воскресенье, 25 ноября 2018 г.

Ўтмишдан эртаклар

Мана ҳаш-паш дегунча мустақиллик болалари 27 ёшга ҳам кириб қўйишди. Улардан бироз олдин,  1985 йилдан кейин туғилганлар 30 ёшдан ошишди.
Нега шу тобда кимларнидир ёшини ҳисоблаб ўтирибман?  Булар бирида СССР,  бирида эса Совет Иттифоқи деб аталган давлатнинг бошқарув шаклини кўрмаган,  англаб етмаган авлоддир. Булар кўзини очиб мустақил Ўзбекистонни кўрган, ақлини таниб фермер билан ҳокимбуваларни кўрган.
Шу туфайли ана шу авлодга ушбу постимда қайси бир шоир ўз шеърида ёзганидай "Улуғ Советлар мамлакати" ҳақида бироз тушунча бермоқчиман. Мен ақлимни таниб ўша тузумни озгинасини бўлса ҳам кўрганман-да.

Эслайман, ўша пайтларда ҳозирги туманлар "район" деб аталар, вилоят эса "область" эди. Районни бошқарадиганларни "райком", областни бошқарадиганларни "обком" дейишар эди. Обком ўз областида, райком ўз районида қарийб мутлақ ҳокимиятга эга эди. Тўғри, кўпинча уларнинг ўринбосарлари Москвадан жўнатилган кадрлар бўлар эди. Аммо райком ҳам, обком ҳам Марказдан ўзига ўринбосар қилиб юборилган ўша кадрни сал вақтда ўзига мослаб олар ва кейин районни ёки областни бирга бошқаришар эди.

Ўша пайтда таълим тизими Халқ таълими вазирлигига бўйсунса ҳам, амалда райкомларга, ҳатто раисларга ҳам бўйсунар эди. Мактабларга тонналаб макалатура ва металлом топшириш вазифаси юкланар эди. Шунингдек исталган раис ёки бригадир ўзининг участкасидаги мактабдан хоҳлаганича ўқувчиларни ўқитувчисига қўшиб турли дала ишларига олиб чиқа олар эди. Пахта мавсумини гапириб ўтирмай, 5-6 синфдан юқори ўқувчилар буёғи қиш яқинлашиб қор ёғса ҳам ўз ўқитувчилари бошчилигида пахта далаларида юрар эди. Шу жумладан студентлар ҳам.
Мактабларда ҳам, ОТМларда ҳам тарих ўта сохталаштириб, қўрқоқларни қаҳрамон деб, қаҳрамонларни эса қўрқоқ деб ўқитилар эди.

Агар бир ҳудудга каттаконлардан кимдир келадиган бўлса худди Гоголни "Ревизор"идагидай бир ҳафта олдин ҳаммаёқни тозалаш, дарахтларни оқлаш, кўчаларни таъмирлаш ишлари олиб борилар эди.
Қишлоқ хўжалигига кўпинча қишлоқ хўжалигини умуман тушунмайдиган "шонли партия"дан чиққан райком ва обкомлар хўжайинлик қилишар эди. Улар колхоз раисларини ва бригадирларини бир неча гектар бекитикча ер бериб хурсанд қилиб қўйишар, кейин эса ўша бекитикча ерни рўкач қилиб уларни тилларини қисиб нима десалар сўзсиз бажарадиган қилиб қўйишар эди.

Куз келиб пахта очиладиган пайт бўлганда ҳамма ёппасига пахта теримига жалб қилинар эди. Шунга яраша кўчалардаги баннер борми, колхоз идорасидаги алвон латта борми, мактабларнинг коридори-ю, биринчи синфларнинг "Алифбо"си борми ҳаммасида "пахта бизнинг бойлигимиз" ҳақидаги шиорлар, шеърлар ёзилган эди.

