вторник, 11 декабря 2018 г.

Чияли ҳақида

Глобал хабарларни ўқийвериш медаларинга тегдими? Унда қизиқ хабар ва унга боғлиқ тарихий гапларга ўтамиз.

ЎзАнинг хабар беришича 11 декбарь куни Туркманистонда наркотик моддалар ва контрабанда сигаретлари ошкора ёқиб [юборилибди](http://www.uza.uz/oz/world/turkmanistonda-narkotik-va-kontrabanda-sigaretlari-oshkora-ye-11-12-2018?m=y&ELEMENT_CODE=turkmanistonda-narkotik-va-kontrabanda-sigaretlari-oshkora-ye-11-12-2018&SECTION_CODE=world)

Тадбир Ашхобод яқинидаги Боғобод шаҳарчасида ўтказилди, дейилади Orient нашри хабарида. Мунтазам ўтказилувчи бундай акциялар учун бу ерда махсус печлар қурилган. Тадбирга чет эл дипломатик корпуслари, жамоатчилик бирлашмалари вакиллари, кексалар ва ёшлар таклиф қилинди. Истагига кўра, ҳар бир иштирокчи наркотикни ўз қўли билан оловга улоқтириши мумкин бўлди.
Маълумот учун, Туркманистонда бундай акцияларнинг дастлабкиси 2007 йилнинг февралида бўлган, шундан буён ҳар йил июнь ва декабрда наркотик ва конрабанда сигаретлари ёқилади.​​

Бу хабардаги *контрабанда сигаретлар* деган сўзларни ўқиб яқин тарих эсимга тушиб кетди.
2000 - йиллар эди чамамда. Тошкентга бориб келиб юрган пайтларим эди. Бир сафар Самарқанддаги Чўпонота тепалигидаги бекатдан (Камол АЁҚШнинг рўпараси, "Штаб ЙПХ" масканидан шундоққина ўтгандан) Қашқадарё номеридаги бир Нексия машинасига йўл-йўлакай(по-пути) ўтирдим. Машинани ёши мен тенг бир йигит  бошқариб борар, ёнида эса ўртоғи бор эди. Ҳар иккаласи нималардир мавзуда суҳбатлашиб кетишар эди. Мен ўтирганимдан кейин улар бошқа йўловчи олишмади ёки йўлдан бошқа йўловчи чиқмади.

Ўша пайтларда Жанубий-Шарқий Осиёда юз берган иқтисодий инқирозни таъсири бизга ҳам сезилган, одамлар қўлидан пул қочган пайтлар эди. Ўшанда ўша йигит миниб кетаётган Нексиянинг янгиси автосалонларда 3000-3500 доллар атрофида турар, аммо уни олишга одамларда пул йўқ эди.
Ўшанда Қозоғистоннинг собиқ Жанубий Қозоғистон, ҳозирги кунда Туркистон деб қайта [номланган](https://kun.uz/news/2018/06/19/kozogistonda-angi-viloat-taskil-etildi) вилоятнинг Мақтарал (ўзбекчаси Пахтаорол) туманидан ўтган М39 Алмати - Термиз трассаси  очиқ эди ва биз ўзбекистонликлар ўзимизни кўчамизда юргандай ўтиб-қайтиб юрар эдик.

Ўшанда ўша Мақтаралдан ўтиб борар эканмиз машина бошқариб келаётган бола шеригига "қайтишда шу ерга кириб ўтамиз" деб қолди. Мен ҳайрон бўлдим ва ҳайдовчидан "бу ерда нима қиласизлар?" деб сўрадим.
Ўшанда ўша йигитларнинг тушунтиришларича улар Мақтаралга Қашқадарёдан эски мис ва алюминийларни бекитикча олиб келиб сотиб кетишар экан.
Уларни Қашқадарёнинг қайеридан эканликлари билан қизиқсам Чироқчининг Чияли қишлоғидан эканлар.

Агар эсларингда ўша йилларда бизда бозорларда, дўконларда Korea Tobacco & Ginseng Corporation компаниясининг Pine (Пайн) сигаретлари кўп эди. Ўша йигитларнинг ўшанда айтишларича Тошкент ва Самарқандга Pine сигаретларини асосан Чироқчининг Чиялисидан бўлган болалар ташишган.
"Ака, шу йилнинг ўзида (2000-йил назарда тутилмоқда қишлоғимизга 200 та Нексия келди. Аксарияти қишлоқлардаги эски мис, алюминий, мол тери кабиларни Қозоғистонга олиб бориб сотиб келади. Шунингдек бир қисми Туркманистондан айланма йўллар билан кириб келган Pine сигаретларини Самарқанд, Тошкент шаҳарларига ташиб бериб пул топиб олишган. А Улар орқа ўриндиқларни олиб ташлаб, ўрнига ўша нарсаларни жойлаб ташишади" деди ҳайдовчи йигит.
Ўшанда уни гапларини эшитиб ҳайрон бўлган эдим.
Мен Чиялида ҳам, Чироқчида ҳам бўлмаганман, аммо кимдан сўрасам Чиялини одамларини "*роса устомон, тадбиркор халқ*" деб мақташади.

Орадан бироз ўтиб чегараларни қаттиқроқ назорат қилиш орқали айланма йўллар ёпилди. Шунингдек М39 йўлинининг Мақтарал участкаси ҳам ўзбекистонликлар учун ёпилди.
Тери, мис, алюминий кабиларни ўзимизда қайта ишлаб буюм тайёрлаш ривожланди. Бозорларимиздан Pine сигареталари йўқолди.
Боя Туркманистон ҳақидаги хабарда "*контрабанда сигаретлар*" деб ўқиганимда ўша воқеа ва Тошкент ва Самарқандга Турманистондан *контрабанда сигерет* ташиган *чиялиликлар* эсимга тушиб кетди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий