#Танишимнинг_ҳикояси" туркумидан.
Қўйидаги ҳикояни олдимдаги дардман бир одамдан эшитар эканман унга раҳмим келишини ҳам, келмаслигини ҳам билмас эдим. Ҳикоя анча узун бўлсада балки бошқаларга ибрат бўлар деган ниятда ёзиб бу ерга қўйяпман. Бу ерда қўяётганимни яна бир сабаби қўйидаги ҳикояга ўхшаган ҳолат ҳозир юртимизни ҳамма жойларида авж олганини, ёлғиз қолган отани уйлантиришда фарзандлар ҳикоядагидай туға олмайдиган аёл қидираётганлари ёки ота яна уйланиб фарзанд кўрганда ҳатто унга зуғум кўрсатиб уни ўзи қурган уйдан қувиб юборган фарзандларни ҳам кўраяпмиз, эшитаяпмиз. Бу ишлар Яратганга ҳам, отага осийлик бўлишини, оғир гуноҳ бўлишини ҳаммамиз тушуниб етайлик. Чунки отамиз бўлмаганда биз ҳам бўлмасдик. Кейин туғиладиган гўдакларни ҳам ризқини биз эмас, балки Раззоқ сифати билан Яратган беради. Шундай экан оталарга бундай зулм қилишдан сақланайлик. Уларни бошимизда кўтариб юрайлик.
Яратган барчаларимизни Ўзини Ҳақ йўлидан адаштирмасин. Ота-оналаримизга меҳрибон фарзандлардан қилсин!
"Оилада уч ўғил, уч қиз эдик. Мен оилада энг катта фарзанд эдим. Улғайиб, вояга етиб сингилларимни узатдик. Ўғиллар ҳам навбати билан уйландик. Уй-жойни отам бир пайтлар икки қаватли, каттагина, хоналарини кўп қилиб қурган эдилар. Мен билан ўртанча укам уйланиб шу ерда яшайвердик. Кенжа укамни уйлантирганимиздан кейин у бироз биз билан бирга яшади-да сўнгра ота-онамизни рухсатлари билан вилоят марказидаги ҳовлимизга кўчиб кетишди. Биз ўртанча укам иккаламиз ота ҳовлимизда яшай бошладик. Бу орада фарзандларимиз улғая бошлади ва энди иккита ака-укаларга битта ҳовли минг катта бўлмасин торлик қилишини тушуниб етдик ва оилавий маслаҳатдан кейин укам шундоқ ҳовлимизни ёнидаги ерга алоҳида ҳовли қилиб чиқадиган ва мен ота ҳовлида қоладиган бўлдим.
Укам қурилишни баҳорда бошлаб кузгача алоҳида бўлиб чиқиб кетди.
Бу орада онам бетоб бўлиб қолдилар ва олиб бориб текширтирсак онамга даҳшатли касаллик-саратон ташхисини қўйишди. Шундан сўнг онам доим тиббий муолажада бўлдилар ва биз фарзандларни куйдириб, айни фарзандлар ва набираларни роҳатини кўрадиган ёшда вафот этдилар.
Вафот этишиларидан олдин биз фарзандларни тўплаб анча насиҳатлар қилдилар. Насиҳатларини аксарияти "Ўзларингни эҳтиёт қилинглар", "болаларингга яхши қаранглар", қабилида бўлди. Сўзларини охирида эса "Оталарингни авайлаб эҳтиётланглар, парваришини қилинглар, мендан кейин узоқ куттирмасдан уйлантириб қўйинглар, чунки келин ҳам, узатилиб кетган қиз ҳам кексайганда отага умр йўлдошдай қарай олмайди. "Ота рози, Худо рози" деган гап бор. Шундай экан оталарингни оғритиб Худониям қаҳрини келтирманглар" дедилару жон бердилар. Биз фарзандлар бўзлаб қолавердик.
