пятница, 30 декабря 2016 г.

Мен хоҳлайман.... Ёхуд миллионлаб мухлислар хоҳиши

Мен хоҳлайман....
.....2017 йилда миллий чемпионатимиз ўйинлари ҳеч қандай келишувларсиз, мавсум охиридаги бир-бирини қўллашларсиз томошабоп бўлиб ўтишини.

.....2017 йилда миллий чемпионатимиздаги жамоалар ўз таркибларида ўйнаётган ҳар бир ўйинчига қанча маъош бераётганларини беркитиб ўтирмасдан  элга ошкор қилишларини. Бир-бирларидан ўйинчи сотиб олганларида ўша ўйинчининг трансфер нархи сўмдами, доллардами қанча сумма бўлганини айтишларини. (Тўғри-да, қачонгача Одил Ахмедовни Краснодардан Хитойни бир жамоасига ўтганини ёки Санжар Турсуновнинг Украина жамоасидан Қатар жамоасига неча пулга трансфер бўлганини биламизу, аммо Нестеровнинг Пахтакордан Бунёдкорга неча пулга ўтганини билмай юраверамиз?) Умуман олганда мухлислардан, элдан ҳеч нарсани беркитмасдан ишлашларини.
(Тўғри-да, нега беркиташади? Ахир улар ўғирлик, ғарлик қилаётганлари йўқку. Футбол жамоасида футболчиларнинг олди-бердиси билан шуғулланаяптилар. Шу жумладан футболчилар ҳам меҳнат қилиб пул топаяптиларку! Нега маъошларини элдан яширишлари керак. Хавотир олмасинлар, эл уларни маъошини тортиб олмайди. )

... 2017 йилда миллий чемпионатимиздаги жамоаларнинг йилни бошида ўз бюджетлари учун тасдиқлаган пуллари мавсум охиригача етиб, кейин футболчилардан қарз бўлиб қолмасликларини.
Яна Ўзбекистон Футбол Федерация(ЎФФ)миз жамоалардан шаффофликни қаттиқ талаб қилишини ва шу туфайли жамоаларимиз ҳеч бўлмаганда ўз сайтлари орқали қайси ташкилотдан қанча ҳомийлик пули олдилар ва уни қайерга сарфладилар бу ҳақда ҳисобот бериб боришларини.
Яна футболчиларимиздаги "қўнимсизлик" деган касаллик барҳам топиб ўзларини таркибига қўшиб олаётган жамоа билан камида икки йилга ёки ундан ҳам кўпроққа ўйнаш учун шартнома тузишларини.
Шу ўринда ҳайрон қоламан. Европа томонларда ёшроқ ёки ҳали формаси яхши футболчиларга бир йиллик шартнома таклиф қилиш бу ўша футболчиларни ҳақорат қилишдай туюлади. Жамоалар бу ишни қилишса ўртада тушунмовчилик келиб чиқиб кўпинча ўйинчилар бундан хафа ҳам бўлиб юришади. Бизда эса тескариси. Футболчиларимизнинг аксарияти бир йиллик шартномани хоҳлашади. Сабабини сўраса матбуотга ошкор қилмай "ҳа шундай бўп қолди" деб тураверишади. Орқаваротдан эса "Нима қиламан бу жамоа билан икки, ё уч йиллик шартномани? Ҳозир яхши маъошни ваъда қилаяпти. Кейинги йилда эса нима гапу, нима сўз. Жамоа яхши ўйнай олмаса маъош ҳам беришмайди, қўйиб ҳам юборишмайди" деган жавобни эшитасиз. Шунда "ҳой барака топкур ўша ҳолат бўлиб қолса жамоани судга бериб ҳаққингни ўндирарсан, ё бошқа жамоага ўтиб кетарсан" дейдиган одам йўқ. Бундай деганингизда ҳам "эй, сен ниманинг билардинг" деган гапни эшитасиз ва ҳафсаласизлик билан қўл силтаб қўйишларини кўрасиз. Умуман олганда биздаги ҳолат ўта тартибсиз ва тушунарсиз. Ҳатто бир мавсумда учта, тўртталаб жамоада тўп сурганлар ҳам бўлган.

