понедельник, 8 января 2018 г.

Бизга АЭС керакми?

Ортда қолган 2017 йилнинг декабрь ойида Россиянинг РосАтом давлат корхонасининг раҳбари мамлакатимизга ташриф буюрди. Унинг ташрифи ОАВ ва интернет сайтларда ёритилар экан, кўпчиликда бир савол пайдо бўлди: "Яқин йилларда Ўзбекистонда АЭС қуриладими?
Ҳозирча бу саволга аниқ жавоб йўқ, чунки бу хақда расмий ҳеч бир бир хабар берилмади. Аммо РосАтом раҳбарининг фикрича Ўзбекистонда бемалол кичикроқ хажмда АЭС қурса бўлади ва бунга ҳамма шароит бор. Ана ўшанда Ўзбекистон ўз ўзини бемалол электр энергияси билан таъминлаб,  электр энергиясини импорт қилувчи давлатдан уни экспорт қилувчи давлатга айланади.
Агар келажакда  Ўзбекистонда АЭС қуриладиган бўлса масаланинг энг муҳим томони бу АЭСнинг хавфсизлик даражаси қандай бўлади? 2011 йилда Япониядаги Фукисима АЭСи билан юз берган ҳалокатдан сўнг одамлар ўртасида АЭСларга нисбатан ишлнчсизлик пайдо бўлди, шу жумладан юртдошларимизда ҳам. Аммо бир нарсани таъкидлаб кетишни хоҳлар эдик-ки Фукисима АЭСида содир бўлган ҳалокатдан сўнг Япониядан бошқа биронта давлатда АЭСлар фаолияти тўхтатилгани йўқ. Ҳатто жаҳон бўйлаб қурилиши кетаётган янги АЭСларнинг ҳам қурилиши давом эттирилаяпти.  Япониядаги ҳолатга келсак мамлакат бош вазири Синдзо Абе ўз чиқишларидан бирида Японияда АЭСлар фаолияти қайта тикланишини ва бу учун олдин ҳамма АЭСлар қаттиқ назоратдан ўтказилиб хавфсизлик талабларига жавоб берганлари кечиктирилмасдан қайта ишлатилиши бошланишини айтиб ўтган.

Агар АЭСларнинг жойлашиш тартибига қарайдиган бўлсак энг кўп АЭС Европа қитъасида (Россия билан бирга) жойлашганини кўрамиз. Иккинчи ўринда Шимолий Америка жойлашган. Учинчи ўринда Осиё қитъаси туради. Экспертларнинг фикрича яқин келажакда Осиё қитъаси АЭСлар сони бўйича биринчи ўринга чиқади. Чунки дунёнинг иккинчи иқтисодиёти мақомига кўтарилган Хитойда йилдан йил электр энергиясига бўлган талаб кескин ошиб бораяпти ва ҳукумат янгидан янги АЭСлар қуриш йўли билан бу муаммонинг ечимини хоҳлаяпти. Шунингдек Хиндистон ҳам  ошиб бораётган электр энергия талабини янгидан-янги АЭСлар қуриш йўли билан қондирмоқчи. Шунингдек Веътнам давлати ўзининг илк АЭСини 2019 йилда ишга туширишни мўлжаллаяпти. Осиёнинг бошқа айрим давлатлари ҳам келажакда ўз давлатларида АЭСлар қуриш истиқболларини хомчўт қилмоқдалар.

Тўртинчи ўринда Африка қитъаси жойлашган. Бу қитъада АЭСлар ҳозирча фақатгина ЖАРда бор. Аммо қитъанинг бир неча мамлакатлари яқин келажакда АЭСлар қуриб ўзларидаги электр энергияси етишмовчилиги муаммосини йўқотишни режалаштираяптилар. Бу йўлда Судан илк қадамларни ташлади.  2017 йилнинг 26 декабрь куни РосАтом ва Судан ҳукумати ўртасида Суданда АЭС тиклаш ҳақида шартнома имзоланди.

АЭСларнинг мамлакатлар бўйлаб тақсимланишида АҚШ мутлақ биринчи ўринда бораяпти. Бу давлатда юзга яқин реактои ишламоқда.  Кейинги ўринларда эса Франция 58 та реактор ишлаяпти. Учинчи ўринда эса ҳозирча ишламай турган бўлса-да Япония туради, 43 та реактор.

1. АҚШ.  99 реактор ишлаяпти, 4 қурилаяпти.
2. Франция. 58 реактор ишлаяпти, 4 қурилаяпти.
3. Япония. 43 бор ва уларнинг ҳаммаси ҳозир тўхтатилган.
4. Хитой.  35 реактор ишлаяпти, 22 қурилаяпти.
5.  Россия.  35 реактор ишлаяпти, 7 қурилаяпти.
6.  Жанубий Корея. 25 реактор ишлаяпти, 3 қурилаяпти.
7.  Ҳиндистон. 22 реактор ишлаяпти, 5 қурилаяпти.

РосАтом раҳбарининг юртимизга ташрифидан сўнг аҳоли орасида саволлар пайдо бўла бошлади: "Агар бизда АЭС қуришса уни қайерда қуришади. АЭС реакторларини совутиш учун кўп сув керак, ўша сувни қайердан олишади?"

1 комментарий:

  1. Реакторларни совутиш учун унчалик кўп сувнинг =ожати йўқ.Тузконнинг суви етарли. https://ria.ru/20090426/169135271.html

    ОтветитьУдалить