понедельник, 10 декабря 2018 г.

Лола Каримова итларга ёрдам қилади.

Лола Каримова-Тиллаева Калифорниядаги ёнғинларда жабрланган итларга ёрдам берувчи ташкилотни қўллаб-қувватлайди

Лола Каримова-Тиллаева Калифорниядаги ёнғинлар оқибатида жабрланган итларга ёрдам берувчи ташкилотни қўллаб-қувватлайди. У бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида [маълум қилди].

«Биз Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида жабрланган тўрт оёқлиларга ёрдам кўрсатиш тариқасида итларни қутқарувчи [wагсандwалкс] ташкилотини қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз», — деб ёзади у.

Маълумот учун, Калифорнияда штат тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғини 8 ноябрь куни бошланган эди. У 26 ноябрь куни [батамом ўчирилди].

Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғинлар оқибатида [85 киши ҳалок бўлган], 14 мингга [яқин уйлар], 508 та тижорат бинолари ва 4 мингдан ортиқ бошқа иншоотлар [вайрон бўлган]. Ёнғинни ўчириш учун мингдан ортиқ ўт ўчирувчилар ва 73 та ўт ўчириш машиналари жалб қилинди. Ёниш майдони 62 минг гектардан зиёдроқни ташкил этди

https://daryo.uz/k/2018/12/10/lola-karimova-tillayeva-kaliforniyadagi-yonginlarda-jabrlangan-itlarga-yordam-beruvchi-tashkilotni-qollab-quvvatlaydi/?utm_source=Telegram_Bot

Бу хабарни ўқиб қўштирноқ ичида қойил деб юбордим.
Бир пайтлар европалик ҳуқуқ идоралари опаси Гулнорани Telia можаросидаги ишига Лолани ҳам тортмоқчи бўлганларида у *опаси билан узоқ йиллардан бери алоқаси йўқлиги* ҳақида Европадаги қайсидир нашрга интервью берган эди.
http://qalampir.uz/news/gulnora-va-lola-karimova-ortasida-17-yildirki-olamushuk-otgan-24033

Ўша интервьюсида Лола хоним "Ўзбекистонда эри иккаласининг ҳеч қандай бизнеси йўқлигини, ўзларининг асосий бизнеслари Швецарияда эканини, Ўзбекистонда фақат "Сен етим эмассан" нодавлат хайрия фондини юритишини, характери опаси билан мутлақо тескарилигини, опасининг ишларига мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлаган эди.
Аммо ўша интервьюда Лола хоним эри Темур Тиллаевнинг мамлакатга импорт товарлар олиб киришга монопол хўжайин бўлган "Абу Сахий" фирмаси ва бозорига узоқ йиллар эгалик қилгани, монополия натижасида "Абу Сахий" орқали хонадони ғазнасига ҳар куни ҳатто миллионлаб доллар (Абу Сахий четдан товар олиб келадиган мижозларига йўлкира нархини кубига ёки килограммига долларда нарх белгилаб қўйган эди) даромад келгани ҳақида ҳеч нарса демаган.

Маълумот ўрнида: Шу йил ёзда Лола ва унинг турмуш ўртоғи "Абу Сахий" фирмаси ва бозорини сотиб юборишди. Қанчага сотишгани ҳақида эса маълумот топа олмадим.
https://kun.uz/ru/news/2018/07/13/sema-karimova-prodala-krupnyj-rynok-v-uzbekistane-kak-zit-dalse?q=%2Fru%2Fnews%2F2018%2F07%2F13%2Fsema-karimova-prodala-krupnyj-rynok-v-uzbekistane-kak-zit-dalse

Бугун эса Ўзбекистондаги мулкларини миллионлаб долларга пуллаб, шунингдек даромадини асосий қисмини "Абу Сахий" фирмаси ва бозори орқасидан топиб *америкалик* бўлиб кетган Канимова-Тиллаева хоним АҚШдаги итларни ҳимоя қиладиган ташкилотга қанчадир миқдорда маблағни хайрия қилиб, (Ҳарҳолда хабардаги "қўллаб-қувватлаш" уларнинг хайрияси  бўлса керак-да. Ахир улар энди бой америкаликлар-ку, ҳарҳолда. хайрияни сал бошқачароқ ифодалашса ҳам ҳамма тушунади) бу ҳақда ҳеч хижолат бўлмасдан Инстаграмдаги саҳифасида хабар бераяпти.
Қойилларим, қўштирноқ ичидаги қойилларим. Браво Лоличка!👍
Ўзбекистонда, оддий халқни чўнтагидан суғириб олиш йўли билан  топган маблағингиз билан Қўшма Штатларда ялло қилиб яшайверинг. Итларни ҳам қутқараверинг. Ахир ҳозир ҳаммаёқда ҳам итлар одамлардан  азизку.

Комментариев нет:

Отправить комментарий