.... 2017 йилда  миллий чемпионатимиздаги бақувват ҳомийларга эга бўлмай ҳокимиятларнинг ёрдамига кўз тикиб ўтирадиган жамоалар ҳам бироз ҳаракат қилиб, маркетинг билан жиддийроқ шуғулланиб ўзларига бир нечталаб ҳомийлар топишларини.

... 2017 йилда Профессионал Футбол Лига(ПФЛ)миз биринчи навбатда йилни бошида ҳар хил ҳолатларни ҳисобга олиб ўзи тузган ўйинлар тақвимини кейин мавсум давомида ҳадеб ўзгартиравермаслигини.
Яна жамоалардан мухлислар учун стадионлардаги шароитларни янада яхшилаш талабларини қўйишини.

.... 2017 йилда ЎФФмиз терма жамоамизга ўртоқлик ўйинларини ўтказиши учун бир нечталаб бир-биридан ажойиб терма жамоаларни топиб беришини.

....2017 йилда яна ўша ЎФФимиз терма жамоамиз хоҳ расмий ўйинларда, хоҳ ўртоқлик ўйинларида ўйнаганда ва ўйинлар хоҳ "Бунёдкор" стадионида, хоҳ "Пахтакор" стадионида ўтказилсин билет сотишни тартибга солишини, кассада ўтириб ўз вазифасини суъистеъмол қилаётган касса ходимларига қаттий чоралар кўришини.
Яна стадион атрофларида ин қуриб олиб кассадаги билетларни қандайдир йўллар билан олиб чиқиб ўз нархидан бир неча баробар нархда сотиб юрган билетжаллобларни ҳаммасини қонун доирасида жазоланишини ва бу соҳада тартиб ўрнатишини.

.... 2017 йилда бир неча ўн нафар ўйинчиларимиз турли хориж жамоаларига трансфер бўлишларини. (Ҳатто Хитой чемпионатига бўлса ҳам).
Шу пайтгача трансфер бўлиб  ҳозирги кунда хорижда ўйнаётганлари эса ўз жамоаларида етакчилардан бири бўлишларини.

.... 2017 йилда Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган жамоаларимиз бу турнирда муваффақиятли ўйнаб узоқроққа боришларини.

.... 2017 йилда тозаликни сақлаш учун жамоалар ўз стадионларига писта(семечка), сигарет каби нарсаларни олиб киришни бутунлай таъқиқлаш ва уларни ўрнига попкорн, чипс ва ҳоказо шунга ўхшаган нарсаларни савдосини стадионни ичида ташкил этишларини.
(Лекин нархлар кўчадагидан бир баробар қиммат бўлиб кетмаслиги чораларини кўриш ва савдо тепасига нархларни назорат қилиш учун махсус ходим қўйиб қўйиш керак)
Жамоаларимиз бу таъқиқларни қўллашда  "ўзи шундоқ ҳам мухлисларимиз кам, бу таъқиқларни қўлласак улар янада камайиши мумкин" деган фикрга бормасинлар. Чунки ҳақиқий мухлис стадионга ўйин томоша қилиш учун тушади, писта чақиш учун эмас. Кейин мухлис деганлари бу таъқиқлар бўлмаган ҳолатда ҳам камайиб келаяпти.

.... 2017 йилда мамлакатимизнинг рамзий пойтахтларидан бири бўлмиш қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида Бунёдкор стадиони услубида (жа унақа 35000 мухлис сиғадиган бўлмаса ҳам, 25000 мухлис сиғадиган қилиб) усти ёпиқ ажойиб бир стадионни қурилишини бошланишини.
Самарқандда ҳозир иккита стадион бор. Бири "Динамо" стадиони бўлса, иккинчиси Олимпия заҳиралари коллежига қарашли стадион. Аммо иккаласи ҳам халқаро талабга ва жаҳон андозаларига жавоб бермайди. Шу учун шаҳарни четроғида каттагина қилиб яхши бир стадион қуриш керак. Келажакда қандайдир халқаро мусобақани ўтказишга даъвогар бўлсак асқотади.

... 2017 йилда терма жамоамиз хоҳ расмий ўйинлар бўлсин, хоҳ ўртоқлик учрашувлари бўлсин ҳаммасида ғалаба қозонишини ва Жаҳон Чемпионати 2018 нинг финал босқичига чиқишини.

.... 2017 йилда "Спорт" телеканалимиз Европадаги "Кучли бешлик" чемпионатларидаги ўйинлар телетранслацияларини сотиб олиб уни мухлислар учун намойиш қилишини.
Тўғри "УзРепорт" телеканали "Кучли бешлик" чемпионатидаги муҳим ўйинларни телетранслация қиляпти. Аммо, ҳозирча бу телеканал юртимиздаги ҳамма томошабинлар аудиториясини қамраб олганича йўқ. Телеканал раҳбарлари яқин даврларда ўз аудиторияларини бутун мамлакат бўйлаб ёйишларини эълон қилдилар. Ўшанда "Спорт" телеканали футбол мухлисларига керак бўлмай теннис ва боулинг мусобақаларини кўрсатиб юраверар.

Мени ва юртимиздаги мен каби миллионлаб футбол мухлисларини, жонкуярларини хоҳишлари кўп. Ҳозирча шу юқоридаги хоҳишларимиз амалга ошса ҳам футболимиз ҳозирги ҳолатидан тўрт-беш поғона юқорига кўтарилади. Ва бу хоҳишларни амалга ошиши учун ЎФФ, ПФЛ, футбол жамоаларининг мутасадди ходимлари ва раҳбарлари тоғни уриб талқон қилишлари ёки Кўҳи Қофга бориб келишлари шарт эмас, озгина меҳнат қилсалар, озгина ҳафсала қилсалар бўлди. Ё биз кўп нарса сўраяпмизми?

Мен орзу қиламан!

Мен орзу қиламан....
.....2017 йилда миллий чемпионатимиз ўйинлари ҳеч қандай келишувларсиз, мавсум охиридаги бир-бирини қўллашларсиз томошабоп бўлиб ўтишини.

.....2017 йилда миллий чемпионатимиздаги жамоалар ўз таркибларида ўйнаётган ҳар бир ўйинчини маъошини беркитиб ўтирмасдан элга ошкор қилишларини. Бир-бирларидан ўйинчи сотиб олганларида ўша ўйинчининг трансфер нархи сўмдами, доллардами қанча сумма бўлганини айтишларини. (Тўғри-да, қачонгача Одил Ахмедовни Краснодардан Хитойни бир жамоасига ўтганини ёки Санжар Турсуновнинг Украина жамоасидан Қатар жамоасига неча пулга трансфер бўлганини биламизу, аммо Нестеровнинг Пахтакордан Бунёдкорга неча пулга ўтганини билмай юраверамиз?) Умуман олганда мухлислардан, элдан ҳеч нарсани беркитмасдан ишлашларини.
(Тўғри-да, нега беркиташади? Ахир улар ўғирлик, ғарлик қилаётганлари йўқку. Футбол жамоасида футболчиларнинг олди-бердиси билан шуғулланаяптилар)

... 2017 йилда миллий чемпионатимиздаги жамоаларнинг йилни бошида ўз бюджетлари учун тасдиқлаган пуллари мавсум охиригача етиб, кейин футболчилардан қарз бўлиб қолмасликларини.
Яна футболчиларимиздаги "қўнимсизлик" деган касаллик барҳам топиб ўзларини таркибига қўшиб олаётган жамоа билан камида икки йилга ёки ундан ҳам кўпроққа ўйнаш учун шартнома тузишларини.
Шу ўринда ҳайрон қоламан. Европа томонларда ёшроқ ёки ҳали формаси яхши футболчиларга бир йиллик шартнома таклиф қилиш бу ўша футболчиларни ҳақорат қилишдай туюлади. Жамоалар бу ишни қилишса ўртада тушунмовчилик келиб чиқиб кўпинча ўйинчилар бундан хафа ҳам бўлиб юришади. Бизда эса тескариси. Футболчиларимизнинг аксарияти бир йиллик шартномани хоҳлашади. Сабабини сўраса матбуотга ошкор қилмай "ҳа шундай бўп қолди" деб тураверишади. Орқаваротдан эса "Нима қиламан бу жамоа билан икки, ё уч йиллик шартномани? Ҳозир яхши маъошни ваъда қилаяпти. Кейинги йилда эса нима гапу, нима сўз. Жамоа яхши ўйнай олмаса маъош ҳам беришмайди, қўйиб ҳам юборишмайди" деган жавобни эшитасиз. Шунда "ҳой барака топкур ўша ҳолат бўлиб қолса жамоани судга бериб ҳаққингни ўндирарсан, ё бошқа жамоага ўтиб кетасан" дейдиган одам йўқ. Бундай деганингизда ҳам "эй, сен ниманинг билардинг" деган гапни эшитасиз ва ҳафсаласизлик билан қўл силтаб қўйишларини кўрасиз. Умуман олганда биздаги ҳолат ўта тартибсиз. Ҳатто бир мавсумда учта, тўртталаб жамоада тўп сурганлар ҳам бўлган.

