Эсларингда бўлса Адлия вазирлиги ўтказган "Биз коррупцияга қаршимиз" танловининг блогпостлар йўналиши бўйича ғолиб чиққанимдан сўнг эртаси куни [бир пост ёзган эдим](https://t.me/bugunning_gapi/136).
Ўша постимда
_Бундан қарийб уч йил олдин, аниқроғи 2016 йилнинг май ойида телефоним бир ЙПХ ходимининг "шарофати" билан орган ходимларининг қўлига тушганида ва шундан кейин телефонимни текшириш жараёнида ижтимоий тармоқларда бугун Адлия вазирлиги ўтказган танловга топширган постларимга ўхшаш постлар ёзганим учун "сен ижтимоий тармоқларда нималарни ёзаяпсан, умрингни қамоқда чиритиб юборайми?" деб сўроқ қилишган эди. Ўшанда мени телефонимни экспертизадан ўтказган инсонлар ўз хулосаларида нима деб ёзишган билмайман, аммо ҳаммаси мен учун хайрли якун топди ва мен қиммат телефоним мусодара бўлган ҳолда энг кам иш ҳақининг нечадир баробарида жарима тўлаб қутилдим. Замонани зайлини қаранг-ки бугун ўша пайтда ёзганларимга ўхшаш постлар билан Адлия вазирлиги ўтказаётган танловда ғолиб чиқаяпман.
Ўшанда ўша ёзган постларим онамни дард чекиб азоб тортишига сабаб бўлган бўлса, бугун унинг қувонч билан мени дуо қилишига сабаб бўлаяпти.
Ўшанда ўша ёзган постларим дўст-душманлар олдида бошим эгилишига сабаб бўлган бўлса, бугун ҳамманинг олдида бошимни мағрур кўтариб туришимга сабаб бўлаяпти. "Ҳар замонда бир замон" деб шуни айтишса керакда_ - деган гаплар ҳам бор эди.
Кеча фейсбукда қизиқ бир нарсани кўриб қолдим ва уни [сизларга ҳам илиндим](https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2108660879201738&id=100001735389752)
_Яқинда ичкаридан чиқиб келган киши айтяпти: Бу йил (2018 йил назарда тутилмоқда) ичкарида Рамазон ойи бошқача келди. Шароитлар анча яхшиланди. Қўриқчиларнинг муомаласи яхши тарафга ўзгарди. Энг асосийси кечки дастурларда диний маърифий филмларнинг кўрсатилиши бўлди. Жуда ажойиб. Охирги таржима қилинган диний мавзудаги сериалларни бошқача иштиёқ, умид билан кўрдик.
Бир куни доимгидай исломий фильм сериални кўряпмиз, эътибор берсам ёнимда турган маҳбус ўзидан ўзи бир кулар, бир пешонасини чангаллаб йиғлар эди.
Хайрон қолдим, ақлдан озиб қолдимикан деса, ўхшамайди, аммо қилаётган иши ғалати. Кейин ўзидан сўрашга жазм қилдим:
_- Биродар, сизга нима бўлди, соғлигингиз яхшими?
- Соғлигим, яхши. Нима бўлди дейсизми? Шу сериални кўряпсизми? Мана шу сериални бир неча йил олдин четга чиққанимда кўриб, ёқтириб қолиб, дискини ўзим билан мамлакатимизга олиб келгандим. Биринчиларлан бўлиб шу сериални олиб келган мен бўламан. Кейин нима бўлди денг. Диний материал олиб киришда айбдор деб топилиб ичкарига хукм қилиндим, мана энди шу сериални таржима қилишиб телевизордан беришяпти. Мен эса хали ҳам ичкаридаман!_
Эсларингда бўлса яқинда кун.узда *"Бош прокуратура «террористик оқимга алоқадор» каби сунъий айбловлар аввал қўйилганини тан олди"* сарлавҳаси билан [бир материал берилди](https://kun.uz/38688314)
Ўша материалда Бош прократурада *Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш ишлари бўйича махсус комиссия тузилди ва у фаолиятини бошлаган*.
Ўшанда бу ҳақда каналда ҳам [маълумот берган эдим](https://t.me/bugunning_gapi/396)
Юқорида бир фильмни деб нечадир йилга қамалган ўша шахсга ҳам катта эҳтимол билан сохта айб қўйиб юборишган. Бош прокуратурада ана шундай ишларни қайта кўриб чиқиб озод қилиш комиссия ташкил қилиниши бу таҳсинга сазовор.
Умид қиламиз юқорида ҳикояси келтирилган ака ҳам, бошқа сохта айбловлар билан қамалганлар ҳам тез орада озодликка чиқадилар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDsqn0uS_lzEcmvbw
Комментариев нет:
Отправить комментарий