Онамнинг маъракалари тугаб орадан икки-уч ой ўтиб отамни уйлантириш учун боши очиқ аёлларни сўраб суриштира бошладик. Аммо биз ҳоҳлагандай аёл ҳа деганда учрайвермади. Биз отамизга ё ёши каттароқ ёки туғмас аёл қидираётгандик. Чунки биз фарзандлар отамизни ёш, туғадиган аёлга уйланиб яна фарзанд кўришини умуман ҳоҳламасдик. Сабаби агар қиз фарзандлар кўрса улар улғайгунча отам қариб мункиллаб қоладилар ва уларни узатиш ташвиши бизни бошимизга тушади. Агар ўғил фарзанд кўрсалар улар улғайганда мен ҳозир эгалик қилаётган ота ҳовлимни уларга бўшатиб бериб ўзим янги ҳовли қилиб чиқишим керак. Мен эса буни умуман ҳоҳламасдим.
Роса қидирганимиздан кейин аниқ бўлдики ундай туғмайдиган ёки кексароқ боши очиқ аёллар бу музофотларда умуман йўқ экан. Охири отамни дўстларидан бири хотинининг узоқ қариндошлари орасидан бир аёлни топди, аммо у ёши ўттизлар атрофидаги соғлом ва ёш эди. Турмушга чиқиб эри нашавандлиги туфайли фарзанд кўрмасдан тезда ажрашиб кетган ва ўшандан бери турмушга чиқмай, аниқроғи турмушга чиқолмай юрган экан. Айтишларича ёшроқ ёлғиз эркак чиқмаган, қарироқларига эса у турмушга чиқишни ҳоҳламаган ва шу сабабли уйда ўтириб қолиб кетаверган. Отамни у аёлга уйланмоқчи бўлганини, аёлнинг ҳам рози бўлганини эшитиб биз фарзандлар йиғилиб ўзимизча отамизга насиҳат қилдик. Ундан шошилмай туришини ва ёши кексароқ ёки туға олмайдиган аёл албатта топилишини айтдик. Аммо отамни қарори қатъий эди.
Биз ҳарчанд уринмайлик уни ўша аёлга уйланишдан қайтара олмадик. Отам ҳаммамизга эшиттириб ўз қарорини эълон қилди. Иккита укамгаку унча билинмас, аммо отамни бу қарорини эшитиб мени ичимдан қиринди ўтарди. Чунки отам фарзандлик бўлса энг оғир маъсулият менга тушарди-да.
Мен гумроҳ ўшанда Аллоҳ ҳар бир бандасини ўзини ризқи билан яратишини, бир банда иккинчи бандага минг уринмасин ризқ бера олмаслигини ўйламабман ҳам. Бўлмаса отам ҳам шу пайтгача "болаларимга оғирлигим тушмасин" деб доим ўзи пул топарди. Мен ҳам савдо ишлари билан шуғулланардим ва ҳоҳласам алоҳида уй қилиб чиқиб кетишим ҳам мумкин эди. Аммо ўша даврда мени ақлимни ҳам, нафсимни ҳам, қалбимни ҳам шайтон эгаллаб олган эди.
Отам ниҳоят ўша аёлга уйланди. Шу ондан бошлаб хотиним ва мени ҳаловатимиз бутунлай юқолди. Менку куни билан уйда бўлмасдим ва ишим билан бироз чалғирдим. Аммо хотинимни ҳаёти таҳлика ва азобда ўтаётган эди. У ҳам, мен ҳам "отамни яна фарзанд кўра олмасин" деб тинимсиз Худога нола қилардик.
Куни билан ишда бўлсамда кечки пайт хотинимни дийдиёларини эшитишга мажбур эдим.