.... 2017 йилда  миллий чемпионатимиздаги бақувват ҳомийларга эга бўлмай ҳокимиятларнинг ёрдамига кўз тикиб ўтирадиган жамоалар ҳам бироз ҳаракат қилиб, маркетинг билан жиддийроқ шуғулланиб ўзларига бир нечталаб ҳомийлар топишларини.

... 2017 йилда Профессионал Футбол Лига(ПФЛ)миз биринчи навбатда йилни бошида ҳар хил ҳолатларни ҳисобга олиб ўзи тузган ўйинлар тақвимини кейин мавсум давомида ҳадеб ўзгартиравермаслигини.
Яна жамоалардан мухлислар учун стадионлардаги шароитларни янада яхшилаш талабларини қўйишини.

.... 2017 йилда Ўзбекистон Футбол Федерация(ЎФФ)миз терма жамоамизга ўртоқлик ўйинлари учун бир нечталаб бир-биридан ажойиб терма жамоаларни топиб беришини.
Яна ЎФФмиз жамоалардан шаффофликни қаттиқ талаб қилишини ва шу туфайли жамоаларимиз ҳеч бўлмаганда ўз сайтлари орқали қайси ташкилотдан қанча ҳомийлик пули олдилар ва уни қайерга сарфладилар бу ҳақда ҳисобот бериб боришларини.

....2017 йилда яна ўша ЎФФимиз терма жамоамиз хоҳ расмий ўйинларда, хоҳ ўртоқлик ўйинларида ўйнаганда ва ўйинлар хоҳ Бунёдкор стадионида, хоҳ Пахтакор стадионида ўтказилсин билет сотишни тартибга солишини, кассада ўтириб ўз вазифасини суъистеъмол қилаётган касса ходимларига қаттий чоралар кўришини.
Яна стадион атрофларида ин қуриб олиб кассадаги билетларни қандайдир йўллар билан олиб чиқиб ўз нархидан бир неча баробар нархда сотиб юрган билетжаллобларни ҳаммасини қонун доирасида жазоланишини.

.... 2017 йилда бир неча ўн нафар ўйинчиларимиз турли хориж жамоаларига трансфер бўлишларини. (Ҳатто Хитой чемпионатига бўлса ҳам).
Шу пайтгача трансфер бўлиб  ҳозирги кунда хорижда ўйнаётганлари эса ўз жамоаларида етакчилардан бири бўлишларини.

.... 2017 йилда Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган жамоаларимиз бу турнирда муваффақиятли ўйнаб узоқроққа боришларини.

.... 2017 йилда тозаликни сақлаш учун жамоалар ўз стадионларига писта(семечка), сигарет каби нарсаларни олиб киришни бутунлай таъқиқлаш ва уларни ўрнига попкорн, чипс ва ҳоказо шунга ўхшаган нарсаларни савдосини стадионни ичида ташкил этишларини.
(Лекин нархлар кўчадагидан бир баробар қиммат бўлиб кетмаслиги чораларини кўриш ва савдо тепасига нархларни назорат қилиш учун махсус ходим қўйиб қўйиш керак)

.... 2017 йилда мамлакатимизнинг рамзий пойтахтларидан бири бўлмиш қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида Бунёдкор стадиони услубида (жа унақа 35000 мухлис сиғадиган бўлмаса ҳам, 25000 мухлис сиғадиган қилиб) усти ёпиқ ажойиб бир стадионни қурилишини бошланишини.
Самарқандда ҳозир иккита стадион бор. Бири Динамо стадиони бўлса, иккинчиси Олимпия заҳиралари коллежига қарашли стадион. Аммо иккаласи ҳам халқаро талабга ва жаҳон андозаларига жавоб бермайди. Шу учун шаҳарни четроғида каттагина қилиб яхши бир стадион қуриш керак. Келажакда қандайдир халқаро мусобақани ўтказишга даъвогар бўлсак асқотади.


