- Жонимизни олгудай важоҳати бор эди. Аммо пулни олдида важоҳат ҳам йўқолиб одам мулойимлашиб қолар эканми? - деди бири.
- Нимасини айтасан? Илк кириб келганида мен "Бизни Худо урди, буни чангалидан қутилиш осон бўлмайди" деб ўйлаган эдим. Ўша қўрққаним бугунгача давом этиб келаётган эди. Энди эса ундан қўрқмайман, - деди иккинчиси.
- Ҳаммаларингдан кўра мен бопладим. Унга берган йигирма долларлик пул ясама эди, - деди яна бири.
- Уни буни қўйинглар, бугунги имтиҳондан яхши ўтиб олдик. Домлаларга инсоф берсин ва қолганларидан ҳам осонгина ўтиб олайлик, нима дединглар? - деди яна бири.
Шунда бир четда мунғайибгина ўтирган кўзойнакли бола "Виждонларингни олдидаги имтиҳондан ҳам ўта олаяпсизларми?" деди. Ҳаммалари жим бўлиб қолишди...
Комментариев нет:
Отправить комментарий