ нархини 5 йил ичида  оширмаслик бўйича янги дастур лойиҳаси ўрганилмоқда. Бу эса ўз навбатида ёқилғи шохобчаларидаги тирбандлик, бензиннинг кўчаларда "норасмий" сотилишини олдини олади ҳамда ўзимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотдан оқилона фойдаланишга имкон беради".

Жаноб Файзиев "газ нархини 5 йил оширмаслик бўйича лойиҳа ўрганилаяпти" деб гапирган пайтида метан заправкаларда метан газнинг бир куби 1300-1600 сўм эди. Орадан бир йил ўтиб бугун нархлар 1850-2100 сўмгача бўлаяпти. Энди нархлар фоиз ҳисобида қанча ошганини ўзингиз ҳисоблаб олаверинг.

Хўш, бу ишларга кимдир изоҳ берадими, ё ҳар доимгидай ёпиқлик ёпиқлигича тураверадими?

Комментариев нет:

Отправить комментарий