понедельник, 26 декабря 2016 г.

Москвада ўғирланган туфли

“Анча йиллар олдин ишим билан Москва шаҳрига бордим. У ерда беш-ўн кун юрар эканман, бўш пайтларимда Москванинг диққатга сазовор жойларини бориб томоша қилдим. Шу жумладан Москвадаги масжидларни ҳам..

Шундай кунларнинг бирида бориб кўрмаганим охирги масжидга пешин намозини ўқиш учун жўнадим. Намоз ўқилишидан ярим соат олдин масжид олдига етиб бордим. Масжидни эшигига озгина масофа қолганда йўлимни ўзимизнинг лўлилардан бири тўсди ва русчалаб салом берди, мен алик олдим. У мени кўринишимни кўриб кавказликками, арабгами ўхшатди шекилли, рус тилида “Мен фалон Ўзбекистондан келганман, сен кўринишингдан жуда савобталаб одамга ўхшаяпсан. Юртимда, яшайдиган вилоятимда масжид қурилаяпти, давлатимиз ва сахий одамлар ёрдам беришаяпти, аммо масжид жудаям катта қилиб қурилаётганлиги туфайли барибир маблағ етмаяпти. Шунга, сен ҳам баҳоли қудрат ҳиссангни қўшсанг яхши бўларди. Қанча тез маблағ йиғилса масжид қурилиши шунча тез битади” деб қолди.

Уни русчани ниҳоятда бузиб, зўрға тутилиб-тутилиб гапирган гапини охиригача сабр қилиб эшитдим-да, кейин юзига индамай бирпас қараб турдим. Ёлғон гапираётганлиги аниқ. Чунки, у айтаётган вилоятда унақа масжид қурилмаётганини яхши биламан. Демак, бу нокас мана шунақа масжидлар олдида туриб олиб, ёлғон гапириб, юртимиз обрўсини тўкиб, шу баҳона ҳар кимлардан тиланиб пул сўраб юрибди. Адашмасам бу ишни биринчи марта ҳам, тахминимча охирги марта ҳам қилаётгани йўқ. Олдиндан шу иш билан шуғулланади ва олдиндан шу “масжид қурилиши” баҳонасида ҳар кимлардан пул ундириб юрган.

Унинг юзига бирпас қараб турдимда, чўнтагимдан пул чиқариб қўлига тутқаздим-у, кейин у ҳам тушунадиган она тилимда “Нега ёлғон гапирасан, сен айтаётган жойда масжид қурилаётгани йўқ-ку! Сен тиланчи лўлисан-ку! Мана бу пулни ол, аммо бошқа одамлардан нимадир тиланган пайтингда мамлакатимизни номини тилга олма, масжид ҳақидаги эртакни эса умуман гапирма. Акс ҳолда, яна шу ёлғонингни айтаётганингни кўрсам мелисага топшириб юбораман” дедим.

Тушунадиган тилида гапирганим учун ва мелисани номини эшитиб у лўлини юзи қизариб кетди. У менга индамади. Овози ўчди. Мен бошқа унга эътибор бермай масжид эшигига қараб юрдим. Лўли йигит менга эргашиб орқамдан бораверди. Шу пайт хаёлимда “қара-я, лўли бўлсаям инсофи ва виждони бор экан, гапимни эшитиб орқамдан масжидга Яратганга тавба қилиш учун келаяпти” деб ҳам ўйлаб қолдим.
У орқамдан келар экан мен оёқ кийимимни ечиб, бир четга қўйиб масжид ичкарисига кириш учун эшик тарафга юрдим. Эшикни очиб ичкарига кирар эканман, лўлига қараш учун ортимга ўгирилдим. Шу пайт орқамдан кирган лўли йигит ўзини эски ва қийшайиб қолган туфлисини ечиб ташлади-ю мени туфлимни оёғига кийиб кўчага ўқдай отилиб чиқиб кетди. Бирпас нима қиларимни билмай қараб қолдим. Хаёлим ўзига келганда эса у аллақачон масжиддан узоқлашиб, кўринмай кетиб бўлган эди. Туфлим қиммат пулга олинган эди. Аммо энди уни қувишдан ҳам, қидиришдан ҳам фойда йўқ эди.

