Уйда эдим давозани кимдир тақиллатди. Очсам ён қўшним.
-Ассалому алайкум. Қўшни яхшимисиз? Кеч бўлганда сизниям безовта қилдим, - у шошилиб гапирарди.
- Ваалайкум ассалом. Кел ука, кир ичкарига. Яхшимисан? Хижолат бўлма, - уни ичкарига таклиф қилдим.
- Раҳмат ака, шошилиб тургандим. Сизни безовта қилганим индинга отамни вафотларига йил тўлади. Шунга бир эҳсон қилиб юборсам дегандим. Агар имконингиз бўлса озгина қарз бериб ёрдам қилиб юборсангиз, - хижолат бўлиб гапирарди.
- Ука, мени пулини қизғанаяпти дема, аммо бундай эҳсонлар қарз олиниб ёки кимдандир ёрдам сўраб қилинмайди. Ҳозир ишларингга қарасанг, кейинроқ қўлингга ошиқча пул тушганда ўтказарсан шу эҳсон йил ошини, - мен унга насиҳат қила бошладим.
- Ака энди ўзингиз тушунасиз, буёғи элчилик, қолаверса отамнинг ўзлари ҳам "биронта маъракамни қолдирмай ўтказ" деб васият қилгандилар, - қўшним мендан ёрдам сўраганига афсусланаётган эди.
Мен уйдан бироз салмоқли маблағ олиб чиқиб қўшнимни қўлига тутқаздим. У эса хурсанд бўлди;
- Раҳмат ака, Илохим яхши кунларингизда қайтарай. Йил оши индинга, сиз эрта кечки пайтдан ўтаверинг. Мен меҳмон чақирганман, ошни сабзисини тўғраб қўямиз.
- Хўп ука, албатта ўтаман, - уни кузатиб юбордим. Кейин кўз олдимга унинг рангпар болалари, шифери у ер, бу еридан сингани учун томидан чакка ўтадиган уйи, касалманд онаси кўз олдимга келди. Мен қўшнимникига эртаси ҳам, индини ҳам бормадим....
Комментариев нет:
Отправить комментарий