Магазинлар тўла маҳсулот бўлар, нархлар анча-мунчага оширилмас эди. Аммо ноёброқ нарсалар подприлавка сотилар ва озгина "ширинкома"сини бермасангиз ўша ноёброқ молни тушингизда кўрар эдингиз. Шунингдек айнан бизга СССРнинг ўзидаги ёки хориждан, асосан социалистик лагерга кирувчи Шарқий Европа мамлакатлари бўлмиш Чехия, Руминия, Венгрия каби мамлакатларда тайёрланган кийим-кечак ёки бошқа маҳсулотлар умуман келмас эди. Улар асосан Россиянинг йирик шаҳарлари, Украина, Белоруссия ва Болтиқбўйи республикаларида сотилар эди. (Эслайман, дадам менга битта тугмаси "кнопочной" бўлган кўйлакни районимиздан ҳам, областимиздан ҳам қидириб топа олмай кейин Россияга борганларида аллақайси шаҳардан олиб келиб берувдилар. Қизиғи ўшандай кўйлаклар ўзимизда тикилмас, асосан Чехиядан, Руминиядан, Венгридан келар эди.)
Шунингдек машина сотиб олиш жуда муаммо эди. Машина олмоқчи бўлганлар пулини тўлаб қўйиб йиллаб кутишар ёки навбатсиз олиш учун одамини топиб "шапка" беришар эди.

Хорижга чиқиш жуда машаққат эди. Фақатгина социалистик лагерга кирувчи мамлакатларга бориш мумкин эди. Ғарб давлатларига боришга оддий одамларга мутлақо рухсат йўқ эди. Фақат давлат иши билан бориш мумкин эди. Ўшанда ҳам хавфсизлик хизматида икки-уч марта суҳбат баҳона сўроқ қилиниб.
Хорижга чиқишдан олдин паспортга "хорижга чиқиш учун рухсатнома" печати уриш шарт эди.

Телевидениенинг асосий каналлари Москваники эди. Ўзбекистон каналида ҳам тенг ярмидан кўпроқ кўрсатувлар, фильмлар, хабарлар рус тилида берилар эди. Йирик шаҳарларда, айниқса Тошкентда рус тили доминируийший, устунроқ эди. Аксар катталарнинг, интелгентларнинг болалари рус мактабларида ўқир, рус тилини билиш эса маданият белгиси ҳисобланар эди.  Айрим ҳолларда кўчада кетаётганингизда кўриниши ўзбекка жудаям ўхшаш бўлган қизга ёки аёлга ўзбекчалаб савол берсангиз "чего?" деб елка қисиб савол назари билан қарарэди. Мабодо сиз "мен русчани билмайман, шу учун илтимос, ўзбекча гапиринг" десангиз сизни нафақат русийзабонлар, балки ўзингизнинг миллатдошларингиз ҳам "миллатчилик қилма" деб  талашар эди.

Албатта, ўша даврни ёзаман деса бутун роман бўлади. Менда эса бу ерда ҳарфлар лимити бор.
"Сизни ёзганларингиз менга таниш" дейсизми? Ҳазиллашманг, у пайтда сиз онангизни қорнида ҳам йўқ эдингиз. "Барибир таниш" дейсизми? Унда кимларнидир қиёфасида ўша пайтда яшагансиз. Бошқа нима ҳам дердим. 😀

Ҳозир биз Ички Ишлар деб номлаган ташкилотимиз ўша пайтда Милиция деб аталар, Ички Ишлар ходими эса Милиционер деб аталар эди. Аммо халқ уларни ўз тилига мослаб "Мелиса" деб кетган эди. Ўша пайтларда агар нимадир сабаб билан сиз мелисага тушиб қолсангиз ичкарида сизни роса дўппослашлари ва кўкарган юзингизни ҳужжатларда "ювиниш пайтида сирпаниб йиқилиб урди" деб ёзиб қўйишлари одатий ҳол эди.

Ўша пайтда таълим тизими Халқ таълими вазирлигига бўйсунса ҳам, амалда райкомларга, ҳатто раисларга ҳам бўйсунар эди. Мактабларга тонналаб макалатура ва металлом топшириш вазифаси юкланар эди. Шунингдек исталган раис ёки бригадир ўзининг участкасидаги мактабдан хоҳлаганича ўқувчиларни ўқитувчисига қўшиб турли дала ишларига олиб чиқа олар эди. Пахта мавсумини гапириб ўтирмай, 5-6 синфдан юқори ўқувчилар буёғи қиш яқинлашиб қор ёғса ҳам ўз ўқитувчилари бошчилигида пахта далаларида юрар эди. Шу жумладан студентлар ҳам.
Мактабларда ҳам, ОТМларда ҳам тарих ўта сохталаштириб, қўрқоқларни қаҳрамон деб, қаҳрамонларни эса қўрқоқ деб ўқитилар эди.