Тақдирга тан бериб, масжидга кириб намозни ўқиб чиқдим. Чиқиб лўли йигит қолдириб кетган қийшайиб қолган туфлини кийдим. Қарасам таги тешиклиги туфайли ёмғирли ҳавода ичи сувга тўлган. Пайпоғим ва оёғим ҳўл бўлиб, шу ҳолда масжид яқинидаги оёқ кийимлар дўконидан бориб, оёғимга лойиқ янги туфли ва пайпоқ сотиб олдим. Қайтиб масжидга келиб таҳоратхонасида оёғимни ювиб, янги туфли ва пайпоғни кийиб масжиддан чиқиб кетдим.

Ишларимни битириб юртимизга қайтиб келдим. Ишларим билан чалғиб, у воқеалар эсимдан ҳам чиқиб кетди.
Кунлардан бир кун иш юзасидан қўшни вилоятга боришга тўғри келиб қолди. Ёнимга бир дўстимни олиб, ўзимни машинамда жўнадик. Икки вилоятни ўртасида йўл тоғдаги довон орқали ўтар эди. Довондан чиқишга чиқдик-у, тушишда машинамизни созлиги бироз панд бериб йўлда тўхтадик. Дўстим билан бирпас оёғларни чигилини ёзайлик, кейин биронта машинадан илтимос қилсак яқин устахонагача шатакка олиб тортиб оборар деб йўл четида бироз гаплашиб қолдик. Шу пайт довонни тепасидан бир машина тутунни бурқситиб тушиб келаверди. Олдимизга келиб эса пақ-пақ этиб овоз чиқарди-ўчди. Қарасак, ҳаммаёғи чириб, пачоғи чиқиб, бўёқлари кўчиб тушиб кетган эски бир “Москвич” машинаси экан. Бу машина довонни тепасигача қандай чиққан, ҳайронман.
Машина тўхтагандан кейин, ундан лўли миллатига мансуб бир йигит тушди ва бизни олдимизга келиб, биздан машинасини тузатиш учун калитларни бериб туришимизни сўради. Калитларни олиб бериш учун машинамни юкхонасини очар эканман бу лўли йигитни башараси ва овози менга таниш туюлди, аммо уни қайерда кўрганимни қанча эслашга ҳаракат қилсам ҳам эслай олмасдим. Машинани юкхонасидан эгилиб калитларни олар эканман ёнимда тургани учун кўзим унинг оёғидаги бефаросатларча кийилаверганлигидан эзилиб, пачоғи чиқиб кетган туфлига тушди.
Эсладим.
Ҳа, бу йигитни эсладим.
Бу ўша Москвада туфлимни ўғирлаб кетган лўли йигит эди. Оёғидаги пачоқ туфли ҳам ўша қиммат туфлим эди.
Калитларни уни қўлига берар эканман, уни башарисига беўхшовроқ кулимсираб қарадим. У бу кулимсирашимдан ҳайрон бўлгандай бўлди, аммо ошиқча савол сўрамади. Калитларни олди-ю “танка”си томон кетди.

Дўстимни олдига бориб унга кулиб-кулиб ўша Москвадага воқеани айтиб бердим. Шунда дўстим ҳозир бориб лўли йигитга ўша воқеани эслатиб, оёғидан эски бўлса-да ўша туфлигимни ечиб олиб, уни оёқяланг қолдириб сабоқ беришини ва у бошқа бу ишни кейин такрорламаслигини айтди. Мен рози бўлмадим. “Қўй дўстим, уни ўзи шундоқ ҳам Худо уриб мана шунақа феъли туфайли шундай хор қилиб қўйибди. Умри харобликда тиланчиликда ўтиб кетаяпти. Унга шу жазони ўзиям етади” деб уни қайтардим. Айни чоқда бу лўли йигитга насиҳат ҳам қилишни лозим топмадик. Чунки, агар ўша воқеани унга эслатишни ҳоҳламасак, ҳозир уни тиланчиликни устида кўрганимиз йўқ. Шундай экан, нима деб ҳам насиҳат қилардик.

Бирпасдан кейин у машинасини амаллаб юрғизиб олди, калитларни бериб раҳмат айтиб йўлида кетди.
Бироздан кейин биз ҳам йўловчи машиналардан бирига илтимос қилиб мошинамизни шатакка олдириб довондан тушиб кетдик.
Ўшандан бери тиланиб юрган лўли йигитларни кўрсам, ўша лўли йигит эсимга тушади”.