Охири биз кутган нарса содир бўлди. Ўгай онам отамдан ҳомиладор бўлди. Шундан кейин мен ва хотинимни еганимизда ҳаловат қолмади. "Энди нима бўларкин?" деб иккимиз ҳам тинимсиз ўйловда қолдик. Хотиним энди ўгай онамни кўпроқ турткилайдиган бўлди. Аҳвол шу даражага етдики отам "хотиним қаровсиз қолса келиним бирон нарса қилмасин" деб ҳомиладор хотинини олдидан ҳеч қайерга чиқа олмай қолди. Кўча-кўйга чиқа олмай, тўй-маъракаларга бора олмай қолди. Буни асл сабабини билмаган ўртоқлари отамни кўриб қолишганда "Ҳа ёшига уйланиб кўчага ҳам чиқа олмай қолдингми?" деб изза беришар эди. Улар билишмас эди-ки отам "келиним хотинимни бир нима қилиб қўймасин" деган хавотир туфайли доим уйда ўтиришини.
Шу орада икки-уч марта отам билан баҳслашиб ҳам олдик. Отам менга "ўғлим хотинингни бироз йиғиб ол" дедилар. Мен эса ўшанда ўз отамга қарши бориб, умримда гап қайтармаган отамга "ўзингиз ҳам хотинчангизни йиғиб олинг" деб гап қайтариб роса гуноҳга ботдим.
Бу орада ўгай онам вақти соати етиб эгиз фарзандлар кўрди. Бир ўғил ва бир қиз. Отам яна фарзанд кўрганидан ниҳоятда хурсанд эди. Мен ва хотинимни эса чироқ ёқса ичимиз ёришмасди. Укаларим туғилгандан кейин отам ҳатто ҳовлидан бирровга ҳам чиқмайдиган бўлди. Отамни ҳам, бизни ҳам ҳолатимиз жуда асабий эди.
Бу орада хотиним қозон-ўчоғини алоҳида қилиб олди. Отам рўзғорга керакли нарсаларни укамни болаларига буюриб олиб келтирарди. Ўзи эса ўгай онам ва болаларини ёлғиз қолдириб чиқишни ҳоҳламасди.
Энди эсласам ўзимдан ўзим нафратланиб кетаман. Отам ва ўгай онамга шунча зулм ўтказибмиз-у, аммо улар бу ҳақда ҳеч кимга лом-лим дейишмабди.
Иккинчи укам ва унинг хотини рўзғорлари алоҳида бўлса-да уларнинг иккаласи ҳам зимдан биз тараф эди. Шу учун ҳам улар отамга ёрдам беришмас, ҳолидан анча-мунчада хабар олишмас эди.
Хотиним рўзғорни алоҳида қилганидан кейин энди отамни баъзида овқат пишираётганини ёки кийимларини юваётганига кўзим тушиб қоларди, аммо мен гумроҳ гапимизга кирмай "нарушения" қилган отам шу жазоларга лойиқ" деб ўйлардим.
Шу тарзда орадан икки-уч йил ўтди. Укаларимни тили чиқиб оёққа туриб юриб кетишди. Энди отам уларни кўчага олиб чиқадиган, айлантириб келадиган бўлди. Мен ва хотиним эса бу ҳолатни кўриб баттар асабийлашардик. Аммо отамни хурсанд кўриниши ҳам юзаки экан. Мазаси бўлмай ётиб қолди. Охирги тўрт-беш йилдаги доимий асабий ҳаёт отамни юрагини кемириб бўлган экан. Бироз муддат бетоб бўлиб ётган отам тўсатдан вафот этди. У вафот этганда ҳатто мен ёнида ҳам эмасдим. Кейинчалик билсам укаларим ҳам уни ёнида бўлишмаган. Отамни ёнида уни кўришга келган аммам бўлган холос. Отам васиятини ҳам шу аммамга айтибди. Жаноза ва ундан кейинги фотиҳахонликларда ҳеч нарса бўлмагандай "куюниб" ўтиравердим.
