суббота, 9 февраля 2019 г.

Мажбурий Тиббий суғурта ҳақида

Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб мажбурий тиббий суғурталаш босқичма-босқич жорий этилади

Кеча, 07.12.2018 санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5590-сонли фармони қабул қилинди.

Президент фармонга кўра,  2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси, 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўладилар.
Бу ҳақда kun.uz хабар бераяпти.
https://kun.uz/83978445

Бизда ҳам мажбурий суғурта жорий қилиниши ҳақидаги гаплар йил бошидан бери айланиб юрган эди. Мана ниҳоят Президент фармони билан тасдиқлаб қўйилди.
Мажбурий суғуртани жорий этиш ҳақидаги фармонни ўқир эканман менда баъзи бир мушоҳадалар туғилди.

1. Мажбурий тиббий суғурта орқали тизимга аҳолидан катта маблағ (ахир 35 миллионга қараб бораяпмиз, тангадан йиғилса ҳам миллиардлаб сўм йиғилади) йиғилса кейин тиббиёт соҳасида ишлаётганларга беморларни қўлига қарамайдиган даражада маъош белгиланармикин?

2. Одамлар мажбурий тиббий суғурта пулини тўлаб қўйганидан кейин ҳам шифохоналарда "отангга бор, онангга бор" қабилидаги турли сансоларликларга, турли оворагарчиликларга дуч келишмасмикин? (Одамлар мажбурий суғурта пулини тўлаб қўйганидан кейин табийки шифохоналарда ҳеч кимга пул бергиси келмайди. Шу туфайли тиббиёт ходимлари томонидан сансоларликка дуч келмасмикин?

3. Жорий қилинаётган мажбурий тиббий суғурта қандай тартибда бўлади, ҳали билмайман. Мабодо бу ишга суғурта компаниялари аралаштирилса ҳаммаси бўтқа бўлиб, улар қимматроқ тиббиёт амалиётлари учун пул ажратгилари келмай буни оқибатида одамлар сарсон бўлиб қолмасмикин?

Юқоридаги саволларни бежизга бермаяпман. Ҳаммамизга маълум ҳозир мажбурий автосуғурта бор. Аммо, кўраяпмиз аксарият ҳолларда ЙТҲ рўй берганда ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳатланиб кетишаяпти аммо уларга суғурта пули берилаётгани йўқ. Суғурта компаниясидан бу ҳақда сўрасангиз "мурожат қилганларни ишларини кўриб, ўрганиб чиқаяпмиз, лозим топилганларига суғурта пулини тўлаб бераяпмиз" дейди. ЙТҲ натижасида зарар кўрган ва жароҳатланган ҳайдовчидан "нега суғурта компаниясига мурожат қилмагансиз, ахир сиз суғурта учун пул тўлаяпсизку?! деса "Э, барибир тўлаб бермайди. Ишни ўрганишда удейди, бу дейди ва охирида "компания сизга суғурта бадали тўлашга асос йўқ" деб жавоб қайтаради" дейди.

Бу ҳолатда икки тараф ҳам ҳақ. Мени фикримча эса ўртада ишонч йўқ. Ана шу ишончни йўқлигига ҳайдовчилар айбдор эмас, гарчи ЙТҲ дан кейин суғурта компаниясига мурожат қилмаган бўлса ҳам. Ишончни йўқлигига кўпроқ суғурта компаниялари айбдор. Улар аҳоли ҳайдовчилар ўртасида тарғибот ишларини умуман олиб бормайдилар. Ёки сиз биронта суғурта компаниясининг йўлларда ҳайдовчиларга "мабодо ЙТҲга учрасангиз бизга мурожат қилинг, ишни ўрганиб суғурта бадалини тўлаб берамиз" деб брошюра тарқатганини. Мен кўрмаганман. Чунки ЙТҲга учраган ҳайдовчининг ўзларига мурожат қилмаслигидан улар манфатдор. ЙТҲга учраган ҳайдовчи қанча кам мутожат қилса уларга шунча яхши.

Шундай экан эртага мажбурий тиббий суғурта жорий қилинар экан бунга ўша суғурта компанияларини аралаштирмай тиббиёт соҳасидаги суғуртага жавоб берадиган суғурта компанияси алоҳида ташкил этилиши керак ва одамлар сарсон бўлиб юрмасликлари учун ҳар бир шифохонада уларнинг вакили ўтириши керак.

Албатта бу мени фикрларим. Келажакда мажбурий тиббий суғурта тизими қандай ташкил этилади билмайман. Балки мен бераётган таклифга ўхшаш қилтшар, балки бошқача. Буни энди вақт кўрсатади.
Сиз азизларга тилагим ҳеч қачон дард кўрманг. Доимо соғ-саломат бўлиб юринг. Омон бўлинглар. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий