Туркча лутф
Сизларни билмадим-у, менга турк тили жуда ёқади. Шошилмай сўзлаганда ниҳоятда латифлик билан сўзлайдилар.
Самарқанд вилоятида, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ажойиб иш йўлга қўйилган. Бу ҳам бўлса ушбу вилоятда фаолият олиб кўрсатувчи электрон ва босма ОАВ вакилари, шу вилоятда яшовчи блогерлар навбати билан вилоятнинг турли туманларига пресс-тур уштиради. Бундан икки кун олдин, 26 октябрь куни навбатдаги пресс-тур Тойлоқ туманига бўлди. Мени қойил қолдиргани шу бўлдики, бугун шаҳар бўлиб ҳатто 4 қаватли уйни ҳам кўрмаган Тойлоқда турклар билан ҳамкорликда 12 қаватли уйлардан бир нечтаси қурилмоқда. Ҳозирча учта 12 қаватли уйни тиклаб бўлишди, яна бир нечта тиклашар экан. Пресс-тур иштирокчилари билан ана шу уйларни кўриш учун борганимизда у ерда бир турк йигити билан гаплашиб қолдим. У мени гапимни тушунмаса дарров телефонимдаги луғатдан кўрсатаяпман. Уни гапини эса бемалол тушунаяпман. Турк қардошим билан анча гаплашдик. У Истамбулнинг ўзидан экан. Уларнинг компанияси Ургут ва Тойлоқда қурилаётган 12 қаватли уйларни қураётган экан. Қардошим асосан уйнинг ташқи фасадидаги ишларни бажарар экан. Шароитларни сўрасам яхши деди. У билан суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг хайрлашар чоғимизда мен ўта ғализ қилиб, "Сенга катта раҳмат, танишганимдан хурсандман" ва ҳоказо яна бир нималар дедим. У эса бироз жилмайди ва мени барча ғализ ва дағал сўзларимни босиб кетадиган қилиб битта гап айтди: "Чўк мемнун ўлдим".
Комментариев нет:
Отправить комментарий