Бу орада бир кун аммам ҳаммамизни йиғиб отамни васиятини айтди. "Жиянларим, акамни омонат гапи шу бўлдики катталаринг шу ҳовлида қолади. Аммо ака-укалар биргалашиб онангга ва укаларингга қирдаги боғни бошидан иккитагина бўлса ҳам уй солиб, шароитини тўғирлаб берасизлар. Бунда ҳар биринг ҳолингга қараб ҳисса қўшасан. Кейинчалик ҳам уларни ёлғизлатиб қўймай, ҳолларидан хабар олиб ёрдам бериб турасизлар. Яна, ўша қирдаги боғдан юз туп токни уларга берасизлар. Акамни васиятлари шу" деб аммам гапларини тугатдилар. Отам "ҳолларингга қараб ҳисса қўшасанлар" деганларида мени назарда тутганлар. Чунки укаларимдан кўра мени иқтисодий ҳолатим яхши эканлигини билардилар. Ё аммам шунисини ўзлари қўшаётганмикинлар?
Ўшанда мен гумроҳ ҳатто отамни васиятларида ҳам гумонга бордим.
Укаларим аммамни гапларини индамай эшитишди, аммо хаёлларидан нималар ўтаётгани менга қоронғу эди. Мен эса аммамдан отамни васиятларини эшитар эканман кўнглимда "бу ишларни биттасини ҳам қилмайман" деб ўйлаётгандим.
Отамни вафотларидан кейин ўгай онамга бўлган зуғумларимиз ошкора ва шиддатли бўла бошлади.
Қирдаги боғдан уй қуриб бериш, кейинчалик аҳволларидан хабардор бўлиб ёрдам бериш уёқда турсин бизни ўгай онамизга талабимиз "болаларини олиб келган жойига қайтиб кетиш" эди. Ўгай онамиз ўшанда "Майли уйларинг ҳам, ерларинг ҳам керакмас, ишлаб болаларимни ўзим боқаман ёрдамларинг ҳам керакмас. Фақат болаларим сал улғайиб ўзларини ўнглаб олгунича муҳлат беринглар, кейин ўзим кетаман" деб роса ялиниб ёлворди. Аммо бизнинг кўзимиз кўр, қулоғимиз кар эди.
Охири уни болалари билан уйдан ҳайдаб чиқардик. Аммо у ота ҳовлисига қайтиб бордими ёки бошқа ёқларга кетдими буни билмадик.
"Энди қулоғимиз тинчиди, ташвишлардан қутилдик" деб ўйлагандим ўшанда.
Аммо ташвишларим энди бошланишини, Яратган мени кўп оғир синовларга рўпара қилишини билмаган эканман.
Синовларнинг биринчиси қўлимдаги давлатимни кетиши ва бир фирибгарга чув тушиб буни оқибатида каттагина маблағга қарз бўлиб қолганим билан бошланди. Мен қарз бўлиб қолган одам қарзини қистайвергани туфайли охири ноиложликдан унга ўзим яшаб турган ота ҳовлимни ҳисоблаб олиши ва қарздан ошган маблағни беришини таклиф қилдим. Аммо у кўнмади. Охири уй-жой ва ҳовлимни сотишим ҳақида маҳаллага эълон беришга мажбур бўлдим. Харидор ҳам тезда топилди. Уйни сотиб қарзимни тўлаб ундан ошган озгина маблағга ўша отам укаларингга иккитагина бўлса ҳам уй қуриб бер деган қирдаги боғимизда ўзим ва болаларим учун "иккитагина" уй қуриб кўчиб бордим.
Иккинчи синов бу савдо дўконимдан айрилиб отим "банкрот бўлган" деган қора рўйхатга тушиб ҳаммани ишончини юқотиб ишимдан айрилишим бўлди.
Учинчи синов эса ўзимни ҳам, хотинимни ҳам, болаларимни ҳам бошимиз турли дардлардан аримай қолди.
