Эсимда, Барселона мураббийлигидан кетганидан кейин Гвардиола ҳақида мухлислар, нафақат мухлислар, балки бутун футбол афкор оммаси "у энди қайси жамоани бошқараркин?" деган тахминлар урчиб кетди. Унга кўплаб жамоалардан таклифлар тушарди. Улар орасида АПЛнинг ҳам бир неча жамоаси бор эди. Улар орасида Мачестер сити рахбарияти ҳам Пепни ўзига оғдириш учун кўп ҳаракат қилишди. Гвардиоланинг ўзи эса бироз дам олмоқчи бўлганини айтди бўлди, бошқа хеч нарса демади ва таътилга чиқиб кетди. Бироздан кейин эса унинг Мюнхеннинг Бавария жамоаси билан шартнома тузгани ҳақида хабар тарқалди. Ана шундан кейин футбол оламида унинг ана шу қарорини қизғин муҳокама қилиш бошланиб кетди ва аксарият мухлислар уни қўрқоқликда айбладилар. Уларнинг фикрича Пеп АПЛ жамоаларидан тушган таклифни рад этиб, бекорга Бавария билан шартнома имзоламаган. У АПЛдаги рақобатдан қўрққан. Яна, ўша Пепни айблаган мухлисларнинг "доно" фикрларига кўра "Гвардиола Испанияда хам, Германияда ҳам асосан қисқа пас билан ўйналадиган тактика қўллади ва ўша тактикаси тўп учун кураш асосан ҳавода кечадиган АПЛда Пеп ўзининг тики-такаси билан ҳеч нарса қила олмайди" дейишди.
Ўшанда ижтимоий тармоқларда ҳам, кўча-куйда ҳам Гвардиола қўрқоқдан олиб қўрқоққа солинди. Ўша пайтда уларга жавоб бериб бўлмас эди. Жавоб бериш учун вақт ва қачонлардир Пепнинг АПЛ жамоаларидан бирига ўтиб натижа кўрсатишини кутиш керак эди. Уч мавсум Бавария мураббийи бўлган Пеп у ерда умумий ҳисобда еттита соврин ютди ва ниҳоят уни бир пайтлар қўрқоқликда айблаган мухлисларга муносиб жавоб бериш учун охирги йилларда ҳар йили чемпионлик учун кураш одтб борадиган жамоалардан бири бўлмиш Манчестер Сити билан шартнома имзолади.
Ўтган 2016-2017 йилдаги натижа кўпчиликнинг назарида ўша Пепни "АПЛда ҳеч нарса қила олмайди, у ҳаводан ўйналадиган лигада ҳеч нарса юта олмайди" деб "башорат" қилган мухлисларнинг Пеп ҳақидаги фикрлари тўғри туюлгандай таасурот қолдирди. Жамоа ЕЧЛга илиниб қолишдан бошқа хеч иш қила олмади. Чемпионлик улоғини эса Конте бошчилигидаги Челси илиб кетди. Албатта бунда Пепнинг ўзига умуман нотаниш бўлган лигада илк марта ўйнаётганини ҳам инобатга олиш лозим.
Ҳозирги натижаларини кўриб айтамизки Пеп ўтган йил ўз кучини АПЛни ўрганишга сарфлаган экан. Бу йилги мавсумда у Манчестер Сити билан чемпионлик йўлида дадил кетмоқда. Буни устига у АПЛдай кучли лигада энг кўп ғалаба бўйича 18 та кетма-кет ғалабаси билан мутлақ рекордчи бўлди. Яна қаторасига 4 марта ойнинг энг яхши мураббийи бўлиб бу масалада ҳам мутлақ рекордчи бўлди. Яна бир натижа бўйича ҳам у танҳо; у энг кўп ғалабалар серияси бўйича Ла лига, Бундеслига ва АПЛда рекордчи ҳисобланади.
Умуман олганда Гвардиола бу йилги мавсумда ўзининг "испанча" ва "барселонача" услуби билан тўп асосан ҳавода ўйналадиган АПЛни ағдар-тўнтар қилиб ташлади. Энг муҳими у ўз қўл остидаги ўйинчиларга ҳам бу услубни ўргата олди.
Мумкин у бу йилги натижаларини кейинги йилда такрорлай олмас. Балки АПЛда кейинги мавсум чемпион бўла ҳам олмас. Аммо у бор йўғи бир ярим мавсумда ўзига АПЛда ҳайкал қўя олди. Шу билан бирга жаҳоннинг энг зўр мураббийи эканини ҳам исботлаб бўлди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий