вторник, 5 декабря 2017 г.

Мулзамлик. Митти ҳикоя

- Буни қара-я, муштдай бўлиб шунақа гапларга ақли етганини буни. Ким ўйлайди дейсан иккинчи синфда ўқийдиган болани бунақа гапларни гапиришини. Ўзи ота-онасини чақиришим керак эди, бу зумрашани, аммо аядим, - ўқитувчи опа уни тепасида туриб олиб ўзини кўргани келган ва охирги партада ўтирган дугонасига қараб  тинимсиз гапирарди. 

Ўқитувчи опанинг оғир гапларини эшитар экан у бошини кўтара олмас, "қани эди бу гапларни эшитгунча ер ёрилиб ерга кириб кетсам эди" деб ўйлаётган ва синфдошларининг олдида ниҳоятда мулзам бўлаётган эди. Ҳаммасига иккита синфдоши айбдор. Ану куни улар инглиз тилидан дарс берадиган ўқитувчи опани роса берилиб "муҳокама" қилишаётган экан. У ҳам бехосдан бир оғиз гап гапириб юборди. Ўша гаплар эртаси куни уни эсидан чиқиб кетган эди. Аммо кеча ўша "мухокама"да қатнашган синфдошларидан бири билан жанжаллашиб қолди ва уни дўппослади. Калтак еган синфдоши эса ўша кунги "мухокама"да ўзлари гапирган гапларни ҳам унга нисбат бериб бугун ўқитувчи опага чақиб берибди. Мана энди у хайрлашув кунида бутун синф олдида мулзам бўлиб ўтирибди. 

Ўшандан кейин у мактабни битириб кетгунича ўша ўқитувчи опанинг кўзига қарай олмади. Унга  дуч келиб қолмаслик учун уни кўргандан ўзини олиб қочаверди. Дарсда эса ерга қараб жавоб берарди.
Орадан йиллар ўтди. Бугун ўша ўқитувчи опа уни ўғлини ўқитаяпти. Хозир ҳам турли юмушлар билан мактабга борса ҳам ҳанузгача ўша ўқитувчи опанинг кўзига қарай олмайди.
Чақимчилик қилган синфдошини эса кечирмади ва ҳанузгача чақимчиларни ва чақимчиликни жудаям ёмон кўради...

Комментариев нет:

Отправить комментарий