Шунда онамни "оталарингни уйлантиринглар ,уни оғринтирманглар, "Ота рози, Худо рози" дейишган" деб қилган васиятларини эсладим. Кейин отамни "укаларингга қаранглар, улар билан қонларинг бир" деб қилган васиятларини эсладим. Шунда кўзим мошдай очилди ва қилган ишларимни қанчалик ёвуз бўлганини, гуноҳ бўлганини,ота-онамга ва Яратганга нисбатан осийлик бўлганини тушуниб етдим.
Шундан сўнг зудлик билан ўгай онам ва укаларимни қидиришни бошладим. Аввал ўгай онамни ота ҳовлисига қидириб бордим. Аммо улар мени хушламай кутиб олишди ва ўгай онамни қайерда эканлигини айтишни умуман ҳоҳлашмади. "Астойдил йиғласа сўқир кўздан ҳам ёш чиқади" дейишганидай мен ҳам ўгай онамни яқинларига қилган ишларимдан афсусда эканим, астойдил тавба қилганимни йиғлаб-йиғлаб айтиб бердим. Шунда улар менга ўгай онам яна турмушга чиққанини ва укаларимни ҳам олиб кетганини айтишди ва уни безовта қилмаслигимизни сўрашди. Мен уларга ўгай онамдан кечирим сўраш ва укаларимни ҳолидан хабар олиб туриш учун қидираётганимни айтдим. Охири улар ўгай онамни манзилини беришди.
Ўгай онам қўшни тумандаги фарзанди йўқ бир кишига турмушга чиққан экан. Қидириб борганимда дастлаб мени кўриб қўрқиб кетди. Шунда мен унга астойдил тавба қилганимни ва уларга қилган зулмларимдан ниҳоятда афсусдалигимни айтиб ундан кечирим сўрадим. Ўгай онам "кечирдим" деди, аммо бу гапни чин кўнгилдан айтдими ёки мени юпатиш учун айтдими била олмадим. Синглим билан укам мени танишди, аммо ўртада барибир кўринмас чегара бор эди.
Бўлиб ўтган воқеалардан жудаям афсусда эдим.Аммо бўлар иш бўлиб бўлган эди. Мени кўр кўзларим очилган эди.
Отамга шунча зулм ўтказиб кейинчалик ота то вафот этгунча ўғилга ота хўжайин бўлишини, ўғилнинг мулки отанинг мулки ҳисобланишини билдим, аммо энди кеч эди. Ўгай онам ҳам менга она мақомида бўлишини, укам ва синглим ҳам ўзимни қондош укам ва синглим бўлишларини билдим, аммо энди кеч бўлганди.
Мен ота-онамга ва Яратганга осий бўлдим, бундан жудаям афсусдаман. Ва ҳоҳлардим бошқалар мен қилган хатоларни такрорламасалар, ўз ота-оналарини бошларида кўтарсалар.
Кейинчалик Яратган қалбимни очиб намоз ўқишни ўрганиб, жума маърузаларида динимизда ота-онанинг ҳурматларини жойига қўйиш, уларни парвариш қилиш, эъзозлаш муҳим ишлардан эканини, ҳатто Аллоҳ Таоло Қуръонда неча марталаб "Ота-онангизга яхшилик қилинг" деб таъкидлаб айтганини ёки ҳатто бир оятда "Ота-онангиз сизга хизмат буюрганда уларга озор етказиб "уфф" деманг дейилганини ҳаи билдим. Аммо энди кеч бўлганди. Мен отамга яхшилик қилиш уёқда турсин осийлик қилиб зулм қилиб бўлганман. Энг ёмони мен хатоларимни тўғирлай олмайман. Отамдан ёки онамдан кечирим сўрай олмайман. Энди бор умидим Яратганни раҳматидан, марҳаматидандир.
Ҳоҳлардим мени қилган хатоларимни бошқалар қилмасалар ва ота-оналарини бошга кўтариб юргудай ҳурмат қилсалар".

Комментариев нет:
Отправить комментарий