Агар бир ҳудудга каттаконлардан кимдир келадиган бўлса худди Гоголни "Ревизор"идагидай бир ҳафта олдин ҳаммаёқни тозалаш, дарахтларни оқлаш, кўчаларни таъмирлаш ишлари олиб борилар эди.
Қишлоқ хўжалигига кўпинча қишлоқ хўжалигини умуман тушунмайдиган "шонли партия"дан чиққан райком ва обкомлар хўжайинлик қилишар эди. Улар колхоз раисларини ва бригадирларини бир неча гектар бекитикча ер бериб хурсанд қилиб қўйишар, кейин эса ўша бекитикча ерни рўкач қилиб уларни тилларини қисиб нима десалар сўзсиз бажарадиган қилиб қўйишар эди.

Куз келиб пахта очиладиган пайт бўлганда ҳамма ёппасига пахта теримига жалб қилинар эди. Шунга яраша кўчалардаги баннер борми, колхоз идорасидаги алвон латта борми, мактабларнинг коридори-ю, биринчи синфларнинг "Алифбо"си борми ҳаммасида "пахта бизнинг бойлигимиз" ҳақидаги шиорлар, шеърлар ёзилган эди.

Магазинлар тўла маҳсулот бўлар, нархлар анча-мунчага оширилмас эди. Аммо ноёброқ нарсалар подприлавка сотилар ва озгина "ширинкома"сини бермасангиз ўша ноёброқ молни тушингизда кўрар эдингиз. Шунингдек айнан бизга СССРнинг ўзидаги ёки хориждан, асосан социалистик лагерга кирувчи Шарқий Европа мамлакатлари бўлмиш Чехия, Руминия, Венгрия каби мамлакатларда тайёрланган кийим-кечак ёки бошқа маҳсулотлар умуман келмас эди. Улар асосан Россиянинг йирик шаҳарлари, Украина, Белоруссия ва Болтиқбўйи республикаларида сотилар эди. (Эслайман, дадам менга битта тугмаси "кнопочной" бўлган кўйлакни районимиздан ҳам, областимиздан ҳам қидириб топа олмай кейин Россияга борганларида аллақайси шаҳардан олиб келиб берувдилар. Қизиғи ўшандай кўйлаклар ўзимизда тикилмас, асосан Чехиядан, Руминиядан, Венгридан келар эди.)
Шунингдек машина сотиб олиш жуда муаммо эди. Машина олмоқчи бўлганлар пулини тўлаб қўйиб йиллаб кутишар ёки навбатсиз олиш учун одамини топиб "шапка" беришар эди.

Хорижга чиқиш жуда машаққат эди. Фақатгина социалистик лагерга кирувчи мамлакатларга бориш мумкин эди. Ғарб давлатларига боришга оддий одамларга мутлақо рухсат йўқ эди. Фақат давлат иши билан бориш мумкин эди. Ўшанда ҳам хавфсизлик хизматида икки-уч марта суҳбат баҳона сўроқ қилиниб.
Хорижга чиқишдан олдин паспортга "хорижга чиқиш учун рухсатнома" печати уриш шарт эди.

Телевидениенинг асосий каналлари Москваники эди. Ўзбекистон каналида ҳам тенг ярмидан кўпроқ кўрсатувлар, фильмлар, хабарлар рус тилида берилар эди. Йирик шаҳарларда, айниқса Тошкентда рус тили доминируийший, устунроқ эди. Аксар катталарнинг, интелгентларнинг болалари рус мактабларида ўқир, рус тилини билиш эса маданият белгиси ҳисобланар эди.  Айрим ҳолларда кўчада кетаётганингизда кўриниши ўзбекка жудаям ўхшаш бўлган қизга ёки аёлга ўзбекчалаб савол берсангиз "чего?" деб елка қисиб савол назари билан қарарэди. Мабодо сиз "мен русчани билмайман, шу учун илтимос, ўзбекча гапиринг" десангиз сизни нафақат русийзабонлар, балки ўзингизнинг миллатдошларингиз ҳам "миллатчилик қилма" деб  талашар эди.

Албатта, ўша даврни ёзаман деса бутун роман бўлади. Менда эса бу ерда ҳарфлар лимити бор.
"Сизни ёзганларингиз менга таниш" дейсизми? Ҳазиллашманг, у пайтда сиз онангизни қорнида ҳам йўқ эдингиз. "Барибир таниш" дейсизми? Унда кимларнидир қиёфасида ўша пайтда яшагансиз. Бошқа нима ҳам дердим. 😀

Комментариев нет:

Отправить комментарий