понедельник, 3 декабря 2018 г.

Сеул ва Астана, прописка ҳақида

*Прописка очилса пойтахтда жиноятлар ошадими ёки Астана ва Сеул ҳақида*

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов ўзининг "Facebook" саҳифасида Тошкент пропискаси Ўзбекистон фуқароларининг Конституцияда белгиланган эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини чекламаслигини айтган.

Депутатнинг фикрига кўра, давлат фуқароларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчишига "қонунда белгиланган тартибда чеклашлар киритиши мумкин".

_Қолаверса, урбанизация жараёни жадал кечган ривожланаётган давлатлар тажрибасидан ҳам маълумки, агар давлат яшаш шарт-шароитлари қолган худудларга нисбатан бир оз яхши бўлган йирик шаҳарларда рўйхатдан ўтиш бўйича самарали  қатъий назорат ўрнатмаса, турли хил сабабларга кўра криминоген вазият салбий томонга ўзгаради. Ҳаттоки ўзига хос, «Дунёнинг жиноятчилик авжига чиққан шаҳарлари» рейтинги мавжуд. Ушбу рейтингда биз учун бориб кўриш орзу бўлган Франция пойтахти Париж ҳам бор.
Буни ҳаттоки, Парижда бўлган япон туристлари «Париж синдроми ёки Париж ҳайрати (шоки)», деб аташади_.

Бироқ депутат Тошкент пропискаси туфайли пойтахтда жиноятчилик қай даражага етгани ҳақида ҳеч қандай факт келтирмаган. Депутат ушбу изоҳини ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг "Telegram" каналидаги Тошкент пропискаси ҳақидаги фикрларига билвосита жавоб тариқасида ёзган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг фикрлари, унга муносабат билдирган Хушнудбек Худайбердиевнинг пости https://t.me/xushnudbek/1385
ижтимоий тармоқлардан эълон қилинар экан, буларга ҳозирги кунда мамлакатимиздаги журналистлар орасида энг зўр ёзадигани деб биладиганим Муҳрим Аъзамхўжаев ўз блогида пост ёзиб муносабат билдирди.
https://t.me/muhrim/128

Очиғи жаноб депутатнинг "урбанизация", "дунёнинг жиноятчилик авжига чиққан шаҳарлари" каби термин ва иборалардан иборат гапларини ўқиб ҳайрон қолдим. Депутат шунчалик савиясизми ёки ўша постини буюртмага ёзди-ми билолмадим. Билганим шу-ки "агар прописка очилса ва пойтахтда одам кўпайиб кетса жиноятчилик ошиб кетиши мумкин" деган маънога ишора бераётган депутат қаттиқ адашаяпти.

Умуман олганда яқин тарихда, қисқа муддатларда ўз пойтахтининг аҳолисини 4-5 баравар оширган давлатлар ҳам кўп. Масалан, Жанубий Корея. 1981-82 йилларда бу мамлакат пойтахти Сеул шаҳрида 3 миллион атрофида аҳоли яшаган. 1981-йилда Сеул, 1988-йилда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини ютиб олди. Ўшандан кейин Сеулда жуда катта кўламда қурилиш ишлари бошланиб кетди. Спортчилар ва турли делегацияларнинг истиқомат қилишлари учун кўп сонли кўп қаватли уйлардан иборат "Олимпиада шаҳарчаси" қурилди.
Шунингдек шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам уй-жойлар қурилиши жадаллаштирилди. Ўшанда бу шаҳарчада қурилган янги уйлар хоҳловчиларга олимпиада ўйинлари тугагандан кейин кўчиб кириш шарти билан сотилган. Ўшанда бутун мамлакат бўйлаб эълонлар берилган ва хоҳловчилар мамлакатнинг исталган еридан келиб ўша уй-жойлардан сотиб олишлари мумкин бўлган.
Охир-оқибат натижа шу бўлди-ки Олимпиада ўйинлари тугагандан кейин 1990 йилгача Сеулнинг аҳолиси салкам 3 баробаргача ошиб 8 миллион кишини ташкил этди.
Яна бир мисол: Қозоғистон ўз пойтахтини эски номи Целиноград бўлган, кейин Акмала, ундан кейин Астана номини олган шаҳарга 1998 йилда кўчирган пайтида шаҳар аҳолиси 170 минг атрофида эди. 2007 йилда Назарбоев шаҳарнинг 1 миллионинчи аҳолиси бўлиб туғилган болага махсус сертификат топширди.
19 йилда шаҳар аҳолиси 6 баравар(!) ошди. Хўш, ўшанда Назарбоев ҳам "тинчгина ўтирайлик, янги пойтахтга прописка қилишни ёпиб қўйинглар" деса ҳам бўлар эди. У фуқароларининг эркин ҳаракатланишларини чекламаслик учун бундай қилмади. Хўш, Астананинг аҳолиси 170 мингдан 1 миллионга кўпайиб ёки Сеулнинг аҳолиси 8-10 йилда 3 баравар кўпайиб, 3 миллиондан 8 миллионга чиққанидан кейин уларда жиноятчилик ошиб кетдими? Э, йўқ. Жаноб депутат айнан шу масалада, жиноятчиликни ошишини баҳона қилиб адашди. Уни келтирган важлари умуман нотўғри. Тошкентни аҳолиси 10 миллион бўлса ҳам жиноят аҳоли сон бошига ҳозиргидан кўп бўлмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий