Ниҳоят дунёнинг энг қудратли давлати бўлмиш АҚШда президентлик сайлови тугади ва кутилмаганда Трамп АҚШнинг янги президенти бўлиб сайланди. "Кутилмаганда" сўзини ишлатишимни сабаби дунё афкор оммаси бу сайловда Клинтон хонимнинг ғалаба қозонишига шубҳа билдирмаётган эди. Чунки Трамп ўз номзодини президентликка қўяр экан бунинг ортидан АҚШнинг ички ва ташқи сиёсати масалаларида турли-туман ажабтовур баёнотларни бера бошлади. Бу эса уни ақли жойидамас деган гап-сўзларни келтириб чиқарди. Умуман олганда бугун Трампни президентлик курсисини ютиб олиши ортидан дунёдаги кўплаб кишилар ўз истеҳзоларини билдирдилар. Уларнинг аксариятини фикрига кўра ҳокимият Трампни қўлига ўтар экан у энди дунёни остун-устун қилиб юборади. Аммо шундаймикин?
АҚШ президентларини фаолиятига қисқагина бўлсада назар ташлар экансиз улар доим бир-бирига рақобатдош икки партиядан сайланишса ҳам ташқи ва ички сиёсатда уларнинг ҳаммаси фақат бир мақсад йўлида доим АҚШ манфатлари учун хизмат қилишганини кўрасиз.
Ҳа тарихда АҚШда нечта президент ўтган бўлса уларнинг ҳаммаси фақат бир мақсад йўлида, ҳар қандай ҳолатда ҳам АҚШ манфатларига хизмат қилиш учун хизмат қилишган. Шу туфайли ҳам АҚШнинг ўзидаги Трампнинг президент бўлишига қарши бўлаётганлар ҳам ёки уни АҚШнинг янги президенти бўлиб сайланганини эшитиб бундан афсусланаётганлар адашаётган бўлишлари мумкин. У келаётган тўрт йилда дунё сиёсий саҳнасида кескин ўзгаришларга сабаб бўладиган сиёсат юритмаслиги ҳам мумкин. Ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам ҳаммасини вақт кўрсатади.
Шу 1988-92 йилларда АҚШ Президенти бўлиб ишлаган катта Жорж Буш ва 1992-2000 йилларда АҚШ Президенти бўлиб ишлаган Билл Клинтонларни эслайман. Улар бир-биридан ниҳоятда фарқ қилардилар. Катта Буш ўзининг қаттиққўл сиёсатини юрғизган бўлса, Клинтон давлатни анча босиқлик билан бошқарди. Улардан кейин 2000-2008 йилларда Президент бўлиб ишлаган кичик Буш ҳам ўз отаси каби қаттиққўл сиёсат олиб бориб дунёнинг кўплаб жойларида уруш оловларини ёқилишига ва нотинчликлар келиб чиқишига сабабчи бўлди. Аммо уларнинг учаласи ҳам ўз вазифаларини қандай бажарганларидан қаттий назар ҳар доим АҚШни манфатлари учун хизмат қилишган. Бири бу ишни тинч йўл билан бўлса, иккинчиси уруш оловларини ёқиб бажарган.
