Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан тақиқланмоқда
Бу ҳақда ЎзА хабар [бермоқда](http://www.uza.uz/oz/society/zbekistonda-tilanchilik-onun-bilan-ta-i-lanmo-da--13-12-2018?m=y&ELEMENT_CODE=zbekistonda-tilanchilik-onun-bilan-ta-i-lanmo-da--13-12-2018&SECTION_CODE=society)
Ҳаммамизга маълум жамиятимизда тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манбаига айланган
Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент шаҳрида охирги бир йил давомида 5 мингдан ортиқ шахс тиланчилик қилиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган ва реабилитация марказига олиб борилган.
Мазкур шахсларнинг 4 мингдан ортиғини хотин-қиз, шу жумладан, 3 мингдан ортиғини ёш болали аёл, 100 нафарга яқинини ногиронлиги бўлган эркак ҳамда 500 нафарга яқинини кекса ёшдагилар ташкил қилган.
Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манбаига айланган. Йўлларда тиланчилик қилишни одат қилиб олганлар нафақат ўз ҳаёти, балки транспорт воситалари ҳаракатланишига ҳам хавф туғдириб келмоқда.
Бундай ҳолатларга барҳам бериш мақсадида тиланчилик қилиш қонун билан тақиқланмоқда.
Олий Мажлис Сенатида муҳокама этилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда бу ўз ифодасини топган.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1883-моддасида тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.
Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 1271-моддаси тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Мазкур қўшимчалар тиланчилик қилганлик учун, шу жумладан тиланчилик қилишда вояга етмаган ёки ногиронлиги бўлган шахслардан фойдаланганлик ёки уларни жалб қилиб ёхуд ўзини ногиронлиги бўлган шахс сифатида кўрсатиб, шунингдек чақалоқлар ва ёш болаларга ҳамда бошқа вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахсларга гиёҳвандлик ёки психотроп, шунингдек кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган бошқа восита ва моддаларни истеъмол қилдирган ҳолда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун амалдаги қонунчиликда жавобгарлик масаласи белгиланмаганлиги учун жорий этилмоқда.
Нима ҳам дердик, энди мамлакатимиздаги тиланчиларга ҳам қийин бўлади. Айниқса.....ларга. Чунки уларни касби шу. Кимни назарда тутганимни тушундингиз деб ўйлайман.
Комментариев нет:
Отправить комментарий