Эсларингда бўлса 2016 йилнинг январь ойида “Китоб олами” марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик домла ўзининг “Меҳмон туйғулар”, “Фалак”, “Зулмат салтанати” китоблари тақдимотида ўзбек футболчилари ҳақида фикр билдириб шундай деган [эди](https://kun.uz/126363):
«Месси, Роналду деган футболчиларнинг майдондаги ҳар бир хатти-ҳаракатини компьютер ҳисоблаб боради. Улар битта ўйинда 15-16 километр югураркан. Тинимсиз меҳнат қилишади. Шунча югурганига яраша, натижаси ҳам яхши бўлади. Бизнинг "думбул футболчиларимиз"нинг энг яхшиси ҳам 5 километрни зўрға югуради. Шунга яраша натижани ҳам кўраверасизлар. Кеча ҳам ютқазишди-ку. Уларнинг барчасининг бўйнига омоч боғлаб, далада қўш ҳайдатиш керак. Сизлар шулар каби танбал бўлиб қолманглар!».
Орадан бироз ўтиб домла Kun.uz сайти ва «Янги китоб» нашриёти учун "Футболчиларни танқид қилишда давом этаман" деб
махсус интервью [берди](https://m.stadion.uz/news/detail/120102)
Ўша интервьюсида домла футболчиларимизни яна танқид қилди.
Ўшанда Т. Малик домланинг ўзбек футболи ва футболчиларимиз ҳақидаги фикрларини ўқиган айримлар "Домла китобини ёзсин. Тушунмаган футболига нима қилади аралашиб?!" дейишди. Аммо улар адашишган эди. Домла илк фаолиятини Ленин учқуни газетасининг спорт бўлимида бошлаган ва бир неча йил болалар спортини газетада ёритган, Бутуниттифоқ бўйлаб ўтказилган болалар футболи мусобақаларида қатнашган, уларни газетада ёритган. Шундан келиб чиқсак футбол мавзуси домла тушунмаган мавзу эмас.
Қўйида домланинг "Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи" китобида бир пайтлар ўзи гувоҳи бўлган Совет спорти ҳақидаги фикрларини келтираман:
_Аслида Совет футболи ғирром пойдевор устига қурилган эди. Советлар профессионал спортни рад этар эдилар. Улар оммавий спорт тарафдори бўлганлар. Советлар тарихининг дастлабки йилларида шундай бўлган. Лекин ХХ-асрнинг иккинчи ярмида мамлакатда "ғирром профессионализм пайдо бўлди. Бу нима дегани? Маълумки профессионал спортда спортчи ҳеч қаерда ишламайди. Фақат спорт билан шуғулланади. Спорт клубларини ҳам давлат таъминламайди, ўзлари пул топадилар. Турли спорт жамоалари кимларнингдир шахсий мулки ҳисобланади.
Коммунистлар ғояси эса шахсий мулкни рад этар эди.
Профессионал спортда спортчи клуб билан шартнома тузади Клуб раҳбари уни хоҳлаган пайтида сотиб юбориши мумкин Советларда ундай эмас эди. Спортчининг бир жамоадан бошқасига ўтиши анча қийин масала эди. Моддий тарафдан манфати ҳам йўқ эди Спортчи ҳаваскор ҳисобланар ва ҳеч қайерда ишламас эди, аммо спортчиларнинг аксарияти ҳужжатларда қора ишчи ҳисобланар эди. "Динамо" спортчилари милиция ходими, "МҲСК" ҳарбийлар, "Спартак" касаба уюшмаси, "Шахтёр" кончилар, "Нефтчи" нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари эдилар.
Шунинг баробарида Совет спорти сиёсийлаштирилган ҳам эди. Халқаро мусобақаларнинг аксарияти спорт беллашуви эмас, балки совет социализими ва ғарб капитализми олишуви деб талқин қилинар эди. Совет хоккейчилари канадаликларни ёки АҚШликларни албатта енгиши шарт эди. Енгишса Совет тузумининг афзаллигини намойиш этган бўлишарди. Мабодо енгилишса ўша спортчилар қаттиқ жазоланишар эди.
Шунингдек Совет спортида допингдан фойдаланиш мавжудлиги ҳақида нафақат ёзиш, ҳатто гапириш мумкин эмас эди. Гиёҳвандликнинг бошланиши ҳисобланмиш бу иллат гўёки Совет спортида йўқ эди. Аммо амалда бор эди. Шунингдек спортчилар ўртасида ҳатто гиёҳвандлик ҳам бор эди.
Спорт билан доимий шуғулланиб профессионалга айланганлар вақти келиб майдондан четга чиқишганда қийнала бошлашарди. Энг биринчи галда шуҳрат пиллапоясидан тушиб эътибордан қолганлари учун руҳий қийналардилар. Кейин эса аввалги даромадлари бўлмай моддий жиҳатдан қийнала бошлардилар. Маълумки жиноий тўдаларга чиниққан йигитлар керак. Спортдаги фаолияти тўхтаб, моддий тарафдан қийналиб қолган йигитлар осонгина ана шу жиноий тўдаларнинг ўлжасига айланиб улар сафига қўшилар эдилар. "*Шайтанатнинг жин кўчалари*" китобида бу ҳақда батафсил ёзганман_.
По-моему, нет заработка проще и быстрее, чем ставки на спорт. Особенно когда у вас есть надежный и безопасный букмекер, а кроме того проверенный ресурс с новостями спорта, прогнозами, например, https://sport.ua/. Я занимаюсь беттингом довольно давно, и это действительно приносит неплохой доход.
ОтветитьУдалить