Энди яна Трампга қайтадиган бўлсак у сайловолди чиқишларида мусулмонларни АҚШга умуман киритмаслик, Мексика чегарасига девор тортиш каби кўпчиликка ёқмаган баёнотларни берди. Аммо у бу ишларни амалга ошира олмайди. Чунки Мексика билан ўртадаги чегара том маънода АҚШни Лотин Америкаси билан бўлган чегарасидир ва бу чегара орқали АҚШ жанубидаги испанзабон аҳоли орасидаги қариндошларини кўриш учун ёки АҚШдан яхши иш топиш мақсадида ҳар куни юз минглаб,балки ундан ҳам ошиқроқ одамлар чегарани ҳоҳ қонуний, ҳоҳ ноқонуний кесиб ўтадилар. Агар Трамп ушбу чегарага девор тортишни бошласа АҚШ жанубидаги ўзининг испанзабон фуқороларининг қаттиқ қаршилигига дуч келади. Яна бир масала эса агар Трамп ўша деворни қуришни бошласи АҚШ жанубидаги испанзабон штатлар ўз мустақиллиги учун курашни ҳам бошлаб юбориши мумкин. Шусиз ҳам АҚШ жанубидаги Техас, Калифорния каби испанзабон штатларнинг бир нечтасида АҚШдан ажралиб мустақил давлат бўлиш ҳаракатларини бошланганига анча йиллар бўлди. Агар Трамп Мексика билан АҚШ ўртасида девор қуриш ғоясидан воз кечмаса бу ҳаракатлар янада кучайи аниқ. Шундай экан Трамп ўзини сайловолди ваъдаларини бир қисмидан воз кечишга мажбур.
Энди Трампни АҚШга мусулмонларни хоҳ доимий, хоҳ вақтинчалик кўчиб киришларини таъқиқлаши ҳақидаги баънотига келсак Трамп бу ишни ҳам қила олмайди. Чунки АҚШга доимий ёки вақтинчалик кўчиб ўтаётган мусулмонлар асосан Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги араб давлатларидан кўчиб кирмоқда. АҚШ эса бу минтақалардаги давлвтлар билан яқин иттифоқчи саналади ва уларнинг аксариятида АҚШнинг бир нечталаб ҳарбий базалари жойлашган. Яна бу минтақадаги давлатларни иқтисоди АҚШ иқтисоди билан чамбарчас боғланган ва улардаги Жаҳон миқёсида аҳамиятли ўринда турадиган энергетика манбалари бўлмиш нефть ва табий газнинг катта-катта конларини АҚШ компаниялари билан бирга қазиб олиб фойдаланишади ва буни натижасида ҳар йили АҚШ иқтисодига минтақа давлатлари ҳисобидан миллиардлаб, балки ундан ҳам кўпроқ фойда кириб боради. Агар Трамп минтақа давлатларидан борадиган иммигрантларни АҚШга киришга қўймай уларнинг йўлини тўсадиган бўлса бунга жавобан улар ҳам нефть-газ соҳасида АҚШ компанияларини билан ишлашни тўхтатишлари мумкин ва бу АҚШ иқтисодига жиддий зарар етказиши мумкин. Умуман айтганда Трампни кўплаб сайловолди баёнотларини "аҳолини симпатиясини қозониш учун қилинган баёнотлар" деб атаса ҳам бўлади. Зеро бундай амалга ошириб бўлмайдиган ёки АҚШ учун амалга ошириш қийин бўлган ишлар ҳақида сайловолди баёнотлар беришдан АҚШни охирги йиллардаги Президентларини ҳаммаси фойдаланган ва Трамп ҳам бундан мустасно эмас. Шу ўринда Обамани "Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш, Афғонистон ва Ироқдан қўшинларни зудлик билан олиб чиқиш, дунёда тинчликни қарор топтириш" каби ва ҳоказо сайловолди баёноту ваъдаларини эсланг. Гуантанамо ҳалиям фаолият юритмоқда. Афғонистон ва Ироқдаги қўшинлар батамом олиб чиқилмади. Дунёда тинчлик ўрнатилиш ўрнига турли минтақаларда АҚШ иштирокида янгидан-янги уруш оловлари ёқилди. Шундай экан АҚШ Президентлари ҳам сайланиб олгунча ҳар хил баёнотларни бераверадилар. Сайланиб Президент бўлиб олгандан кейин эса билганларини қилаверадилар. Бу учун уларни ҳеч ким "Нега ваъдангни бажармадинг" деб маҳкамага тортмайди. Жа нари борса ОАВ да танқид қилишади холос. Шундай экан ҳамма хавотирланган Трамп энди қандай иш тутаркин? Кутамиз, кўрамиз ва буни вақт кўрсатади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий