Буэнос-Айресда ўтган “Катта йигирматалик” саммити 1 декабрда қўшма баёнотнинг қабул қилиниши билан якунланди. Якуний ҳужжат бўйича зиддиятлар охирги лаҳзагача сақланиб қолди, бирор у аниқ мақсадлар қўйилмаган ҳолда қабул қилинди.
“Йигирматалик” давлатлари халқаро савдо тизими ва Жаҳон савдо ташкилоти такомиллаштирилиши зарурлиги ҳақидаги фикрга келишган. Саммит иштирокчиларининг фикрича, амалдаги тизим “олдига қўйилган вазифаларни бажармаяпти”. Етакчилар бу борадаги ислоҳотларни кейинги саммитда муҳокама қилишга келишиб олишган.
Шунингдек атроф-муҳит тозалиги масаласида ҳам томонлар бир тўхтамга кела олишмаган. АҚШ атроф-муҳитни ифлослантирмаслик ҳақида қабул қилинган Париж конвенциясидан чиқишини билдирган. Бошқа мамлакатлар эса қайта тикланадиган энергияга кўпроқ ўтишларини маълум қилишган.
https://kun.uz/74061874
G20 га, номидан маълум жаҳоннинг 20 давлати аъзо.
Булар, Европадан: Буюк Британия, Германия, Италия, Россия, Туркия, Франция, Европа Иттифоқи идораси.
Осиёдан: Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони.
Шимолий Америка: АҚШ, Канада, Мексика.
Жанубий Америкадан: Бразилия, Арентина
Африка қитъасидан: Жанубий Африка Республикаси.
Австралия.
G20 га аъзо давлатларнинг илк йиғилишлари ўтган асрнинг 90-йилларида Осиёда рўй берган иқтисодий инқироз даврида бошланган эди. Ўшанда бу саммитга, аъзо давлатларнинг фақат молия вазирлари ва марказий банк раислари йиғилишган.
2008 йилдан бошлаб анъанавий тарзда давлат раҳбарлари қатнашадиган бўлдилар.
Саммит ҳар йили бўлиб ўтади. Унда G20 га аъзо давлатларидан ташқари мезбон давлат раҳбари таклиф этадиган бошқа бир неча давлат раҳбарлари ҳам иштирок этадилар.
Шунингдек ушбу саммитга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Бутунжаҳон Савдо Ташкилоти, Халқаро валюта фонди каби бир қанча обрўли халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашади.
Саммит доирасида иштирокчи давлатлар дунёдаги сиёсий ва иқтисодий ҳолатларни муҳокама қиладилар. Шунингдек дунёнинг турли нуқталарида рўй бераётган турли воқеа-ҳодисалар юзасидан таклифлар билдирилади, ечимлар таклиф қилинади.
Бу йилги саммит ишида бир оз кутилмаган ҳолатлар рўй бераяпти. Ҳар йили саммит кунларида дунёнинг икки қутбига даъвогарлик қилаётган икки давлат, АҚШ ва Россия раҳбарларининг ўзаро учрашуви бўлар эди. Бу йилги саммит доирасида ана шу учрашувнинг бўлиш ёки бўлмаслиги сўроқ остида бўлиб турибди. Бунга сабаб яқинда, Қора денгизда Украинанинг учта кемаси Керчь бўғози томон ҳаракатланаётганда Россия ҳарбийлари уларни Россия ҳудудига рухсатсиз кирганликда айблаб қўлга олди. Кемалардаги денгизчилар қамаб қўйилди. Россия томонининг бу иши Ғарб давлатлари билан биргаликда АҚШнинг ҳам норозилига сабаб бўлди ва президент Трамп Керчь воқеалари ортидан Путин билан Буэнос-Айресдаги саммитда бўладиган учрашувни бекор қилди.
Ҳозирча ҳар икки тарафдан бу учрашувнинг бўлиб ўтиши ёки ўтмаслиги юзасидан турли баёнотлар, фикрлар берилмоқда.
Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий